Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.01.1993 йилдаги 7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТИ КУНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқларининг қардошларча дўстлигини янада мустаҳкамлаш, миллий маданиятларининг бир-бирини ўзаро бойитиш жараёнини чуқурлаштириш, Қорақалпоғистон халқи маданияти ва санъати ютуқларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, 1993 йилнинг 25—29 январь кунлари ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунлари иштирокчиларининг таркиби 260 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунлари дастурини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни зарур босма материалларни чоп этишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси маданият кунлари қатнашчиларининг келиб-кетишлари билан боғлиқ, масалаларни ҳал этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият кунлари қатнашчиларини меҳмонхоналарда жойлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият кунлари тадбирлари ўтказиладиган жойларни, кўча ва майдонларни лозим даражада ободонлаштиришни, безатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси, газеталар таҳририятларига Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Давлат кинокомпаниясига Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларининг ўтишига бағишланган қисқа метражли ҳужжатли фильм яратиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ўтказиладиган тадбирлар иштирокчиларига зарур хизмат кўрсатиш тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тадбирлар ўтказиладиган жойларда, меҳмонхоналарда, бошқа ташриф жойларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда автотранспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маданият кунлари қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, республика «Маҳалла» жамғармаси Тошкент шаҳри аҳолисининг Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларида фаол иштирок этишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда барча ижодий уюшмалар маданият кунларида иштирок этган бадиий жамоаларга эсдалик совғалари беришни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш муносабати билан сарфланган маблағлар тақдим этилган сарф-харажат рўйхатига биноан Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги 7-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси маданияти кунларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорабоев М.Қ ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Юсупова Б.А.‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Юсупов И.‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ шоири‎
Ҳакимов.3.А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи‎
Муҳамедов Н.‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Абдуллаев Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи‎
Абдуллаев Ш.Ю. ‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Ахмедов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси‎
Алиев М.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Автотранспорт вазирининг ўринбосари‎
Жалилов Ш.И.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари‎
Жалолов А. С.‎ —‎‎ «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раисининг ўринбосари‎
Жўраев Х. Р.‎ —‎‎ Ўздавкинокомпания раиси‎
Жамол Камол‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби‎
Мурод Муҳаммад Дўст‎ —‎‎ ЎзА Бош директори‎
Матжонов О.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти‎
Рўзматов А.Ғ.‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бош директори ўринбосари‎
Раҳимов Ғ. ‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари‎
Каипбергенов Т.К.‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎
Ражабов Ю.Ш.‎ —‎ Тошкент шаҳар меҳмонхоналар бошқармасининг бошлиғи‎
Султонов Р.Т. ‎ —‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари‎
Темуров Ш.Т. ‎ —‎ «Маҳалла» жамғармасининг раиси‎
Фозилбеков А.И.‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
Шоғуломов Р.Ш. ‎ —‎ Ўздавматбуот қўмитаси раиси‎
Эрматов Н.Э.‎ —‎ Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси бошлиғининг ўринбосари‎
Қаюмов М.Қ. ‎ —‎ Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг раиси‎
Қодиров П.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Маданият ва маданий меросни асраш масалалари қўмитасининг раиси‎
Қориева Б.Р.‎ —‎ Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг президенти‎
Ҳайитбоев Э.Қ ‎ —‎ Ўзтелерадиокомпания раиси‎
Ҳожиниёзов Т ‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили‎