Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.06.1998 йилдаги 240-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни таъминлаш ва дон харид қилишнинг белгиланган ҳажмларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 106-сон қарорига мувофиқ ғалла комбайнларини қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидан «МТП» давлат-акциядорлик жамиятлари балансига бериш тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳосилни йиғиштириб олишда «МТП» давлат-акциядорлик жамиятлари ва хўжаликлар таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ 7876 комбайн, шу жумладан, 799 «Кейс» комбайни ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрим-йиғим ташкил этилиши ҳамда дон ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиниши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон экинларини йиғиштириш бошланишидан олдин кейинчалик янчилган дон миқдори ва дон кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш учун ҳосил ҳар бир дала бўйича эксперт баҳоланишини ва тегишли далолатномалар тузилишини тугалласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўрим-йиғимда ва дон ташишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига комбайннинг иш унумига, ўрим-йиғим сифатига қараб ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга оид тавсияларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга натура билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналарига дон сотиш топшириқлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, уларнинг ҳар бир гуруҳига техника хизмати кўрсатиш воситалари, транспорт воситалари, ёнилғи қуйиш машиналарини бириктириб қўйсинлар. Ғалланинг етилишига қараб гуруҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ширали озуқа захирасини яратиш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида дон ҳосили йиғиштириб олингандан кейин такрорий экинлар экиш учун майдонларни аниқласинлар. Қисқа муддатларда уларни ҳайдасинлар ва 2-иловага мувофиқ озуқа, сабзавот экинлари ва бошқа экинларни эксинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган бошоқли дон экинларини ўриб-йиғишни бошлаш ва тугаллаш жадвалига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин. Уларга жадвалнинг бажарилишини қаттиқ назорат қилишни таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов) дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида саноат корхоналарининг «МТП» давлат-акциядорлик жамиятлари билан тегишли шартномалар тузишлари асосида саноат корхоналарини туманларга 4-иловага мувофиқ бириктириб қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси (Сидиқназаров), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида хўжаликларнинг буюртманомаларига мувофиқ шартнома асосида юк автомашиналарини 5-иловага мувофиқ миқдорларда республика минтақаларига юборсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ва бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти шартнома асосида жалб қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликлар томонидан донни дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси (Отаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топширилган ғалла учун хўжаликлар билан ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда узоқ туманларда ва ғалла кўп жойларда қўшимча дон қабул қилиш пунктлари очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дон ташиётган темирйўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида 1998 йил дон ҳосилини ташиш даврида истисно тариқасида «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси тизими корхоналари учун бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга (транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда) тушумдан 10 фоиз миқдорида маблағ ажратиш ставкаси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказий банк, «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва бошқа тижорат банкларига хўжаликларни ва машина-трактор паркларини ғалла ўриш мавсуми қатнашчиларига ўрим-йиғим ишлари бошланган кундан бошлаб ҳар беш кунда иш ҳақи тўлаш учун нақд пул билан таъминлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) бошоқли дон экинларини йиғиштиришнинг бутун даврида хўжаликларга ва ҳосил ўрим-йиғимида банд бўлган машина-трактор паркларига ёнилғи-мойлаш материаллари белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин. «Кейс» комбайнлари ва тракторлари учун мой етказиб берилишига алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида донни нобуд қилиш ва талон-торож қилиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 сентябрдаги 434-57-сон қарорига 1-иловага қатъий мувофиқ ҳолда дон экинлари уруғлигини тайёрлаш, ишлов бериш ва уларни республика хўжаликларига сотиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги эса вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликлар томонидан ўзлари 1998 йил ҳосилидан етиштирган уруғлик уларнинг эҳтиёжини таъминлайдиган ҳажмларда тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғлик донни «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек товар дондан уруғлик мақсадида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ — супер элита учун товар донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 200 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи-учинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурсларига харид қилинадиган дон ҳажмларига киритилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарли микроблардан тозалаш учун зарур миқдорда фумигантлар келтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси ушбу заҳарли химикатларнинг бир қисмини республика корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари юзасидан таклиф тайёрлашни тезлаштирсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман даражасидан бошлаб дон тайёрлашнинг ягона статистика ҳисобини юритсин, дон қабул қилиш пунктларидан хўжаликлар бўйича ҳисоботларни фақат қабул квитанциялари нусхалари илова қилинган ҳолда қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон етиштиришнинг умумий ҳажмини аниқлаш учун аҳоли хўжаликларида етиштирилган донни алоҳида сатрда ҳисобга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон етиштириш ва сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июндаги 240-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида ғалла комбайнларининг қатнашиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғалла комбайнлари, жами ‎ шу жумладан «Кейс» комбайнлари ‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 262*‎ 35‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 561‎ 72‎
Бухоро‎ 291‎ 29‎
Жиззах‎ 735‎ 98‎
Қашқадарё‎ 1609‎ 121‎
Навоий‎ 200‎ 17‎
Наманган‎ 506‎ 37‎
Самарқанд‎ 1003‎ 82‎
Сурхондарё‎ 648‎ 66‎
Сирдарё‎ 529‎ 82‎
Тошкент‎ 621‎ 74‎
Фарғона‎ 691‎ 38‎
Хоразм‎ 220*‎ 48‎

ЖАМИ:‎

7876‎ 799**
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* шоли ўриш-йиғиш комбайнлари қатнашиши ҳисобга олинган ҳолда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** 1998 йилда олинадиган 150 та янги «Кейс» комбайни ҳисобга олинган ҳолда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июндаги 240-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб олингандан кейин суғориладиган ерларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЙДОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаммаси‎‏

‎‎улардан:

‎‎маккажўхори‎

сабзавот картошка соя‎‏

дон учун‎

‎‏ ‎‏ силос учун‎‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 1‎ 1‎
вилоятлар: ‎
Андижон ‎ 41‎ 2‎ 25‎ 8‎ 6‎
Бухоро ‎ 24.3‎ 2‎ 18‎ 4‎ 0.3‎
Жиззах ‎ 24.8‎ 2‎ 15‎ 7‎ 0.8‎
Қашқадарё ‎ 42‎ 4‎ 30‎ 8‎
Навоий ‎ 16.2‎ 2‎ 10‎ 4‎ 0.2‎
Наманган ‎ 35‎ 3‎ 22‎ 8‎ 2‎
Самарқанд ‎ 35‎ 3‎ 25‎ 7‎
Сурхондарё ‎ 39‎ 3‎ 30‎ 6‎
Сирдарё ‎ 25‎ 3‎ 15‎ 7‎
Тошкент ‎ 37.4‎ 3‎ 25‎ 9‎ 0.4‎
Фарғона ‎ 44‎ 3‎ 30‎ 9‎ 2‎
Хоразм ‎ 9‎ 5‎ 2‎ 2‎
Республика бўйича жами: ‎ 373,7‎ 30‎ 250‎ 80‎ 1.7‎ 12‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июндаги 240-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олишни бошлаш ва тугаллашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАХМИНИЙ МУДДАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрим-йиғимнинг бошланиши ‎ Ўрим-йиғимнинг тугалланиши ‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

15.06‎ 10.07‎

вилоятлар:‎

Андижон ‎ 15.06‎ 10.07‎
Бухоро‎ 10.06‎ 5.07‎
Жиззах‎ 10.06‎ 5.07‎
Қашқадарё‎ 10.06‎ 5.07‎
Навоий‎ 10.06‎ 5.07‎
Наманган ‎ 10.06‎ 5.07‎
Самарқанд‎ 10.06‎ 5.07‎
Сурхондарё‎ 5.06 30.06‎
Сирдарё‎ 10.06‎ 5.07‎
Тошкент‎ 10.06‎ 5.07‎
Фарғона‎ 10.06‎ 5.07‎
Хоразм‎ 10.06‎ 1.07‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июндаги 240-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш даврида «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат- кооператив қўмитаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси заводларининг дон экувчи туманларга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИРИКТИРИБ ҚЎЙИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Туманлар‎

Заводлар‎

Бахмал ‎ Ўзбекистон станоксозлик заводи‎
Зомин ‎ Тошкент трактор заводи‎
Фориш ‎ Жиззах ремонт заводи ‎
Булунғур ‎ Самарқанд ремонт заводи‎
Бойсун ‎ Термиз ремонт заводи‎
Денов ‎ Денов ремонт заводи‎
Шеробод ‎ Шўрчи ремонт заводи‎
Оҳангарон ‎ Тошкент тажриба ремонт-механика заводи‎
Ғаллаорол ‎ «Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
Ғузор ‎ Тошкент агрегат заводи‎
Косон ‎ Қарши ремонт заводи‎
Қамаши ‎ Тошкент экскаватор заводи‎
Чироқчи ‎ Кўгай ремонт заводи‎
Яккабоғ ‎ Тошкент қишлоқ хўжалиги кимё машинасозлиги заводи‎
Нурота ‎ Навоий кон-металлургия комбинатининг ремонт-механика заводи‎
Нуробод ‎ Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи‎
Ховос ‎ «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
Оқолтин ‎ Далварзин ремонт заводи‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июндаги 240-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ташиш учун жалб қилинадиган юк автомобиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏
Жами автомобиллар

‎‎шу жумладан:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликлари ва корхоналари

«Ўзавтотранс» давлат корпора цияси «Ўзқишлоқхўжалик таъминот тузатиш» давлат қўмитаси бошқа ташкилотлар
Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 320‎ 320‎

вилоятлар: ‎

Андижон ‎ 1358‎ 780‎ 275‎ 303‎
Бухоро ‎ 1020‎ 968‎ 52‎
Жиззах ‎ 1217‎ 597‎ 481‎ 36‎ 103‎
Қашқадарё ‎ 3438‎ 2873‎ 425‎ 100‎ 40‎
Навоий ‎ 480‎ 428‎ 36‎ 16‎
Наманган ‎ 1180‎ 830‎ 250‎ 100‎
Самарқанд ‎ 2000‎ 1768‎ 132‎ 100‎
Сурхондарё ‎ 2190‎ 2190‎
Сирдарё ‎ 1011‎ 664‎ 249‎ 71‎ 27‎
Тошкент ‎ 2241‎ 2001‎ 150‎ 90‎
Фарғона ‎ 1480‎ 1340‎ 140‎
Хоразм ‎ 521‎ 521‎
Республика бўйича жами: ‎ 18456‎ 15280‎ 1748‎ 1158‎ 270‎