Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«ШАҲАРЧАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР ВА ОВУЛЛАР ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) ТОМОНИДАН НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2098-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» ва 2003 йил 27 августдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 19 апрелдаги 79-мҳ-сонли «Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2098, 2010 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 127-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 4 июнь,
108-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 188-модда)