Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1999 йил 21 сентябр куни Қоҳира шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битим;
1999 йил 5 октябр куни Сеул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Комиловга мазкур ҳужжатларда белгиланган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 21 октябрь,
472-сон