24.08.1999 йилдаги 403-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1. Пахта териш машиналарини, транспорт тракторларини, пахта ташиш учун махсус жиҳозланган юк автомобилларини, пахта тозалаш заводлари ва пахта тайёрлаш пунктларини ҳамда қуритиш-тозалаш цехларини шу йил 1 сентябргача ҳозирлаб қўйишни тугаллаш, шунингдек, хўжаликларни талаб қилинган миқдорда фартуклар, йиғим-теримни қисқа муддатларда ва нобудгарчиликларсиз ниҳоясига етказиш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларининг энг муҳим вазифалари ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 майдаги 248-сон қарорини бажариш мақсадида ширкат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳар бир оила (жамоа) ва бошқа ички хўжалик бўлинмалари билан топширилган пахта хом ашёсининг амалдаги ҳажми ва сифати асосида ҳисоб-китоб қилинишини, шунингдек, айрим бўлинмалар зарарлари бошқа бўлинмалар даромадлари ҳисобига қопланишига йўл қўйилмаслигини таъминласинлар.