Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.11.1999 йилдаги 514-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ ЎРТАСИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов механизмини такомиллаштириш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тугатиш ҳамда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва уларнинг контрагентлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг аҳволи устидан 1999 йил 1 декабрдан бошлаб бир йил муддатга мониторинг белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идораларнинг барча хўжалик юритувчи субъектлари ҳамда банклар томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этилиши, ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши, солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлиқ тўланиши устидан амалий назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг дебиторлик қарзларини ўрганиш, ўзаро қарзларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларини қисқартириш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағлари тайёр маҳсулот захираларига, капитал харажатларга жалб қилиниши сабабларини аниқлаш ҳамда уларнинг қисқартирилишини таъминловчи механизм ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қодир бўлмаган истеъмолчилар ва буюртмачиларга маҳсулот берилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан доимий назорат қилиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар, шу жумладан тизим ичидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ўтказилаётган мониторингнинг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мониторингни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда махсус ишчи гуруҳ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторингнинг асосий вазифалари унинг қатнашчилари томонидан бажарилишини таъминлаш устидан назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар, молия ва солиқ органларининг, шунингдек мониторинг қатнашчиларининг ўзаро қарзларни, бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларни қисқартириш ҳамда иш ҳақини ўз вақтида тўлаш юзасидан ишларини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг қатнашчиларининг ўзаро қарзларни ва бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларни қисқартириш юзасидан таклифларни Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун мунтазам равишда ва тезликда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг қатнашчиларининг контрагентлар билан дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўзаро солиштириш сифатли ва ўз вақтида ўтказилишини ҳамда натижалари умумлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан қарзларини ўзаро солиштириш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси хизмат кўрсатувчи тижорат банклари иштирокида моддий-техника ресурслари ва саноат тусидаги хизматлар учун контрагентлар билан ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини 1999 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра ва мониторинг даврида ҳар ойда ялпи хатловдан ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳар ойда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебиторлик ва кредиторлик қарзларини солиштириш якунлари бўйича ушбу қарзларни қисқартириш юзасидан қарорлар қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ишчи гуруҳнинг тақдимномасига кўра мониторинг қатнашчиларининг ўзаро қарзларини, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларини қисқартириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни тезликда қабул қилсин. Ўзаро қарзларни қисқартириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмаган ҳолда, улар бўйича материалларни айбдорларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раҳбарлари ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотлар, молия ва солиқ органлари билан биргаликда ҳар ҳафтада тижорат банклари филиаллари ва минтақалар даражасида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тўлаш, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзларни тўлаш мақсадида ягона молия-ҳисоб-китоб кунлари ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банкларига тижорат банкларининг мақсадли кредитларини бериш ва мақсадли факторинг хизматлари кўрсатиш йўли билан мониторинг қатнашчиларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини (шу жумладан тизим ичидаги қарзларини) қисқартиришга қаратилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг мақбул схемаларини ишлаб чиқишга доир аниқ қўшимча чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда газ, электр энергияси, иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун аҳолидан коммунал тўловларни йиғиш ишларини фаоллаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг минтақавий комиссиялари аҳолидан коммунал тўловлар йиғишнинг аҳволини ҳар бир туман ва ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органи бўйича ҳар ойда кўриб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссиялар «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ўртасидаги ўзаро қарзлар, уларни тўлашнинг аниқ муддатлари ва уларни тўлаш чора-тадбирлари белгиланган ҳолда, ҳар ойнинг, 10-кунигача ҳар ойда солиштирилишини, шунингдек ўзаро қарзларни, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзларни солиштириш натижалари кўриб чиқилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро қарзлари кўпайишининг ҳар бир ҳолатини Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг минтақавий Комиссиялари мажлисларида кўриб чиққан ҳолда мониторинг қатнашчилари корхоналари ва ташкилотларининг ҳисоб-китоблари ҳолати устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
514-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 ноябрдаги 514-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва улар контрагентларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволи юзасидан мониторингни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нурмуродов М.Б.‎ —‎ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, махсус ишчи гуруҳ раҳбари‎
Қудратов Ғ.С.‎ —‎‎ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари, махсус ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎

Махсус ишчи гуруҳ аъзолари:

Зайнутдинов И.А.‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси‎
Юсупбеков Н.Р.‎ —‎‎ «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раиси‎
Муҳамедов Ғ.К.‎ —‎‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазири‎
Шоисматов Э.Р.‎ —‎‎ Энергетика ва электрлаштириш вазири‎
Хўжаев Б.А.‎ —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Жўраев А.М.‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари‎
Зинин В.И.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Абдураҳмонов М.С.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Тошматов Қ.Ф.‎ —‎‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори‎
Козлова Н.П.‎ —‎‎ «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари‎
Нурхўжаев Ф.П.‎ —‎‎ «Ўзуйжойжамғармабанк» бошқаруви раисининг ўринбосари‎
Шарипов И.Р.‎ —‎‎ «Пахта-банк» бошқаруви раисининг ўринбосари‎
Ёқуббоев О.О.‎ —‎ Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси котибиятининг етакчи мутахассиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 ноябрдаги 514-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан қарзларини ўзаро солиштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан бюджетга тўловлар ва иш ҳақи, етказиб берилган моддий-техника 1 ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар бўйича 7 ўзаро қарзларининг ҳақиқий миқдорини аниқлаш мақсадида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари 1999 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра ўзаро солиштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотларни тўплаш ва тақдим этиш тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларига ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар ва тижорат банклари филиаллари раҳбарлари солиштиришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши учун жавоб берадилар. Бунда асосий эътибор фермер (деҳқон) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида солиштириш далолатномаларининг мавжудлигига қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзларни ўзаро солиштириш ва далолатномалар тузишни жадаллаштириш учун «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларига ҳамда уларнинг контрагентларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари муассасаларга зарур тайёргарлик ишларини амалга ошириш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари муассасалари, жойлардаги солиқ ва статистика органлари томонидан солиштириш тартибини тушунтириш мақсадида, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерларига йўл-йўриқлар берилади. Бунда шу нарса тушунтириб берилиши керакки, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоб рақамлар (45, 60, 61, 62, 63, 64, 76, 78-ҳисоб рақамлари) бўйича, баланс соддалаштириб юритилганда эса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1998 йил 23 апрелдаги 15-02-06/93-сон низомига мувофиқ, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун фақат 76-ҳисоб рақами бўйича тўлдирилади. Юқорида қайд этилган ҳисоб рақамлар бўйича сальдо (қолдиқлар) фақат ёйилган кўринишда акс эттирилади, маълумотларнинг жамланган шаклда берилишига йўл қўйилмайди. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар, солиштириш далолатномалари 1999 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра иловага* мувофиқ шакл бўйича тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиштириш жадвали тузилади, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан бюджетга тўловлар ва иш ҳақи бўйича, моддий-техника ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар учун ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини банкларда солиштиришнинг аниқ куни ва вақти белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгиланган кунда корхона раҳбарлари банк ва минтақавий солиқ органлари ходимлари билан биргаликда бошланғич ҳужжатлар (ордер журналлари, фактура ҳисоб рақамларини рўйхатдан ўтказиш дафтари, тегишли йиғма ведомостлар) асосида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан бюджетга ва иш ҳақи бўйича қарзларни солиштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг ҳар бир корхонаси ва ташкилоти, қишлоқ хўжалиги корхонаси, деҳқон, фермер хўжалиги бўйича ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзлар солиштирилгач, қиёслаш далолатномалари тузилгач қатъий белгиланган шакл бўйича маълумотлар тўлдирилади. Маълумотларни банк, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўлинмалари раҳбарлари ҳамда уларнинг контрагентлари имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор томонлар вакиллари томонидан имзоланган солиштириш далолатномалари ва маълумотларнинг нусхалари хизмат кўрсатувчи банкда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банки бўлими бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, шу жумладан бюджет ва иш ҳақига доир қарзлар ўзаро узил-кесил солиштириб чиқилгандан кейин банк бўйича маълумотлар жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар ушбу Тартибга иловага мувофиқ шаклга қатъий мувофиқ ҳолда тўлдирилади, Маълумотларда қуйидаги реквизитлар кўрсатилган бўлиши керак: банкнинг номи, унинг қаерга бўйсуниши, туман, вилоят, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича умумий якунлар битта сатрда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Банк раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган маълумотлар ва тушунтириш хати тижорат банкининг вилоят бошқармасига жўнатилади. Тушунтириш хатида банк бўлимида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг нечта корхонаси ва ташкилотига ҳамда уларнинг контрагентларига, шу жумладан деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатилиши, шу жумладан дебиторлик -кредиторлик қарзларини солиштиришда улардан нечтаси иштирок этгани, нечта солиштириш иштирокчиси келмаганлиги ва шу кабилар кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари банкларнинг туман бўлимлари маълумотларининг тўғри тузилганлигини текширадилар, ахборотларни таҳлил қиладилар, туманлар бўйича жадвалларни умумлаштирадилар ва тушунтириш хати билан Марказий банкнинг минтақавий бошқармаларига ҳамда тижорат банклари республика идораларига жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари жойларга борган ҳолда, маълумотлар ва тушунтириш хатларининг тўғри тузилганлигини, солиштириш маълумотлари ва далолатномаларининг мавжудлигини танлаб текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг республика муассасалари, вилоятлар ва туманлар бўйича солиштириш натижаларини жамлайдилар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда таҳлил қиладилар ҳамда 2000 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари олинган ахборотни таҳлил қиладилар, тижорат банклари ва туманлар бўйича жадвалларни жамлайдилар ҳамда тушунтириш хати билан 2000 йил 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатадилар.