Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.01.1999 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 ЙИЛДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЗУМ ҲОСИЛИНИ ЕТИШТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПРОГНОЗ БАЛАНСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги узилган сабзавот, мева, полиз маҳсулотлари, узум етиштиришни кўпайтириш, тайёрлаш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида, сифатли қайта ишлаш ва сотишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни экспорт қилишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари, «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияси, ҳудудий «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқилган 1999 йилда мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турларини ва узум етиштириш, уларни саноат йўли билан қайта ишлаш, истеъмол қилиш ва экспорт қилишнинг прогноз баланси 1, 1а, 1б, 1в, 1г, 1д-иловаларга* мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 1а, 1б, 1в, 1г, 1д-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, зарурият бўлганда, 1999 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турларини ва узум етиштириш ва улардан фойдаланишнинг тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига тузатиш киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум асосан «Ўзмевасазавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларининг ихтисослаштирилган хўжаликларида етиштирилишини таъминласинлар, бунда прогноз балансига мувофиқ мева-сабзавот экинлари ва узум етиштириш учун зарур ер майдонлари ажратилишига алоҳида эътибор берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмевасазавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда қайта ишловчи корхоналарни иш билан тўлиқроқ таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш юзасидан вилоятлараро шартнома алоқалари ривожлантирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарорига мувофиқ янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини марказлаштирилмаган тартибда экспорт қилишнинг амалдаги тартиби 1999 календарь йилга сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мева-сабзавот маҳсулотлари четга чиқарилиши учун зарур ҳужжатлар тезкорлик билан расмийлаштирилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳузурида банклар, божхона хизматлари, «Ўздавстандарт» марказининг минтақавий органлари, карантин ва эпидемиология хизматларининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар ойда, кейинги ойнинг 1-кунида Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга юклаб жўнатилиши тўғрисидаги тезкор маълумотларни 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ортилган автотранспорт воситалари республика ҳудудида тўсиқсиз ҳаракат қилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (Н.Э. Эрметов) ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (А.Ғ. Рўзметов) юклаб жўнатиш ҳужжатлари Тартибга мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатувчисига юк ташишга тақдим этилган кундан бошлаб икки кеча-кундуздан ортиқ бўлмаган муддатда транспорт воситалари ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон