Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА (ДУШАНБЕ Ш.) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида 1993 йил 4 январдаги Шартномага мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тожикистон Республикасида (Душанбе шаҳрида) Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
2. 1999 йил учун штатлар жадвали ва харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
1999 йил учун Элчихона ходимлари сони 3 кишидан, шу жумладан дипломатик таркиб — 2 кишидан, маъмурий-техник таркиб — 1 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги штатлар тўлдирилишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1999 йилда ажратиладиган буджет маблағлари доирасида хорижий муассасаларни сақлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик таркибини бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 11 октябрь,
455-сон