ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ БАЗАВИЙ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 28 февралдаги 20, 2013-10-сонли «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2449, 04.04.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 август,
64-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 17 август,
2010-34-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 17 августдаги 64, 2010-34-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин миқдори юқорида санаб ўтилган тоифадаги тўловчилар учун ЯСТнинг базавий миқдори сифатида аниқланадиган, айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чакана савдо корхоналари — ҳисобот даври якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар — ҳисобот даври якунлари бўйича асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фаолиятни хизмат кўрсатишга тегишлилигини аниқлаш учун «Ўзстандарт» агентлигининг 2006 йил 12 майдаги 05-15-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатиш классификатори» умумдавлат классификаторидан фойдаланиш лозим.
3. Ушбу Низом қуйидаги хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди:
ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлмаганларга;
фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахс шаклида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига;
фақат юридик шахсларга лицензия бериладиган лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланадиганларга;
ЯСТни тўлашдан озод бўлиш имтиёзига эга бўлганларга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. ЯСТнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ЯСТни тўлаш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ЯСТнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЯСТнинг базавий миқдорини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;
ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини.
5. ЯСТ базавий миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан келиб чиқиб аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масалан, агар солиқ тўловчининг асосий фаолият тури чакана савдо бўлса, унда ЯСТнинг базавий миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЯСТ базавий миқдорининг суммаси ҳисобот даври учун қатъий белгиланган солиқ суммаларини қўшиш орқали ўсиб борувчи якун билан ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЯСТ базавий миқдорининг ўсиб борувчи якуни йил давомида ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга ўтган солиқ тўловчиларда ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммасига тенг миқдорда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобланган ЯСТ суммаси билан солиштириш учун ЯСТ нинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ҲСяст = СЯТ х С, бунда:
ҲСяст — ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;
СЯТ — ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган солиқ солинадиган ялпи тушум (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган ЯСТ ҳисоб-китобининг «040»-сатри маълумотлари асосида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
С — ЯСТнинг ўрнатилган ставкаси.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.
7. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг базавий миқдори суммасидан кам бўлган ҳолларда ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бунда ЯСТ базавий миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисми ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммасига қўшимча ҳисобланади.
Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ базавий миқдоридан катта ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси 2010 йилнинг июль ойига ЯСТни 4 % ставка бўйича ҳисоблаётган бўлсин. Мазкур корхона солиқ имтиёзларига эга эмас. Ушбу ҳолатда ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси бир-бирига тенг бўлади. Агар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг базавий миқдоридан кам бўлса, Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич энг кам иш ҳақининг (кейинги ўринларда ЭКИҲ деб юритилади) 10 баравари миқдорини ташкил этса, у ҳолда ЯСТ ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида тўланади. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг базавий миқдоридан (ЭКИҲнинг 10 баравари) кўп бўлса, у ҳолда ЯСТ ўрнатилган 4% ставка бўйича тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган юридик шахс бўлмаган бўлинмаларга, чакана савдода эса — турғун савдо шохобчаларга эга бўлса, ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган ҳар бир бўлинма (турғун савдо шохобчаси) учун тўланади. Бунда ЯСТнинг базавий миқдори ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) жойлашган жойдаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботлари тақдим этиладиган муддатларда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) тўғрисидаги маълумотни тақдим этадилар.
Агар аввал тақдим этилган маълумотлар ўзгарадиган бўлса, корхона ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини хабардор этади.
Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи савдо корхонаси юридик шахс бўлмаган иккита турғун савдо шохобчасига эга. Савдо шохобчаларидан бири Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган, иккинчиси эса Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида жойлашга бўлиб, ушбу ҳудудда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган. Шундай қилиб, 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхонаси ЯСТни ушбу савдо шохобчалари жойлашган жой бўйича белгиланган ставкалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бироқ Тошкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 бараваридан ва Ғазалкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича эса — ЭКИҲнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.
9. Бир нечта фаолият турини амалга оширувчи корхоналар учун ушбу Низом билан белгиланган тартиб, агар ушбу фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлса ва унга, тегишинча, қатъий белгиланган солиқ ставкаси белгиланган бўлса, фақат асосий фаолият турига татбиқ этилади.
1-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар;
ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси.
Умумий овқатланиш соҳасидаги хизмат кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 80 %ни ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши эса — 20 %.
Корхона учун асосий фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахслар шуғулланиши мумкин бўлган умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу Низом билан белгиланган тартиб ушбу корхонага татбиқ этилмайди.
2-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси;
автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар;
воситачилик хизматлари.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60 %ни ташкил этади. Автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг — 30 %ни, воситачилик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши эса — 10 %ни ташкил этади.
Ушбу корхона учун озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Шундай қилиб, ушбу корхона ЯСТни қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда, бироқ озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси соҳасида фаолият амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасига тенг бўлган ЯСТнинг базавий миқдоридан кам бўлмаган суммада тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона — сартарошхона мажмуавий хизматларни кўрсатади: сартарошлик хизмати, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари. Ушбу хизмат турларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси Тошкент шаҳри учун ойига ЭКИҲнинг 6,5 баравари миқдорида белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, ЯСТнинг базавий миқдоридан — ойига ЭКИҲнинг 6,5 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
юк ташиш бўйича хизматлар;
ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган таркибий тузилма томонидан амалга ошириладиган ноозиқ-овқат маҳсулотларининг — автомобиль эҳтиёт қисмларининг чакана савдоси.
Юк ташиш хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60 %ни ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 40 %ни ташкил этади.
Ушбу корхона учун юк ташиш хизматлари асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, юклар ташишни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда, ушбу корхона учун ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси асосий фаолият тури эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, ЯСТнинг базавий миқдори ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси қисми бўйича татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар корхона ташишни қатъий белгиланган солиқ ставкалари транспорт воситаларининг юк кўтариш қувватларига қараб табақалашган ҳар-хил юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари орқали амалга оширса, ЯСТнинг базавий миқдори ҳар-хил юк кўтариш қувватига эга автомобиллардан фойдаланишдан олинган реализация қилишдан тушган тушумни ҳисобга олган ҳолда аниқланадиган қатъий белгиланган солиқнинг ўртача аниқланган ставкалари асосида ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масалан, кичик корхона ҳисобот даврида қуйидаги юк кўтариш қувватига эга автомобиллардан фойдаланишдан қуйидагича тушум олган:
2,5 тонналик — 106 722 минг сўм (қатъий белгиланган солиқ ставкаси — ЭКИҲнинг 5,5 баравари);
12 тонналик — 11 106 минг сўм (қатъий белгиланган солиқ ставкаси — ЭКИҲнинг 13 баравари).
Ўртача аниқланган ставка қуйидаги тартибда ҳисобланади:
106 722 х 5,5 + 11 106 х 13 = 731 349 минг сўм
731 349 / (106 722 + 11 106) = ЭКИҲнинг 6,2 баравари
Шундай қилиб, ЯСТнинг базавий миқдорини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 6,2 баравари миқдоридаги қатъий белгиланган солиқ ставкасидан фойдаланилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ЯСТнинг базавий миқдори юритилган фаолият тури тўхтатилган тақдирда, юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича ёзма хабарнома тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс хабарнома тақдим этилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯСТ тўлайди.
11. Агар корхона ҳисобот даврида ЯСТнинг базавий миқдори юритилган фаолият турини тўхтатса ва ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хабарномани тақдим этмаган тақдирда, мазкур корхона ЯСТни ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. ЯСТнинг базавий миқдорини солиқ ҳисоботларида акс эттириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ушбу Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни ва ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ЯСТнинг базавий миқдори ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
ЯСТ ҳисоб-китобига тақдим этилган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги сатрлар киритилади:
«170» — қўшимча ҳисобланган ЯСТ. Ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг «070»-сатридан ўтказилади;
«180» — ҳисобот даври учун тўланиши лозим. «180»-сатрда ЯСТ ҳисоб-китобининг «130», «150» ва «170»-сатрлари суммаси, «140»-сатри суммаси чегирилган ҳолда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилишга доир шартли мисоллар ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
14. Солиқ тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
15. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
16. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳолатлар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯСТни қўшимча ҳисоблайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг
МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ
| Кўрсаткичлар | Сатр коди | Жами | Шу жумладан, ягона солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган фаолият турлари бўйича | ||||
| асосий фаолият тури — 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | |||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| Ҳисобот давридаги солиқ солинадиган ялпи тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 040-сатри) | 010 | | | | | | |
| Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси | 020 | | | | | | |
| Ҳисобот даври учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100) | 030 | | | | | | |
| Ҳисобот даври учун ягона солиқ тўловининг базавий миқдори | 040 | | |
х |
х |
х |
х |
| Ягона солиқ тўловининг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда бюджетга қўшимча ҳисобланган сумма (040-сатр — 030-сатр) | 050* | |
х |
х |
х |
х |
х |
* Агар 3-устуннинг «30»-сатрида қайд этилган қиймат 3-устуннинг «040»-сатрида қайд этилган қийматдан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «050»-сатрда «0» қиймати қўйилади. «050»-сатр қиймати Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг «170»-сатрига кўчирилиб ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинмалар (турғун савдо шохобчалар) тўғрисида маълумот
|
Тартиб рақами |
Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинманинг (турғун савдо шохобчасининг) номи |
Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) жойлашган жойи | |||||||||||||||||||||||||||
| | | ||||||||||||||||||||||||||||
| | | ||||||||||||||||||||||||||||
| | |||||||||||||||||||||||||||||
| | | | |||||||||||||||||||||||||||
| ____________________________________________________га тақдим этилади | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) |
| | | | | | | ||||||||||||||||||||||
|
Солиқ тўловчи тўғрисида маълумот | |||||||||||||||||||||||||||||
| 1. Юридик шахснинг тўлиқ номи _______________________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||
| 2. Манзили _________________________________________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |||||
| 3. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | | | | | | | | ||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 4. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил) | | | | | | | | | | | | | | | | | |||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 5. СТИР | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 6. ОКОНХ | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 7. Телефон: |
код |
| | | | | | рақам | | | | | | | | | | | | | | ||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
Изоҳ: ушбу маълумотлар икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи маълумотларни олингани тўғрисида белги қўяди ва маълумотларнинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фаолият турини амалга оширишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома
| Ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўлловчи__________________________________юридик шахс | |||||||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | |
(юридик шахснинг тўлиқ номи) |
| | | | | ||||||||||||||
| _________________________________________________ манзилда жойлашган, | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ) |
| | | | | | | | |||||||||||||||||||||
| ___________________________________________________________________, | |||||||||||||||||||||||||||||
|
кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами | |||||||||||||||||||||||||||||
| _____________________________________________________ амалга оширади | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(асосий фаолият (ихтисослиги) тури) | |||||||||||||||||||||||||||||
| шу ҳақда хабардор қиладики, ____________________________________бошлаб | |||||||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | |
(сана) | |||||||||||||||||||
| ________________________________________________фаолиятини тўхтатади. | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(фаолият тури) | |||||||||||||||||||||||||||||
| ____________________________________________________га тақдим этилади | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) |
| | | | | | | ||||||||||||||||||||||
|
Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар | |||||||||||||||||||||||||||||
| 1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | | | | | | | | ||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил) | | | | | | | | | | | | | | | | | |||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 3. СТИР | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 4. ОКОНХ | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| 5. Телефон: |
код |
| | | | |
рақам |
| | | | | | | | | | | | | | | |||||||
Изоҳ: мазкур хабарнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарнома олингани тўғрисида белги қўяди ва хабарноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори ҳисоб-китоби
| Давр | Сатр коди | Солиқ тўловчининг асосий фаолияти тури бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланаётган қатъий белгиланган солиқ ставкаси | Энг кам иш ҳақининг белгиланган миқдори | Сумма (3-уст.×4-уст.) |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| Январь | 0101 | | | |
| Февраль | 0102 | | | |
| Март | 0103 | | | |
| Апрель | 0104 | | | |
| Май | 0105 | | | |
| Июнь | 0106 | | | |
| Июль | 0107 | | | |
| Август | 0108 | | | |
| Сентябрь | 0109 | | | |
| Октябрь | 0110 | | | |
| Ноябрь | 0111 | | | |
| Декабрь | 0112 | | | |
| Ҳисобот даври учун ЯСТнинг базавий миқдори (0101-сатр + 0102- сатр + …+ 0112-сатр) | 020* | Х | Х | |
* Мазкур сатр бўйича сумма Ягона солиқ тўловининг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови Маълумотнома-ҳисоб-китоби 4-устунининг «040»- сатрига кўчирилиб ўтказилади.
Изоҳ: йил давомида ягона солиқ тўловининг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтган солиқ тўловчиларда ўтган даврлар учун ЯСТнинг базавий миқдори ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммасига тенг деб қабул қилинади (ЯСТ ҳисоб-китобининг «140»-сатри).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар
1-мисол.
Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси;
автомобиль транспортида юк ташиш хизмати.
Ўтган ҳисобот даври (январь — июнь) учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича 5 376 минг сўм ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг «140»-сатри) ҳисобланган.
Мазкур корхонада 2010 йилнинг январь — сентябрь ойлари учун қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:
| | | |
(минг сўм) |
| Фаолият турлари | Солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг «140»-сатри) | Ягона солиқ тўлови | |
| ставка | сумма (ЯСТ ҳисоб-китобининг «120»-сатри) | ||
| Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси | 107 372,0 | 4% | 3 959,9 |
| Автомобиль транспортида юк ташиш хизмати | 32 096,0 | 7% | 2 091,7 |
| Жами | 139 468,0 | — | 6 051,6 |
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 77 %ни ташкил этади. Автомобиль транспортида юк ташиш хизмати кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 23 %ни ташкил этади.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси Тошкент шаҳрида ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган.
ЭКИҲнинг белгиланган миқдори:
| |
(сўм) |
| Ой | Сумма |
| Июль | 37 680 |
| Август | 45 215 |
| Сентябрь | 45 215 |
Ҳисобот даври учун (январь — сентябрь) ЯСТнинг базавий миқдори тенг (=) 5 376 + 1 281,11 = 6 657,1 минг сўм.
Белгиланган формулага асосан бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидагига тенг:
(ҲС яст) = (107 372,0 × 0,04) + (32 096,0 × 0,07) = 6 541,6 минг сўм
Қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси = 6 657,1 – 6 541,6 = 115,5 минг сўм
Шундай қилиб, корхона бўйича ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўланиши лозим бўлган суммаси 6 167,1 минг сўмга (6 051,6 + 115,5) тенг бўлади.
2-мисол.
Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси;
умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар;
автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар.
Ўтган ҳисобот даври (январь — июнь) учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича 7 954,8 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг «140»-сатри) ЯСТ ҳисобланган.
2010 йилнинг январь — сентябрь ойлари учун ушбу корхона кўрсаткичлари қуйидагича:
| | | |
(минг сўм) |
| Фаолият турлари | Солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг «140»-сатри) | Ягона солиқ тўлови | |
| ставка | сумма (ЯСТ ҳисоб-китобининг «120»-сатри) | ||
| Озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси | 144 868,1 | 4% | 5 794,7 |
| Умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар | 24 771,5 | 10% | 2 477,2 |
| Автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар | 18 040,2 | 7% | 1 262,7 |
| Жами: | 187 679,8 | — | 9 534,7 |
Озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 77,2 %ни ташкил этади. Умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 13,2 %ни, юклар ташиш бўйича хизматлар эса — 9,6 %ни ташкил этади.
Тошкент шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 9 баравари миқдорида белгиланган.
ЭКИҲнинг белгиланган миқдорлари:
| |
(сўм) |
| Ой | Сумма |
| Июль | 37 680 |
| Август | 45 215 |
| Сентябрь | 45 215 |
2010 йилнинг январь — сентябрь ойи учун ЯСТнинг базавий миқдори = 7 954,8 + 1 153,02 = 9 107,8 минг сўм.
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидагига тенг:
(ҲС яст) = (144 868,1 × 0,04) + (24 771,5 × 0,1) + (18 040,2 × 0,07) = 9 534,7 минг сўм.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (9 534,7 минг сўм) ЯСТнинг базавий миқдоридан (9 107,8 минг сўм) катта бўлгани учун ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди.
1қуйидаги формула бўйича ҳисобланган: ((37 680 + 45 215 + 45 215) × 10)/1000)
2қуйидаги формула бўйича ҳисобланган: ((37 680 + 45 215 + 45 215) × 9)/1000)
Кейинги таҳрирга қаранг.