11.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1658-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 11.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1658-1
Кучга кириш санаси
21.08.2010
Ҳужжат 21.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ИККИЛАМЧИ БОЗОРДА ЭРКИН КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ВАЛЮТАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИТИШУВЛАРГА ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1658-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 29 декабрдаги 2006-17, 5, 283-В-сон «Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1658, 2007 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-14, 63, 18/2-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муқаддимада «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги» деган сўзлар «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муқаддимада «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги» деган сўзлар «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲКП деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларнинг ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва биржа ёки биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи, ҲКП билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКП аъзоси — қимматли қоғозлар бозорида ўзи тузган битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тўғрисида ҲКП билан шартнома имзолаган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар қатнашчилари — ҲКП аъзолари ёки ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёҳуд ўз мижозлари учун қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш учун ташкиллаштирлган савдоларда иштирок этувчи мижозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ҳисоб рақами — депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва ташкиллаштирилган савдоларга қўйилган ёки ташкиллаштирилган савдоларда тузилган битимлар бўйича олинган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақам — мижоз ёки ҲКП аъзосининг, шунингдек, савдолар ташкилотчилари ва Марказий депозитарийнинг пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҲКПнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қараб етказиб бериш — қимматли қоғозларга доир битимларни бажариш тартиби, бунда қимматли қоғозлар ва пул маблағларини ўтказиш фақат ҳисоб-китоб-клиринг операциялари иштирокчиларининг ҳисоб рақамларида амалга оширилган битимларни бажариш учун мўлжалланган зарур миқдордаги қимматли қоғозлар ва пул маблағлари борлиги текширилганидан ва гувоҳлантирилганидан (тасдиқланганидан) сўнг амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди» бўлими — биржа ва биржадан ташқари савдо тизимларида сотиш учун қўйиладиган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган махсус бўлим. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисобварағида очилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«етказиб бериш ҳаракати тўхтатилди» бўлими — ташкиллаштирилган савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисоб рақамида очилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи банк — ҲКПнинг ўзи томонидан хўжалик фаолиятини юритиш учун мўлжалланган ҲКПнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига ва (ёки) ҲКП аъзолари ва мижозларининг пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун мўлжалланган талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича ҲКПга хизматлар кўрсатувчи банк».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ҲКП фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 65-модда), мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 21-банднинг олтинчи хатбошисидаги «иккинчи даражадаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 275-модда)