Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.06.1993 йилдаги 308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 510 ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек классик адабиётининг улкан намояндаси, атоқли давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 510 йил тўлиши муносабати билан Бобур ижодиётининг адабиётимиз ва маданиятимиз тарихида, ижтимоий фикр тараққиётида муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1993 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги Ўзбекистон Республикасида кенг миқёсида нишонлансин. ҳамда бу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика юбилей комиссияси иловага мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юбилей комиссияси бир ҳафта муддат ичида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, бажаришга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1993 йилнинг ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет Катта театрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Андижон шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ёдгорлик ўрнатиш, Бобур музейи ва бошқа иншоотларни қўриш, шоир номи билан боғлиқ қадамжоларни таъмирлаш ишларини юбилейга қадар тугаллаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тегишли вилоятларнинг ҳокимликлари, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Тошкент, Андижон, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида илмий конференциялар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, давлат кинокомпанияси ва давлат телерадиокомпанияси Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ асарларни республика театрларида. саҳналаштириш, унинг ҳаёти ва ижодий йўли ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, Бобур ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлардан иборат видеоконцерт дастурини тайёрлаш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси алоқадор ташкилотлар билан биргаликда 1993-1994 йилларда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини нашр қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида плакатлар, буклетлар, тақвимлар чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика оммавий ахборот воситаларига Бобур ҳаёти ва ижодини, таваллудининг 510 йиллигига тайёргарликнинг боришини кенг ёритиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Андижон шаҳридаги юбилей иншоотларини таъмирлаш, қўриш ва ободончилик ишлари учун сарф-харажатлар сметаси 280 миллион сўм миқдорида тасдиқлансин ҳамда кўрсатилган маблағ республика бюджетидан Андижон вилояти ҳокимлигига ўтказилсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида юбилей тантаналарини ўтказиш харажатларини Маданият ишлари вазирлиги тақдим этган сарф-харажатлар ҳисоботи асосида республика бюджетидан қопласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М. Қорабоев ва К. Тўлаганов ўртоқлар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 июндаги 308-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М. Қорабоев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (комиссия раисининг ўринбосари)‎
М. Умурзоқов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси‎
К. Тўлаганов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (комиссия раисининг ўринбосари)‎
М. Салоҳиддинов‎ —‎‎ Ўзбекистон ФА Президенти‎
П. Абдураҳмонов‎ —‎‎ Самарқанд вилоятининг ҳокими‎
С. Азимжонова‎ —‎‎ Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси‎
Р. Ахмедов‎ —‎‎ Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси‎
З. Боқибоев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси молия вазири‎
Жамол Камол‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби‎
Х. Жўраев —‎‎ Ўзбекистон давлат кинокомпаниясининг раиси‎
М. Исломов‎ —‎‎ Фарғона вилоятининг ҳокими‎
Н. Муҳиддинов‎ —‎‎ Ўзбекистон «Ёдгорлик» республика жамиятининг раиси‎
Қ. Обидов‎ —‎‎ Андижон вилоятининг ҳокими‎
Ю. Шодиметов‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири‎
Т. Хидиров‎ —‎‎ Қашқадарё вилоятининг ҳокими‎
Р. Шоғуломов‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси‎
М. Хайруллаев‎ —‎‎‎ Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг директори‎
П. Қодиров‎ —‎‎‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎
А. Фозилбеков‎ —‎‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
Ш. Яҳёев‎ —‎‎‎ Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг раиси‎
Э. Хайитбоев‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири‎
М. Ҳазратқулов‎ —‎‎‎ ЎзА бош директори‎