Ўзбекистон Республикаси марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ ЮРИДИК ШАХСЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИНГ ЧИҚАРИЛИШИ ВА МУОМАЛАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1140-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/15-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1140-5, 25.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низом»га (рўйхат рақами 1140, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 11 май,
18/10-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 202-модда)