Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2007 04.03.1999 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО ЯРМАРКА САВДОСИ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 февралдаги 35-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини фаоллаштириш, ярмарка савдосини халқаро стандартлар даражасида янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, хорижий ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасининг очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзсавдомарказ» Халқаро ярмарка савдоси республика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамиятининг дастлабки устав фонди 2000 млн сўм миқдорида шакллантирилади, улушлар қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги‏
инвестициялар бош бошқармаси‎
—‎‏
10 фоиз (200 млн сўм);‎‏
«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси‎ —‎ 5 фоиз (100 млн сўм);‎
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси‎ —‎ 36 фоиз («Алпомиш» спорт мажмуи қиймати — 720 млн сўм ва пул маблағлари);‎
Инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар‎ —‎ 49 фоиз (980 млн сўм);‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти устав фондига улуш учун ва «Алпомиш» спорт мажмуини Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарорининг 16-бандига мувофиқ пул маблағлари ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқаро, миллий, минтақавий ва мавзули кўргазма-ярмаркалар ўтказишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакатимиз фирмалари ва хорижий фирмаларга ҳамкорлар излашда ҳамда амалий муносабатлар ва алоқалар ўрнатишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— импорт-экспорт контрактлари тузиш ва уларни бажариш бўйича ташқи савдо, ахборот, консалтинг, маркетинг хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакатимиз технологияси, фани ва ишлаб чиқаришининг энг яхши ютуқларини реклама қилиш ва ахборот билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда қатнашишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Давлат спорт қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— икки ҳафта муддатда Беруний кўчасида жойлашган «Алпомиш» спорт мажмуи қийматини баҳоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Алпомиш» спорт мажмуини «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамиятининг устав фондига Давлат мулки қўмитасининг улуши сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси балансидан «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти балансига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкил этилаётган Халқаро ярмарка савдоси республика маркази учун ер участкаси ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Алпомиш» спорт мажмуини «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти устав фонди маблағлари, шунингдек мазкур қарорнинг 1б-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига молияланадиган Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилишни 1999 йилги ва кейинги йиллардаги республика инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Ўзсавдомарказ» акциядорлик маркази таъсис йиғилиши ўтказилишини ташкил этсин, бошқарув органларини шакллантирсин ва таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти акциялари чиқарилишини ва эълон қилинган акцияларнинг тарқатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Алпомиш» спорт мажмуи Халқаро ярмарка савдоси республика маркази сифатида ўз вақтида реконструкция қилинишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Халқаро ярмарка савдоси республика маркази халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналар тоифасига киритилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти «Алпомиш» спорт мажмуини Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилиш бўйича Бош буюртмачи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Тошшаҳарлойиҳа» акциядорлик жамияти бир ой муддатда «Алпомиш» спорт мажмуини Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тайёрласин. «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамияти техник-иқтисодий ҳисоб-китобни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва тасдиқласин, 3 ой муддатда лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда «Ўздавархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда пудратчини ҳамда материаллар ва бутловчи материаллар етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича тендер ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзсавдомарказ» акциядорлик жамиятига, истисно тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқлангунгача бўлган даврда лойиҳалаштиришни ва «Алпомиш» спорт мажмуини ишчи чизмалар бўйича Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилишни бир пайтда амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги маҳаллий ва халқаро алоқани ташкил этиш учун зарур миқдорда телефон рақамлари ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Исаев ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-сон