Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БУЮК БРИТАНИЯ ВА ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ ҚЎШМА ҚИРОЛЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 18 мартдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Лондон шаҳрида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Элчихонанинг 1995 йил учун штат жадвали ва харажатлар сметаси 1, 2-иловаларга* мувофиқ таъсис этилсин.
* Иловалар берилмайди.
1995 йил учун Элчихона ходимлари сони 8 кишидан, шу жумладан дипломатик таркиб — 5 кишидан, техник таркиб — 3 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1995 йил учун зарур маблағларни харажатлар сметасига мувофиқ тўлдирилишига қараб ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик таркибини бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
163-сон