18.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2134
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 18.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2134
Кучга кириш санаси
28.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин миқдори юқорида санаб ўтилган тоифадаги тўловчилар учун ЯСТнинг энг кам миқдори сифатида аниқланадиган, айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 17, 2012-4-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-2, 09.03.2012 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 112-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобланган ЯСТ суммаси билан солиштириш учун ЯСТ нинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.
Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ энг кам миқдоридан катта ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси 2010 йилнинг июль ойига ЯСТни 4 % ставка бўйича ҳисоблаётган бўлсин. Мазкур корхона солиқ имтиёзларига эга эмас. Ушбу ҳолатда ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси бир-бирига тенг бўлади. Агар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич энг кам иш ҳақининг (кейинги ўринларда ЭКИҲ деб юритилади) 10 баравари миқдорини ташкил этса, у ҳолда ЯСТ ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида тўланади. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан (ЭКИҲнинг 10 баравари) кўп бўлса, у ҳолда ЯСТ ўрнатилган 4% ставка бўйича тўланади.
8. Агар ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган юридик шахс бўлмаган бўлинмаларга, чакана савдода эса — турғун савдо шохобчаларга эга бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган ҳар бир бўлинма (турғун савдо шохобчаси) учун тўланади. Бунда ЯСТнинг энг кам миқдори ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) жойлашган жойдаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Корхоналар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботлари тақдим этиладиган муддатларда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) тўғрисидаги маълумотни тақдим этадилар.
Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи савдо корхонаси юридик шахс бўлмаган иккита турғун савдо шохобчасига эга. Савдо шохобчаларидан бири Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган, иккинчиси эса Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида жойлашга бўлиб, ушбу ҳудудда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган. Шундай қилиб, 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхонаси ЯСТни ушбу савдо шохобчалари жойлашган жой бўйича белгиланган ставкалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бироқ Тошкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 бараваридан ва Ғазалкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича эса — ЭКИҲнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.
11. Агар корхона ҳисобот даврида ЯСТнинг энг кам миқдори юритилган фаолият турини тўхтатса ва ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хабарномани тақдим этмаган тақдирда, мазкур корхона ЯСТни ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайди.
112. «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ЯСТнинг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.
12. Ушбу Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни илова қиладилар, ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган ЯСТ тўловчилари эса ушбу Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда Маълумотнома-ҳисоб-китобга ҳисобот даври учун ЯСТнинг энг кам миқдори тўғрисидаги иловани ҳам илова қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)

Кўсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, ягона солиқ тўловининг тўловчиси тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган фаолият турлари бўйича

асосий фаолият тури — 1

2

3

4

5

1

2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)010
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси020
Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)030
Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)040ХХХХХ
Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори050ХХХХХ
Ҳисобот ойи (чораги) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 030-сатр)060*ХХХХХ
Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри070ХХХХХ
Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр)080ХХХХХ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 10 августдаги 49, 2011-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2134-1, 23.08.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 355-модда)