Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«МИЦУИ ВА КО., ЛТД» ФИРМАСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА «ТОШКЕНТ-БУХОРО РАДИОРЕЛЕ ЛИНИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ (ТРАНС-ОСИЁ-ЕВРОПА ТОЛА-ОПТИКА АЛОҚА ЛИНИЯСИНИ ЗАХИРАЛАШ)» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2010 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлигининг «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги Инвестиция дастурига киритилган «Тошкент-Бухоро радиореле линиясини реконструкция қилиш (Транс-Осиё-Европа тола-оптика алоқа линиясини захиралаш)» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Халқаро Телеком» акциядорлик компанияси лойиҳа бўйича буюртмачи, «Ўзимпэксалоқа» акциядорлик жамияти эса — ижро этувчи агент этиб белгиланганлиги;
лойиҳани амалга ошириш мақсадида, буюртмачи манфаатларидан келиб чиқиб, «Ўзимпэксалоқа» акциядорлик жамияти томонидан «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмаси билан 1 546 681,0 минг Япония иенаси миқдорида контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:
контракт қийматининг 1 314 678,9 минг Япония иенаси миқдоридаги 85 фоизи маҳсулот етказиб берувчи — «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмасининг Япония Ташқи савдо ва саноат вазирлигининг суғурта қопламаси остида Япониянинг экспорт-импорт банкидан бериладиган 8 йил муддатда қайтариладиган кредити ҳисобига;
контракт қийматининг 232 002,1 минг Япония иенаси миқдоридаги 15 фоизи «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмасининг 3 йил муддатда қайтариладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.
Асосий қарз, фоизлар, воситачилик ҳақлари ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа молиявий чиқимлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига миллий валютада қайтарилади.
4. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги контракт қийматининг 15 фоизини кредитлаш бўйича «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмаси билан белгиланган тартибда кредит битими тузсин.
5. Молия вазири «Ўзимпэксалоқа» акциядорлик жамиятининг «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмасига тўлов мажбуриятлари бўйича кафолатни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда имзолашга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича «Мицуи ва Ко., Лтд» фирмаси учун мақбул шаклда юридик хулоса берсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 30 октябрь,
485-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 485-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«ТОШКЕНТ-БУХОРО РАДИОРЕЛЕ ЛИНИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ (ТРАНС-ОСИЁ-ЕВРОПА ТОЛА-ОПТИКА АЛОҚА ЛИНИЯСИНИ ЗАХИРАЛАШ)» ЛОЙИҲАСИ УЧУН «МИЦУИ ВА КО., ЛТД» ФИРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТНИ (КОНТРАКТ ҚИЙМАТИНИНГ 85 ФОИЗИ) ҚАЙТАРИШНИНГ ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
| Кредит суммаси ( контракт қийматининг 85 фоизи) | — | 1.314.648.9 минг Япония иенаси |
| Кредитнинг фоиз ставкаси | — | ЯУБС* — 0,2 фоиз |
| Кредитни қайтариш муддати | — | 8 йил |
| | | | | | | | |
минг Япони иенаси | ||
|
Тўловлар номи |
Йиллар |
Ҳаммаси | ||||||||
| 1999 | 2000 | 2001 | 2002 | 2003 | 2004 | 2005 | 2006 | 2007 | ||
|
Асосий қарз |
0 | 164335 | 164335 | 164335 | 164335 | 164335 | 164335 | 164335 | 164335 | 1314680 |
|
Фоизлар |
0 | 40550 | 23294 | 19843 | 16392 | 12941 | 9490 | 6039 | 2588 | 131137 |
|
Жами |
0 | 204885 | 187629 | 184178 | 180727 | 177276 | 173825 | 170374 | 166923 | 1445817 |
Кредит учун фоиз суммаси кредитни амалда ўзлаштириш санаси ва суммасига боғлиқ бўлади. | ||||||||||
* ЯУБ — Японининг Узоқ муддатли Базис Ставкаси.
ЯУБС = 2,3 фоиз (контракт бўйича белгиланган ставка).
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 485-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«ТОШКЕНТ-БУХОРО РАДИОРЕЛЕ ЛИНИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ (ТРАНС-ОСИЁ-ЕВРОПА ТОЛА-ОПТИКА АЛОҚА ЛИНИЯСИНИ ЗАХИРАЛАШ)» ЛОЙИҲАСИ УЧУН «МИЦУИ ВА КО., ЛТД» ФИРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТНИ (КОНТРАКТ ҚИЙМАТИНИНГ 15 ФОИЗИ) ҚАЙТАРИШНИНГ ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
| Кредит суммаси ( контракт қийматининг 15 фоизи) | — | 232.002,1 минг Япония иенаси |
| Кредитнинг фоиз ставкаси | — | LIBOR (иенали, олти ойлик) + 4,75 фоиз |
| Кредитни қайтариш муддати | — | 3 йил |
| Кредитни ташкил этиш учун воситачилик ҳақида |
— |
1 фоиз |
| | | | |
минг Япони иенаси | |
| Тўловлар номи |
Йиллар |
Ҳаммаси | |||
| 1999 | 2000 | 2001 | 2002 | ||
|
Асосий қарз |
0 | 77334 | 77334 | 77334 | 232002 |
|
Фоизлар |
0 | 10447 | 6648 | 2850 | 19945 |
|
Бир марталик воситачилик ҳақи |
2320 | 0 | 0 | 0 | 2320 |
|
Жами |
2320 | 87781 | 83982 | 80184 | 254267 |
LIBOR иенали, олти ойлик = 0,16250 (1999 йил 27 июлдаги ҳолатига кўра).