Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.08.2005 йилдаги ПҚ-154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини йиғиштириб олишга, шу жумладан пахта териш машиналари билан йиғиштириб олишга тайёрлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2005 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг етилиш даври, нави, экилган муддатларини ҳамда жойлардаги ҳарорат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар бўйича ғўзани 1-иловага мувофиқ муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўза ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилишни, белгиланган муддатлар ва тегишли майдонларда дефолиантларни ишлатиш нормаларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 августгача республика эксперт комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда эксперт комиссиялари ташкил қилсин, уларнинг таркибига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассисларини киритиб, уларнинг зиммасига жойларда дефолиацияга оид жами ишлар комплекси олиб борилиши устидан мунтазам назоратни амалга ошириш вазифасини юкласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда ғўза дефолиациясини назорат қилиш ва сифатини белгилаш Тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дефолиация ишлари ўтказилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин ва агротехника тадбирларни ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва нормаларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ жавобгарлик чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ва «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компаниялари, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси жорий йилнинг 20 августигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдордаги дефолиантлар етказиб берилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдончаларни тайёрлашни тахт қилиб қўйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларни бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга 2-иловага мувофиқ 2005 йил 22 августгача етиб боришини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ҳокимликлари махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини тугалласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, келгусида улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва «САР» авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-154-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 августдаги ПҚ-154-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда Ўзбекистон Республикасида ғўза дефолиация қилинадиган майдонлар ва унинг мақбул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУДДАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏ Дефолиация қилинадиган майдон, минг га Дефолиацияни ўтказиш муддатлари*
бошланиши тугалланиши давом этиши, кун
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 75,0‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎
вилоятлар:
Андижон‎ 80,0‎ 5 сентябрь‎ 19 сентябрь‎ 15‎
Бухоро‎ 90,0‎ 27 август‎ 10 сентябрь‎ 15‎
Жиззах‎ 91,0‎ 1 сентябрь‎ 14 сентябрь‎ 15‎
Қашқадарё‎ 130,0‎ 27 август‎ 10 сентябрь‎ 15‎
Навоий‎ 26,0‎ 1 сентябрь‎ 14 сентябрь‎ 15‎
Наманган‎ 70,0‎ 5 сентябрь‎ 19 сентябрь‎ 15‎
Самарқанд‎ 81,0‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎
Сурхондарё‎ 90,0‎ 27 август‎ 10 сентябрь‎ 15‎
Сирдарё‎ 100,0‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎
Тошкент‎ 90,0‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎
Фарғона 90,0‎ 5 сентябрь‎ 19 сентябрь‎ 15‎‎
Хоразм‎ 50,0‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎‎‎
ЖАМИ 1063,0 27 август 19 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Дефолиация чаноқ очилиши суръатларидан келиб чиқиб табақалаштириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 августдаги ПҚ-154-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда ғўзани дефолиация қилишда қатнашадиган самолётларни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар Самолётлар сони
Бухоро вилояти‎ 5‎
Жиззах вилояти‎ 8‎
Қашқадарё вилояти‎ 12‎
Сурхондарё вилояти‎ 8‎
Сирдарё вилояти‎ 10‎
ЖАМИ 43‎