Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАНИНГ ҚИШЛОҚ ТУМАНЛАРИДА ОНАЛАР ВА БОЛАЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
«Баркамол авлод йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан ва профилактик соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш, энг аввало қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, «Соғлом она — соғлом бола» мақсадли вазифани изчил амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг 2010 — 2016 йилларда қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёлларни таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплекслари билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 297-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 537-модда)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2010 — 2016 йилларда республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари таркибидаги витаминларнинг энг кам рўйхати 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 297-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 537-модда)
республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2010 йилда ҳомиладор аёллар учун поливитаминлар комплексини харид қилиш учун ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга назарда тутилган харажатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 8,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2011 — 2016 йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплексларини сотиб олишга зарур маблағларни назарда тутсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 297-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 537-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун олиб кириладиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси ҳам мавжуд бўлган 1-иловага киритилган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари 2020 йил 1 январгача божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
5. Поливитаминларнинг махсус комплекслари республиканинг қишлоқ туманларидаги ҳомиладор аёллар сонига, препаратларнинг зарур тарзда транспортда ташилишига ва сақланишига, уларнинг ҳомиладор аёлларга мақсадли ажратилишига, шунингдек поливитаминлар комплексларидан фойдаланишнинг зарур тарзда ҳисобга олиниши ва ҳисобот берилишига қараб ҳудудлар бўйича асосли тақсимланишини таъминлаш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси поливитаминлар комплексларини харид қилишга ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек асосли ва аниқ тарзда тақсимланишини, туман тиббиёт бирлашмалари ва қишлоқ врачлик пунктларигача етказиб берилишини, зарур тарзда омборга жойлаштирилиши ва сақланишини, ҳомиладор аёлларга аниқ тарзда ажратилишини мунтазам равишда текшириб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси оммавий ахборот воситалари, шу жумладан маҳаллий телевидение, радио ва газеталар орқали ҳомиладор аёлларнинг репродуктив саломатлигини ва уларнинг бўлажак фарзандлари саломатлигини мустаҳкамлаш учун поливитаминлар комплексларини қабул қилишнинг муҳимлиги тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсинлар.
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари республиканинг қишлоқ туманларида ҳомиладор аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши ёритилишига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 июль,
156-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
2010 — 2016 йилларда республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари таркибидаги витаминларнинг энг кам
рўйхати
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 297-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 537-модда)
| Витаминлар номи | Ўлчов бирлиги | Бир кеча-кундузга витаминларнинг энг кам миқдори | ТИФ ТН коди |
| Бир кеча-кундузга витаминларнинг энг кам миқдори мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплекси: | — | — | 2106909803, 3004501009 |
| Фоли кислотаси (фолацин, В9, Вс витамини) | Мкг | 400 | — |
| «А» витамини (ретинол) | МЕ | 1500 | |
| «Е» витамини (токоферол) | МЕ | 10 | |
| «Д» витамини (кальцифероллар) | МЕ | 200 | |
| С витамини (аскорбин кислота) | мг | 75 | |
| В1 витамини (тиамин) | мг | 1,5 | |
| В2 витамини (рибофлавин) | мг | 1,7 | |
| В6 витамини (пиридоксин) | мг | 2,6 | |
| B12 витамини (цианокобаламин) | Мкг | 4 |
Изоҳ. Комплексларда минерал моддалар, шу жумладан темир ва кальций мавжуд бўлиши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тўғрисида» 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ҳамда республиканинг қишлоқ туманларида, шу жумладан шаҳар типидаги посёлкаларда яшайдиган ҳомиладор аёллар учун таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплексларини (кейинги ўринларда «поливитаминлар комплекслари» деб аталади) харид қилиш, тақсимлаш, ажратиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳисобот бериш тартиби ва механизмини белгилайди.
II. Поливитаминлар комплексларига ҳар йилги эҳтиёжни аниқлаш тартиби
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили жорий йилнинг октябрь ойигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кейинги йилда ҳомиладор аёлларнинг кутилаётган сони ҳамда минтақалар ва қишлоқ туманлари бўйича поливитаминлар комплексларига бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
3. Бир ҳомиладор аёлга поливитаминлар комплексларига бўлган эҳтиёж уни ҳомиладорликнинг 5 ойи мобайнида поливитаминлар комплекслари билан таъминлашдан келиб чиқиб белгиланади.
III. Поливитаминлар комплексларини харид қилиш, тақсимлаш тартиби ва механизми
4. Поливитаминлар комплексларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тендер асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбектендерконсалтинг» агентлиги тендер комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари 2010 — 2016 йилларда поливитаминлар комплексларини молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 297-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 44-сон, 537-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тендер савдолари фақат қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган поливитаминлар комплексларига эълон қилиниши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда рўйхатдан ўтказилгандан кейинги даврда тендер савдоларига қўйиладиган поливитаминлар комплексларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида клиник қўллаш тажрибаси камида 2 (икки) йил бўлиши керак.
7. Тендер савдолари шартлари товарни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчининг поливитаминлар комплекслари истеъмол ўрамига «Сотиш ман этилади» деган ёзувни ёзиш ва ҳар бир ўрамга қўллаш бўйича давлат тилидаги йўриқномани илова қилиш мажбуриятини назарда тутиши керак.
8. Божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан кейин минтақалар бўйича поливитаминлар комплексларини омборга жойлаштириш ва тақсимлашни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
9. Поливитаминлар комплекслари минтақаларгача Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан етказиб берилади.
10. Минтақаларда поливитаминлар комплекслари омборга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари даволаш муассасасининг дорихона омборларидан бирида жойлаштирилади ва сақланади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатадиган комиссиялар поливитаминлар комплексларини туманлар, қишлоқ врачлик пунктлари ва уларнинг филиаллари бўйича тақсимлайдилар.
12. Поливитаминлар комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари даволаш муассасаси дорихона омборидан туман тиббиёт бирлашмалари томонидан етказиб берилади.
13. Поливитаминлар комплексларини туманларда омборга жойлаштириш ва сақлаш туман тиббиёт бирлашмасининг касалхона ички дорихонасида амалга оширилади.
14. Поливитаминлар комплекслари туман тиббиёт бирлашмасининг касалхона ички дорихонасидан қишлоқ врачлик пункти ва унинг филиалининг моддий жавобгар шахси томонидан етказиб берилади.
15. Поливитаминлар комплекслари қишлоқ врачлик пункти ва унинг филиалининг катта тиббиёт ҳамшираси хонасида сақланади.
16. Етказиб бериш ва омборга жойлаштиришнинг ҳар бир босқичида поливитаминлар комплексларини бериш тегишли товар ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.
IV. Поливитаминлар комплексларини ажратиш
17. Поливитаминлар комплекслари фақат республиканинг қишлоқ туманларида, шу жумладан шаҳар типидаги посёлкада яшайдиган аёлларда ҳомиладорлик аниқлангандан кейин туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи томонидан тайинланади.
18. Поливитаминлар комплекслари туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи томонидан ҳомиладорлик аниқланган пайтдан бошлаб қуйидаги схема бўйича тайинланади:
биринчи босқичда — ҳомиладорлик аниқлангандан кейин биринчи уч ойда ҳар бир аёлга 60 кун мобайнида қабул қилиш ҳисобидан келиб чиқиб поливитаминлар комплекси берилади. Сўнгра ҳомиладорликнинг кейинги икки ойи мобайнида поливитаминлар комплексларини қабул қилиш тўхтатилиши зарур;
иккинчи босқичда — икки ойлик танаффусдан сўнг ҳар бир аёлда ҳомиладорликнинг кейинги 90 куни мобайнида қабул қилиш ҳисобидан келиб чиқиб поливитаминлар комплекси берилади.
19. Поливитаминлар комплекслари берилиши ҳисоби туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи томонидан ҳомиладор аёлнинг амбулатория картасига ёзувни қайд этиш йўли билан амалга оширилади.
20. Ҳомиладор аёл махсус рўйхатдан ўтказиш журналига поливитаминлар комплекслари олинганлиги тўғрисида имзо чекади.
21. Ҳомиладорлик тўхтатилган тақдирда аёлга поливитаминлар комплексини бериш тўхтатилади.
22. Поливитаминлар комплекслари берилишини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш махсус журналларда туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи ва қишлоқ врачлик пункти филиалининг моддий жавобгар ўрта тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади.
V. Якунловчи қоидалар
23. Поливитаминлар комплексларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда юритилади.
24. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига поливитаминлар комплекслари тақсимланиши ва ажратилиши бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Назорат-тафтиш бош бошқармаси поливитаминлар комплексларини харид қилишга ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни, шунингдек уларнинг асосли ва аниқ тарзда тақсимланишини, етказиб берилиши ва ҳомиладор аёлларга ажратилишини тизимли асосда текшириб боради.
26. Поливитаминлар комплекслари мақсадли ажратилиши ва улардан фойдаланиш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмаларига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 253-модда; 2014 й., 44-сон, 537-модда; 2017 й., 14-сон, 228-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)