Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2010 19.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2098
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 19.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2098
Кучга кириш санаси
15.05.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАҲАРЧАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР ВА ОВУЛЛАР ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) ТОМОНИДАН НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2098]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 4 июндаги 108-мҳ-сонли «Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2098-1, 04.06.2010 й.)асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С.Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д.Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни 10 кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари мазкур буйруқ кучга киргунга қадар тегишли шаҳарча, қишлоқ ва овуллардаги фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) билан Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани қўллаш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ 2010 йил 15 майдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33/1-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан белгиланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида қўлланма» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2010 йил 19 апрелдаги 79-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) (бундан кейинги ўринларда фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 25-моддасига мувофиқ аҳоли пунктида нотариус мавжуд бўлмаган тақдирда фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васиятномаларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончномаларни тасдиқлайди, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди, маълумоти ҳақидаги ҳужжат нусхалари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) нотариал ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Йўриқномага амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармалари нотариал ҳаракатларни бажариш юзасидан фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари)га бевосита ҳамда жойлардаги давлат нотариал идоралари орқали услубий раҳбарлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал расмийлаштирилаётган ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси Давлат герби акс эттирилган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг номлари қайд этилган муҳр босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ва амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни оғзаки таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги талаблар қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари)дан талаб қилиб олинган ҳужжатлар албатта қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятнома тўғрисидаги маълумотлар васият қилувчининг вафотидан кейин васият ва қонун бўйича меросхўрларига ёки уларнинг қонуний вакилларига ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма тақдим этилганидан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васиятнома, ишончнома ва аризаларнинг лойиҳаларини тузиш, ҳужжатларнинг нусхаларини ва улардан кўчирмаларни тайёрлаш, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилишига доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлар тақдим этган васиятнома ва ишончнома лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бериш, уларнинг мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ўзига юклатилган мажбуриятларни бажаришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиши, зарурат туғилганда уларни қайта текшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар нотариал ҳаракат мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ёки мурожаат қилган шахс таниган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ким томонидан таржима қилинганлиги ва матн мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ёзиб қўйилиши, имзоланиши ва муҳр қўйилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг умумий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нотариал ҳаракатлар фуқаролар йиғини жойлашган бинода амалга оширилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳузурига бора олмайдиган айрим ҳолларда ёки юридик шахс томонидан таклиф қилинганда, нотариал ҳаракатлар фуқаролар йиғини биносидан ташқарида, яъни мазкур фуқаро ёки юридик шахс ёхуд унинг вакили жойлашган жойда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал ҳаракатлар фуқаролар йиғини жойлашган бинодан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида (бундан кейинги ўринларда реестр деб юритилади) нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлганида кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашаётган бошқа манфаатдор шахсдан ариза тушганлиги тўғрисида суддан маълумот олинган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга ошириш мазкур иш судда ҳал бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктириш ва тўхтатиб туришнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фуқароларининг шахси — миллий паспорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқароларнинг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Васиятнома ёки ишончнома тасдиқлаб берилаётганида иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Ишончнома вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан фуқароларнинг муомала лаёқати улар билан шахсий мулоқот давомида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирса), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, улар нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунларда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини, унинг органларининг ёки вакилларининг ваколатини текширишда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига эътибор бериш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Нотариал ҳаракатни амалга оширишда юридик шахснинг раҳбари бевосита иштирок этганда, унинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади. Бунда, нотариал тасдиқланаётган ҳужжатга юридик шахснинг муҳри ҳам қўйилади. Нотариал ҳаракат юридик шахснинг вакили томонидан амалга оширилган тақдирда, унинг ваколати ҳам текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) васиятнома ёки ишончномани ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими (бундан кейинги ўринларда суд ҳужжати деб юритилади)ни олган тақдирда, бу ҳақда реестрга ва васиятнома ёки ишончноманинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Васиятнома ва ишончномалар бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 342-моддасининг биринчи қисми 1 ва 2-бандларига асосан давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш рад этилганда давлат божи қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган ёки фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тузиладиган васиятнома, ишончнома ва аризаларнинг лойиҳалари қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нотариал тасдиқланадиган васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатлар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) иштирокида имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатларни ўқий олмаса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар васиятнома, ишончнома, ариза ва бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таржимон ёки сурдо таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилганда, фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) кўрсатган муддатда тақдим этилиши керак. Бу муддат бир ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан, шунингдек мазкур фуқаролар йиғини ходимлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатлар нотариал идораларда ёки исталган бошқа фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги қоидаларни бузган ҳолда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган васиятнома, ишончнома ариза ва бошқа ҳужжатларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши, мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан ёзилиши, матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан кейинги ўринларда СТИР деб юритилади) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатга олинган манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳужжатдаги охиригача тўлдирилмаган сатрлар ва бошқа бўш жойларга чизиқ тортиб қўйилади, чет элда амал қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно. Қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (васиятномани, ишончномани, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган бошқа шахсларнинг) имзоси олдидан изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган бўлса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки ундаги аниқ арифметик хатоларнигина тузатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра ҳужжат лойиҳаси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Нотариал тасдиқланаётган ёки шаҳодатлантирилаётган ҳужжатлар бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади ҳамда фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилган ҳолда раис (оқсоқол)нинг имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Васиятнома ва ишончномаларни тасдиқлашда, ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда тегишли ҳужжатларга тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда ёки ёзув машинкасида) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Йўриқноманинг 24-банди асосида изоҳланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқловчи ёзувларини амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар реестрда рўйхатга олинади. Реестрдаги ёзувлар қалам билан ёзилишига йўл қўйилмайди. Очиқ қолган жойларга чизиқ тортиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади. Реестрда қайд этилган нотариал ҳаракат рақами фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрдаги тартиб рақамларининг рақамланишида хатоликка йўл қўйилса, алоҳида маълумотнома тузган ҳолда, у фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг имзоси ва муҳри билан реестрга елимланиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрдаги ёзувларда хатоликка йўл қўйилганда мазкур Йўриқноманинг 24-бандига риоя қилган ҳолда тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилиги шаҳодатлантирилганда, ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига алоҳида реестр рақами берилади. Тасдиқловчи ёзувда рақамлар шу тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрнинг тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрлар ип ўтказиб тикилиши ва уларнинг варақлари рақамланиши лозим. Варақларнинг сони тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ваколатли ходими имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тасдиқланиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи тўланиб, тарафлар (тараф) томонидан имзоланганидан сўнг фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўзи томонидан реестрда қайд этилади. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатлантирилиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи тўланиб, ҳужжат муайян шахс томонидан имзоланганидан ёки ҳужжатнинг тўғрилиги текширилганидан сўнг фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўзи томонидан реестрга қайд этилади. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари фуқаролар йиғинининг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалардаги имзолар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан шаҳодатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари унинг асли нусхаси ва дубликати ўрнини боса олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжат дубликатига белгиланган шаклдаги тасдиқловчи ёзув қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятноманинг дубликати васият қилувчига, у вафот этганидан кейин эса васиятномада кўрсатилган ёки қонун бўйича меросхўрларга ёхуд уларнинг вакилларига васият қилувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилганидан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятномада кўрсатилган меросхўрлар вафот этган тақдирда, васиятноманинг дубликати васият қилувчининг ва (ёки) ўзларидан олдинги меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ўлим ҳақидаги гувоҳномасини (нотариал тартибда шаҳодатлантирилган гувоҳнома нусхасини) ёхуд ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Нотариал тартибда тасдиқланган барча васиятномалар, ишончномалар, мерос қолган мулкни рўйхатга олиш далолатномаларининг нусхалари фуқаролар йиғинининг йиғмажилдларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи реестрга ёзиб қўйилгач, қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаролар йиғинининг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИРи), ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ҳаракат нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги яққол кўриниб турган бўлса ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради ҳамда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсга беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаролар йиғинининг номи, жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, турар жойи, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва СТИРи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилувчи қандай нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоят қилиш муддати ва тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатлари устидан тушган (белгиланган қабул соатларига риоя этилмаганлиги, муомала маданиятининг йўқлиги, ахлоқи ва ҳоказолар тўғрисидаги) ариза ва шикоятлар тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида жисмоний ва юридик шахслар учун назарда тутилган имтиёзлар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, ҳужжатлар лойиҳалари тузилганда, ҳужжатларнинг нусхалари берилганда мазкур шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) нотариал ҳаракатни бажариш учун ўз иш жойидан ташқарига чиққанида манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар унинг амалдаги транспорт харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг йўл қўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 §. Васиятномаларни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятнома матни васият қилувчи томонидан ёзилиб, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)га шахсан тақдим этилган ёки унинг сўзларидан фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васият қилувчининг сўзларидан фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ёзиб олинган васиятномани имзолашдан олдин васият қилувчи унинг матнини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) олдида тўлиқ ўқиб чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятномани тасдиқлаб беришда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятнома ёзилган жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим. Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслигини тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тасдиқланган васиятномалар реестрда қайд этилиб, уларни ҳисобга олиб бориш учун алифбо китоби юритилиши лозим. Васиятномаларнинг нусхаси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг йиғмажилдларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қуйидаги шахслар васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васиятномани тасдиқловчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саводсиз бўлган шахслар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Васият қилувчининг илтимосига биноан васиятномани тасдиқлашда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Васият қилувчининг хоҳишига кўра фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан унинг мазмуни билан танишиб чиқилмасдан (махфий васиятнома) тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий васиятномани васият қилувчи ҳақиқий саналмаслик хавфи остида ўз қўли билан ёзиши ва имзолаши, фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиши лозим. Бу ҳақда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) васият қилувчидан оғзаки сўрайди ва тасдиқловчи ёзувда кўрсатади. Васиятнома икки гувоҳ ва фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) иштирокида хатжилдга солиниб, хатжилд елимланиши лозим, гувоҳлар ўз фамилияси, исми, отасининг исмини ва доимий рўйхатга олинган манзилни кўрсатган ҳолда хатжилдга имзо қўядилар. Гувоҳлар имзо қўйган хатжилд гувоҳлар ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг иштирокида бошқа хатжилдга солинади ва бу хатжилд ҳам елимланади, унга фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) тасдиқловчи ёзувни ёзиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий васиятнома реестрда қайд этилиб, алифбо китобига киритилади ва васиятномалар турадиган йиғмажилдда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан васият қилувчининг васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги аризасидаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариал шаҳодатлантирилиши керак. Бунда, ариза васиятномани тасдиқлаган фуқаролар йиғинининг ўзига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза олган тақдирда васиятноманинг фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да сақланаётган нусхасига, реестрга ва алифбо китобига бу хусусда ёзув киритади. Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза фуқаролар йиғинида юритиладиган битимларни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васият қилувчи ўзида сақланаётган васиятнома нусхасини тақдим этган тақдирда, васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида бу нусхага ҳам ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) васиятномани тасдиқлашда васият қилувчига Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмунини тушунтириши ва бу ҳақда васиятнома матнида кўрсатиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан васиятнома тасдиқлангандан кейин васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, васиятномани тасдиқлаш санаси, вақти ва реестр рақами ҳамда унга ўзгартириш киритилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар мерос расмийлаштириладиган тегишли давлат нотариал идорасига ўн кун муддатда юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотларни олган давлат нотариуси уларни васиятномаларни ҳисобга олиш алифбо китобига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 §. Ишончномаларни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча шахслар номидан берилган ишончнома агар унда кўрсатилган ҳаракатлар ваколат берувчи шахсларнинг ҳар бирини эмас, балки ҳаммасининг бир турдаги манфаатларига тааллуқли бўлгандагина тасдиқланади (масалан: бир неча ворисларнинг номидан уларнинг мерос ишларини юритиш учун ишончнома бериш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир. Бу ҳақда ишончнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва санаси, ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИРи), доимий рўйхатга олинган манзили, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиб ўтилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун ишончномаларни Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. Ишончномаларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан ишончномаларни унинг васийси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, ишончномаларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Ишончномаларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро ишончномаларни ҳомийнинг розилиги билангина амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан ишончномалар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳоказо) ишончномани тасдиқлашга розилик бера олмасалар, ишончнома васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 184-моддаси талабларига риоя этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Фуқаролик кодексининг 505-моддасига мувофиқ ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлаш пайтида ишончнома берувчи эри ёки хотинининг мулкни тасарруф этишга розилиги ҳақидаги аризаси олиниб, имзоси шаҳодатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эр ёки хотин ишончнома тасдиқланаётган вақтда фуқаролар йиғинига келмаган ҳолларда ишончнома матнида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23 ва 24-моддалари мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида ва тасдиқловчи ёзувда эса ишончнома берувчининг никоҳдан ўтганлик ҳолатини кўрсатиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Агар кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри ёки хотини йўқ бўлса (бева бўлса ёки бўйдоқ), бу ҳақда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)га ёзма ариза тақдим этади. Бунда фуқаронинг эри (хотини) йўқлиги (бўйдоқ, бева эканлиги) фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан аниқланади. Ушбу ҳолатни аниқлаш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)га фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини ишончнома матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Агар мулк никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган мулк никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, ишончномани тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Фуқаролик кодексининг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Фуқаролик кодексининг 140-моддасига мувофиқ ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома шундай ишониб топшириш ҳуқуқи кўрсатиб қўйилган асосий ишончнома тақдим этилганидан кейин ёки асосий ишончнома бўйича вакил ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун вазият тақозоси билан шундай иш тутишга мажбур бўлганлиги ҳақида далиллар тақдим этганидан кейин нотариал тасдиқланиши керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома асосий ишончнома бўйича берилганидан кўпроқ ҳуқуқни қамраб олмаслиги керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончноманинг амал қилиш муддати бу ишончномани беришга асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий рўйхатга олинган манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, кўчмас мулкни сотиш, олиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, ижарага бериш, мулкдан фойдаланиш ва шу кабилар) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак. Тасдиқловчи ёзувда эса ваколат берилган шахс асосий ишончномага асосан ҳаракат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилади. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да қолдириладиган асосий ишончномага эса мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да қолдириладиган ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончномага қўшиб тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ишончнома берувчи томонидан ишончнома бекор қилинган тақдирда ишончнома берган шахснинг бу ҳақдаги аризасидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Бу ҳақда реестрга ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли)да сақланаётган ишончнома нусхасига белги қўйилади. Ушбу ариза ишончнома нусхасига ёки алоҳида йиғма жилдга тикиб қўйилади. Аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома бекор қилинган тақдирда, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) унинг бекор қилинганлиги ҳақида мулк рўйхатдан ўтказилган жойдаги тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идорасига (ишончнома бўйича тўлиқ маълумотлар билан) зудлик билан хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идораси фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) хабарномалари асосида тақиқ ва хатлов базасига мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотни (бекор бўлган ишончнома ким томонидан ва кимга расмийлаштирилганлиги, санаси ва реестр рақами, мулкни жойлашган жойи) киритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақиқ ва хатлов базасини юритувчи давлат нотариал идораси томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги тўғрисидаги нотариусларга бериладиган тегишли маълумотларда, агар ушбу мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномани бекор қилинганлиги ҳақида маълумот бўлса, бу ҳақдаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 §. Мерос мулкини қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), башарти қонун бўйича меросхўрларнинг ёки васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик шахсларнинг хабарига ёки мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасининг топшириғига кўра ёхуд ўз ташаббуси билан мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ олган фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) топшириқ олган кундан эътиборан бир ой муддат ичида мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига кўрилган чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади ва мерос мол-мулк рўйхатининг нусхасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисида топшириқ, хабар ёки ёзма равишда ариза берилиши мумкин. Мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш юзасидан тушган мурожаатлар ёзишмаларнинг кирим дафтарига қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Мерос мол-мулкини қўриқлашга доир ишларни амалга ошириш жараёнида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ушбу мол-мулкни қўриқланишини таъминловчи қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос очилган жойи, мерос мулкнинг таркиби ва жойлашган жойини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойи маълум бўлган меросхўрларни ёки бошқа манфаатдор шахсларни мерос очилганлиги ҳақида ва мол-мулкни рўйхатга олиниши тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани талаб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос мол-мулкни қўриқлашга дастлабки чора-тадбирлар кўрилган ёки кўрилмаганлигини, агар кўрилган бўлса, унда бу чора-тадбир ким томонидан кўрилганлигини, мерос қолдирувчининг мол-мулки турган хона (хоналар) муҳрланганлигини, бу хона (хоналар)нинг калити кимдалигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос мол-мулкни рўйхатга олиш ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органини, зарур бўлган ҳолларда ички ишлар органини ёки манфаатдор шахсларни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос мулкини қўриқланиши учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) бу мол-мулкни рўйхатга олади ва мол-мулкни сақлаш учун меросхўрларга ёки бошқа шахсларга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар ёки бошқа шахслар ўз хоҳишлари билан рўйхатга олиш учун мол-мулкни тақдим этган тақдирдагина, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ушбу мол-мулкни рўйхатга олади. Мерос мулкини рўйхатга олиш камида икки холис иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар ёки бошқа шахслар мол-мулкни рўйхатга олишга қаршилик қилишса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мол-мулкни рўйхатга олиш учун тақдим этишдан бош тортганлик тўғрисида далолатномани тузади ва меросхўрларни бу ҳақда хабардор қилади, уларга бу масала юзасидан даъво билан судга мурожаат этиш ёки даъвони таъминлаш мақсадида суд тартибида мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар рўйхатга олиш учун жойига чиқилганда, рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк мавжуд бўлмаса ва меросхўрлар ёки бошқа шахслар томонидан олиб кетилган бўлса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мол-мулк мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки мол-мулк олиб кетилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва бу ҳақда меросхўрларга ёки бошқа манфаатдор шахсларга хабар беради, уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мол-мулкни қайтариш талаби билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Рўйхатга олиш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос мол-мулк тўғрисидаги хабар ёки ариза ёхуд мерос мол-мулкини қўриқлашга доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги топшириқнинг келиб тушган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш санаси, рўйхатга олишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатдан ўтган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос қолдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг вафот этган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинаётган мол-мулкнинг жойлашган жойи, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) келишидан олдин хона (хоналар) муҳрланганлиги ва муҳрлаш ким томонидан амалга оширилганлиги, пломба ва муҳрлар бузилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этилган барча предметларнинг батафсил тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос мол-мулки сақлаш учун топширилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатдан ўтган жойи, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи, рақами ва ким томонидан берилганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Рўйхатга олишни амалга оширишда иштирок этган меросхўрлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг келишувига кўра рўйхатга олинаётган ҳар бир мерос мол-мулки алоҳида баҳоланиши керак. Келишув бўлмаганида эса мерос мол-мулкига ёки унинг келишувга эришилмаган қисмига нисбатан баҳолаш мерос мол-мулкининг баҳоланишини талаб қилган шахснинг ҳисобидан баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилинмаса, баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи мерос мол-мулки ҳисобидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми, бино ва иншоотлар уларни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси томонидан, автомототранспорт воситалари эса баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Рўйхатга олиш далолатномасининг ҳар бир бетида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси кўрсатилади, рўйхат тугаганидан сўнг эса буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳосининг умумий якуни чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш далолатномасига мерос қолдирувчининг барча мол-мулки киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшнилар ва бошқа шахсларнинг айрим буюмлари уларга тегишли эканлиги тўғрисидаги аризалари рўйхатга олиш далолатномасига киритилади, манфаатдор шахсларга судга даъво билан мурожаат этиб, ушбу мол-мулкни рўйхатдан чиқариш тартиби тушунтирилади. Агар мулкни рўйхатга олиш узилса ёки бир неча кун давом этса фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳар сафар бинони муҳрлайди. Рўйхатга олиш далолатномасида рўйхатга олишни тўхтатиш сабаблари ва вақти ҳамда унинг яна тикланиши, шунингдек бинони кейинги очиш вақтида пломбалар ва муҳрнинг ҳолати тўғрисида рўйхатга олиш далолатномасига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш далолатномаси камида уч нусхада тузилиб, бир нусхаси мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсга берилади, иккинчи нусхаси мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига юборилади, учинчи нусхаси эса фуқаролар йиғинида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномаси асосида реестрда мерос мол-мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирларни кўриш бўйича нотариал ҳаракатни рўйхатга олиш навбатдаги рақам билан амалга оширилади ва ушбу нотариал ҳаракат учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Вафот этган шахсдан қолган пул маблағлари меросхўрларга гувоҳнома берилгунга қадар ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мулкини давлат фойдасига ўтиш ҳолларида давлат нотариал идорасининг депозит ҳисоб рақамига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Олтин, кумуш, платина ва тангадаги, қуймадаги ва хом турдаги платина гуруҳдаги металларга, чет эл валютасига, чет эл валютасида берилган тўлов ҳужжатларига, ҳужжатли шаклдаги қимматли қоғозларга, қимматбаҳо металлардан, тошлардан ишлаб чиқарилган буюмларга, шунингдек қимматбаҳо тошларга алоҳида рўйхат тузилади, улар конвертга ёки юмшоқ идишга солинади, муҳрланади, пломбаланади ва рўйхатга олинган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай, меросхўрларга берилгунга қадар ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мол-мулки давлатга ўтиш ҳолатида давлат фойдасига топширилгунга қадар тегишли банкка сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозлар депозитарийнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида тегишли депозитарийларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлган нархдаги қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсларда қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олинган қимматбаҳо ашёларни (буюмларни) тегишли банкка сақлаш учун топширишдан олдин фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қимматбаҳо ашёлар (нарсалар)ни рўйхатга олиш китобида уларни қайд этиши лозим. Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар)нинг рўйхати камида уч нусхада тузилади. Улардан бири тегишли банкка берилади, иккинчиси мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига юборилади, учинчиси эса фуқаролар йиғинида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Агар рўйхатга олиш вақтида эскириши сабабли ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган нарсалар ёки уй ҳайвонлари мавжуд бўлса, меросхўрларнинг розилиги билан уларнинг бирига, меросхўрлар бўлмаганида эса фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга далолатнома тузиш орқали топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Озиқ-овқат маҳсулотини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) меросхўрларга, улар бўлмаганда тегишли ташкилотларга топширади. Озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш алоҳида далолатнома бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни рўйхатга олиш далолатномасида ҳар бир акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқарган ташкилот номи, серияси ва рақами уларнинг номинал қиймати ва сони кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Омонат дафтарчалари ва марҳумга тегишли бўлган нарсаларга ломбард томонидан берилган гаров патталари рўйхатга олинади ва меросхўрларга сақлаш учун берилади. Меросхўрлар бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан мерос мулкини сақлаш учун бошқа шахсларга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Марҳумнинг мол-мулки таркибида бўлган барча турдаги қурол, шу жумладан, ов милтиғи ва портловчи моддалар махсус рўйхат бўйича ички ишлар органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган орден, медаллар, фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари, шунингдек уларни тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжатлар эсдалик сифатида сақлаш учун мерос қолдирувчининг оила аъзоларида қолдирилади ёки меросхўрларнинг розилиги билан улар музейларга топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш вақтида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қайси мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмларига, қайсиларини эса қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига киритиш масаласини ҳал этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмлари қаторига киритишнинг асосий хусусияти, бу уларни нафақат мерос қолдирувчи томонидан, балки мерос қолдирувчи билан бирга яшаган меросхўрлар ёки бошқа шахсларнинг кундалик маиший эҳтиёжларини қондириш учун улардан фойдаланилганлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига зеб-зийнатлар, қимматбаҳо металлардан ишланган буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, ноёб нарсалар, ноёб дарахт навларидан ясалган мебеллар, асл расмлар, қимматбаҳо гиламлар, шунингдек қимматбаҳо сервислар, нодир китобларнинг махсус тўпламлари, қимматбаҳо тўпламлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Меросхўрлар ўртасида мерос мол-мулкини қимматбаҳо ашё (буюм) ёки оддий уй-рўзғор буюмларига киритилиши тўғрисида келиб чиққан низо суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Мерос қолдирувчининг шахсий буюмлари, шунингдек касбий фаолиятига оид предметлари (масалан, ёзув машинкаси, компьютер, мусиқа асбоблари, тиббий асбоблари ва ҳоказо) рўйхатга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Агар мол-мулкнинг таркибида қимматбаҳо қўлёзмалар, адабиёт асарлари, тарихий ёзишмалар мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатлар алоҳида рўйхатга олиниб, меросхўрларга ёки тегишли ташкилотларга сақлаш учун топширилади, меросхўрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ушбу ҳужжатлар ва қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) сақланадиган хонани (хоналарни) муҳрлаб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Мерос таркибида бошқаришни талаб қиладиган мол-мулк мавжуд бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар томонидан меросни қабул қилиб олгунига қадар даъво қўзғатган ҳолларда, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мерос мол-мулкини бошқарувчисини тайинлайди ва бу ҳақда қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик кодексига кўра фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мерос мол-мулк сақлаш учун топширилган шахсларни, васий ва ҳомийларни ҳамда мерос бошқарувчиларини мерос мол-мулкини талон-торож қилганлик, бошқа шахсга ўтказганлик ёки уни яширганлик учун ва меросхўрларга зарар етказганликлари учун жавобгарликка тортилишлари тўғрисида огоҳлантиради. Қилинган огоҳлантириш тўғрисида кўрсатилган шахслардан тилхат олинади. Бу ҳақда сақланишга топширилаётган мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномасида ёки мерос мол-мулкини сақлаш учун топшириладиган шахсларни тайинлаш тўғрисидаги қарорида баён этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Мерос мулкини қўриқлаш меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунга қадар, агар мерос улар томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, қонунда белгилаб қўйилган меросни қабул қилиб олиш муддати ўтгунга қадар давом этади. Бу ҳақда давлат нотариуси мерос очилган жойдаги фуқаролар йиғинига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос очилган жойдаги нотариус мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар тўхтатилиши ҳақида меросхўрларни, агар мол-мулк ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ўтса, тегишли давлат органини олдиндан хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос бошқарувчилари ва сақловчилар агар меросхўр бўлмасалар, мерос мол-мулкни сақлаганлик учун меросхўрлардан ҳақ олишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун қилган зарур харажатлари ҳам қопланади, бунда мол-мулкдан фойдаланиш ҳисобига амалда олинган фойда чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Мерос мол-мулки қўриқланиши ва уни бошқариш, шунингдек мерос очилганлиги ҳақидаги хабарни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни тўлашга мерос очилган жойдаги давлат нотариуси томонидан фармойиш берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 §. Ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини ушбу ҳужжатлар қонунга зид бўлмаган, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳамда уларнинг нусхалари ва улардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш қонун билан тақиқланмаган ҳоллардагина шаҳодатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларининг нусхаси шаҳодатлантирилмайди, халқаро шартномаларда шаҳодатлантирилиши талаб қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Матни ноаниқ бўлган, ўчирилган, қўшимча сўзлар ёзилган, ҳужжатга доир маълумотлар тўлиқ ёзилмаган ҳамда назарда тутилмаган бошқа ўзгартиришлар қилинган, лекин тегишли тартибда изоҳ берилмаган ҳужжатларнинг нусхалари шаҳодатланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалаларга оид қарорлар бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ҳужжат нусхасидан кўчирилган нусханинг тўғрилигини фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари), башарти аввалги нусханинг тўғрилиги нотариал тартибда шаҳодатланган бўлса ёки ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, шаҳодатлайди. Ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, ҳужжатнинг нусхаси мазкур юридик шахснинг бланкасида баён этилган, муҳр босиб тасдиқланган ва унда шу ҳужжатнинг асли мазкур ташкилотда эканлиги ёзиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ҳужжатнинг шаҳодатланаётган нусхаси ёки кўчирмаси унинг асли билан солиштирилиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Шаҳодатлантирилган ҳужжатларнинг нусхаси ёки кўчирмаси фуқаролар йиғинида қолдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 §. Ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мазмуни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра ўз қўли билан имзо қўя олмайдиган шахс учун имзо қўйган шахснинг имзосини шаҳодатлаш пайтида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) имзо қўйган шахснинг ва имзо қўйишни илтимос қилган шахснинг ҳам шахсини аниқлайди, уларнинг муомала лаёқатини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Тегишли давлат ташкилотларидагина қайд этиладиган ҳолатлар тасдиқланган (масалан, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома) ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан шаҳодатлантирилиши мумкин эмас. Бундай ҳужжатдаги имзонинг ҳақиқийлиги, агар бу ҳужжат чет эл давлати судига ёки бошқа идораларига тақдим этиш учун мўлжалланган ҳолдагина шаҳодатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Юридик шахснинг уставдаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда, уларнинг устав фондига (капиталига) ҳисса сифатида киритилаётган рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мулкнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки устав вакил орқали расмийлаштирилган ҳолларда эса унинг ваколати текширилади ва бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Банкларга тақдим қилинадиган карточкаларда юридик шахс мансабдор шахсларининг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг имзолари намуналарини шаҳодатлаш пайтида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) уларнинг имзоси ҳақиқийлигини ва имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатларнинг тасдиғи сифатида қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг устави (низоми) ва (ёки) таъсис шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк карточкаси ва биттадан фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк карточкаларидаги имзолар ҳақиқийлиги шаҳодатлантирилганда битта банкда битта ҳисоб рақами очиш учун тақдим этиладиган банк карточкалари учун битта реестр рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган шахсларнинг банк карточкасидаги имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш мумкин эмас. Юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан (банкрот деб топилгандан) сўнг юридик шахсни тугатиш комиссияси томонидан тайинланган шахснинг (тугатувчининг) (суд бошқарувчисининг) банк карточкасидаги имзосини ҳақиқийлигини тасдиқлашда юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, ягона ҳисобварақни очиш тўғрисида банкка тақдим этилган хатнинг нусхаси ҳам талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Банк карточкаларидаги юридик шахс мансабдор шахсининг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлашда реестрга уларни давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 127-модда)