Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 04.06.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2111
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.05.00 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами (шунингдек, 06.06.12.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.12.00 Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти (шунингдек, 06.03.05.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИДАГИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИГА ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРГА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2111]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 3 майдаги 37, 2010-20-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 374-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 5 июндаги 2026-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2111-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 октябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига (кейинги ўринларда жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари деб юритилади) камайтириш (кейинги ўринларда солиқ чегирмаси деб юритилади) тарзида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Имтиёзни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ чегирмаси солиқ солинадиган иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадларини ўзининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий равишда ўтказган жисмоний шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ чегирмаси даромад олувчи жисмоний шахснинг ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ аризасига асосан тўлов манбаида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тўлов манбаига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиш ва ўтказиш мажбурияти юклатилмаган бўлса, солиқ чегирмаси жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосан тақдим этилиши мумкин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 374-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 5 июндаги 2026-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2111-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 октябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган аризанинг тақдим этилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказиладиган маблағларни иш ҳақини тўлаш муддатидан кечиктирмай ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари ҳисобот йилидан кейинги йилининг 15 февралига қадар тегишли ҳудудий давлат солиқ хизмати органига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига маблағларни ихтиёрий равишда ўтказган жисмоний шахсларга жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўғрисида маълумотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий бадаллар тарзида тушган маблағлар солиқ даври тугагунига қадар тўланадиган бўлса, ушбу маблағларга жисмоний шахснинг жами йиллик декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, ишлаётган пенсионер 2010 йилда аризасига асосан ихтиёрий равишда 600 000 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва бошқа даромадларини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланди. Дейлик, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жисмоний шахснинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар 2 000 000 сўмни ташкил этган. 2010 йилнинг 10 декабрида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан 2 300 000 сўм, шу жумладан аввал шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ихтиёрий равишда ўтказган ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилган 300 000 сўм миқдоридаги маблағларни олди. Шундай қилиб, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан олинган 300 000 сўм миқдоридаги маблағларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иш берувчилар ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар реестрини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи филиалига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг иккинчи ойининг 10-кунига қадар, йил якунлари бўйича эса — 5 апрелдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар миқдорига солиқ чегирмасини қўллаган жисмоний шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 374-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 5 июндаги 2026-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2111-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 октябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган муддатларда давлат солиқ хизмати ҳудудий органларига иш берувчилар томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар тақдим этилган маълумотлар асосида маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томондан давлат солиқ хизмати органига тақдим этилган жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ сири ҳисобланади ва ошкор этилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомда назарда тутилган солиқ чегирмаларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки раиси М. ЖУМАГАЛДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
________________________________
(Юридик шахснинг номи)
АРИЗА
Мен, ___________________________________________ Сиздан иш ҳақимдан
(Ф.И.О.)
ва (ёки) бошқа даромадимдан бир йўла (ҳар ой) __________________________
(тагига чизилсин) (сумма ёзиб кўрсатилади)
миқдорида менинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағимга ўтказишингизни сўрайман.
Шундан хабардорманки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслар даромадларининг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бунда, агар мен ушбу маблағларни қайси солиқ даврида ўтказган бўлсам, ушбу солиқ даврида ундан фойдаланадиган бўлсам, ушбу маблағларга жисмоний шахснинг жами йиллик декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда маблағларни ўтказган жисмоний шахсларга жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
20___ йил учун
(сўм)
Жисмоний шахснинг ШЖБПҲ
Жисмоний шахснинг Ф.И.О.
ШЖБПҲда йил бошида маблағлар миқдори
Йил давомида келиб тушган
ШЖБПҲдан тўланган маблағлар
ШЖБПҲда йил охирида маблағлар миқдори
Йил давомида тўланган маблағлар
жами
шу жумладан ихтиёрий бадаллар
жами
шу жумладан солиқ даври тугагунига қадар тўланган маблағлар
Халқ банки филиали раҳбари
___________________
____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
М.Ў.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 374-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 5 июндаги 2026-11-сонли қарори (рўйхат рақами 2111-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 21 октябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар миқдорига солиқ чегирмасини қўллаган жисмоний шахслар сони тўғрисидаги
МАЪЛУМОТЛАР 20___ йилнинг ____ чораги учун
Т/р
Кўрсаткичлар
1.
Солиқ чегирмасини қўллаган жисмоний шахслар сони (киши):
1.1.
йил бошидан
1.2.
ҳисобот чораги учун
2.
Имтиёз суммаси (млн сўм):
2.1.
йил бошидан
2.2.
ҳисобот чораги учун
Раис ўринбосари
________________
_________________________________
(имзо)
(Ф.И.О)
М.П.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 180-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон)