Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.12.1997 йилдаги 559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЮК МУСАВВИР КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД ТАВАЛЛУДИНИНГ 545 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркистон миниатюра мактабининг асосчиси, буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, ёш авлодни халқимиз маданияти тарихи билан ғурурланиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга зарур шарт-шароит яратиш ҳамда буюк мусаввир таваллудининг 545 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ва ижодий зиёлиларнинг 2000 йилда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда Тошкент шаҳрида Камолиддин Беҳзод номида Мемориал боғ барпо этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Камолиддин Беҳзод Мемориал боғи Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 40-бинога туташ хиёбонда барпо этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита бир ой муддатда юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва унинг ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод Мемориал боғини барпо этиш учун лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича буюртмачи этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаловчи ва бош пудратчи танлов (тендер) асосида танлаб олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Камолиддин Беҳзод Мемориал боғини барпо этишни 1999-2000 йиллар инвестиция давлат дастурига киритсинлар ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясига 1998 йилда танлов ва лойиҳалаштириш ишлари учун марказлаштирилган маблағ ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодини ўрганиш, меросларига оид ашёларни тўплаш мақсадида чет элларга борувчи илмий экспедицияларни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Камолиддин Беҳзод юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оммавий ахборот воситаларига Камолидднн Беҳзод юбилейига тайёргарлик кўриш ишларининг боришини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
559-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 декабрдаги 559-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўрабеков И.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Азизхўжаев А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Раҳматов Ў.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Қўзиев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси, ташкилий қўмитанинг масъул котиби‎
Абдуллаев Ш.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
Аминов Н.‎ —‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг раҳбари‎
Ашрафий Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон меъморлари уюшмасининг раиси‎
Баратов Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари‎
Жўраев Х.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Жўраев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти‎
Зокиров Т.‎ —‎‎ «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси раиси‎
Комилов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири‎
Кўчимов А.‎ —‎‎ Ўзтелерадиокомпания раиси‎
Расулов М.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар Бош меъмори‎
Салимов О.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Тўлаганов К.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
Тўхтабоев Х.‎ —‎‎ «Олтин мерос» жамғармасининг раиси‎
Мирмаҳмудов Ш.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси‎
Шоғуломов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Ҳусанбоев Б.‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎