Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АМЕРИКАНИНГ «КЕЙС КОРПОРЕЙШН» ФИРМАСИНИНГ ҒАЛЛА ЎРИШ КОМБАЙНЛАРИНИ ҚЎШИМЧА РАВИШДА ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика хўжаликларини жаҳон даражасидаги юқори унумли ўрим-йиғим техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасининг 16,5 млн АҚШ долларлик 100 та «Кейс» ғалла ўриш комбайнини қўшимча равишда харид қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кўрсатиб ўтилган техника «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси балансига олинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, контракт бўйича валюта харажатларини маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи миқдорида АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида чет эл банклари кредитлари;
контракт қийматининг 15 фоизи миқдорида Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 146-сон қарори билан машина-трактор паркларига ажратилган оборот маблағлар ҳисобидан амалга оширилади
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, чет эл банклари томонидан берилган кредитларни қайтариш 1997—2002 йиллар мобайнида «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
икки ой муддатда чет эл банклари билан АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида кредит битими ишлаб чиқилиши ва тузилишини тугалласин;
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасига олинадиган кредитларни ўз вақтида маблағ билан қайта таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига 100 та «Кейс» ғалла ўриш комбайнини харид қилиш учун олинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолаш ваколати берилсин.
7. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси контрактни амалга оширишда банд бўлган хорижий мутахассисларга визалар расмийлаштирганлиги учун консуллик йиғимлари, республикага олиб келинаётган «Кейс» ғалла ўриш комбайнлари учун бож йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 4 июль,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 июлдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
100 та «Кейс» ғалла ўриш комбайни харид қилиш учун берилган кредитларни тўлаш
|
(АҚШ долларида) | |||||||
|
Тўлов тури |
Тўловнинг умумий суммаси |
Тўлаш муддатлари | |||||
|
1996 йил |
1997 йил |
1998 йил | 1999 йил | 2000 йил | 2001 йил | ||
| Кредит | 13973220.55 | — | 2794644 | 2794644 | 2794644 | 2794644 | 2794644 |
| Фоизлар | 2865454.00 | 274830 | 894680 | 706299 | 517918 | 330570 | 141157 |
ЭСЛАТМА: 100 та «Кейс» комбайнининг контракт қиймати — 16439083 АҚШ доллари
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитасининг аванс тўлови (15%) — 2465862,45 АҚШ доллари
Чейз Манхэттен банки кредити суммаси — 13973220,55 АҚШ доллари
LIBOR фоиз ставкаси (78%) + 1,125%
Эксимбанк комиссияси 7,59% — 1060567,44 АҚШ доллари