ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ЦЕМЕНТГА ВА КЛИНКЕРГА ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1908-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 45, 2019-21-сонли «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908-6, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) билан тасдиқланган «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 июль,
58-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 июль,
2010-30-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 14 июлдаги 58, 2010-30-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритиладиган ўзгартиришлар
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Солиқ даври — бир ой».
2. 12-банддан «ортиб борувчи якун билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1 ва 2-иловаларда:
100-сатр «Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси» чиқариб ташлансин;
«110» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 249-модда)