Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1995 ЙИЛДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА НООЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРНИ УЛГУРЖИ СОТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика корхоналари ва ташкилотлари ўртасида бозор муносабатларини ривожлантириш ҳамда 1995 йилда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмол товарлари харид қилиш бўйича шартнома алоқалари ўрнатилиши жараёнини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат баланслари ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмол товарлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси жорий йилнинг 10 ноябригача муддатда қуйидагиларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси киритсин:
1995 йилга асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари баланслари;
номенклатура бўйича махсус олувчилар учун асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби 2-иловага мувофиқ.
3. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ёки марказлаштирилган тартибда харид қилиш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар махсус олувчилар билан аниқ ишлаб чиқарувчилар ўртасида шартнома алоқалари ўрнатилишини, кўрсатиб ўтилган иловаларга кирмаган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари бўйича эса махсус олувчиларнинг буюртномалари бўйича етказиб берилишини таъминласинлар.
4. «Ўзбексавдо» уюшмаси (Файзиев), Ўзбекбирлашув» (Абдуғаниев) «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси (Шаронов)нинг 1994 йил 19 ноябрдан бошлаб озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари харид қилиш ярмарка мавсуми очиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Биринчи ярмаркалар товарлар гуруҳи бўйича 3-иловада мўлжалланган муддатларда ўтказилсин.
5. Вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар:
корхоналар ва ташкилотларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ярмарка савдосида қатнашишларини таъминласинлар;
икки ҳафта муддатда ярмарка савдосига қўйиладиган товарлар рўйхатини, ҳажмларини кўрсатган ҳолда, маълумотнома-ахборот фонди тузиш ва каталоглари нашр этиш учун «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасига тақдим этсинлар,
6. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасига, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идораларга республика аҳолисига сотиш учун озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини улгуржи ярмаркадан харид қилиш тавсия қилинсин.
7. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ярмарка мавсумини муваффақиятли ўтказиш учун тайёргарлик ишлари мажмуини, шу жумладан, кенг реклама қилишни амалга оширсин.
«Ўздавтелерадио» компанияси (Яҳеев), ЎзА (Ҳазратқулов) биржа савдолари ўтказилишини оммавий ахборот воситаларида ёритишни таъминласинлар.
8. Ярмарка қўмитасининг таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўлаганов) ярмаркага бошқа шаҳарлардан келган қатнашчиларни меҳмонхоналарда жойлар билан таъминласин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол товарлари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш мажмуига бундан буён озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмол товарлари сотиш бўйича ярмаркаларнинг навбатдаги босқичларини ўтказиш муддатлари тўғрисида қарор қабул қилиш топширилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 31 октябрь,
528-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 октябрдаги 528-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат баланслари тасдиқланадиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари
РЎЙХАТИ
|
|
Ўлчов бирлиги |
|
Гўшт |
минг тонна |
|
Қанд-шакар |
— //— |
|
Қуруқ сут (порошок ҳолидаги сут) |
— // — |
|
Туз |
— // — |
|
Мол ёғи |
— // — |
|
Озиқ-овқат буғдойи |
— // — |
|
Ўсимлик мойи |
— // — |
|
Ип газлама |
минг пог м |
|
Гугурт |
минг шартли қути |
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 октябрдаги 528-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Махсус истеъмолчиларга ажратиладиган асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари
НОМЕНКЛАТУРАСИ
| | Ўлчов бирлиги |
| Гўшт маҳсулотлари | тонна |
| Балиқ маҳсулотлари | — // — |
| Қанд-шакар | — // — |
| Қуруқ сут (порошок ҳолидаги сут) | — // — |
| Туз | — // — |
| Мол ёғи | — // — |
| Макарон маҳсулотлари | — // — |
| Ун | — // — |
| Ёрма | — // — |
| Чой | — // — |
| Ўсимлик мойи | — // — |
| Маргарин | — // — |
| Тухум | млн дона |
| Овқатда ишлатиладиган ёғ | тонна |
| Картошка | — // — |
| Тамаки маҳсулотлари | минг чекиш бирлиги |
| Бош кийимлар | минг дона |
| Кирза этиклар | минг жуфт |
| Кир совун | тонна |
| Гугурт | минг шартли қути |
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 октябрдаги 528-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Товарлар гуруҳи бўйича биринчи ярмаркаларни ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| Ярмаркада сотиладиган маҳсулотлар номи | Ўтказиш жойи | Ўтказиш муддати |
| Тўқимачилик товарлари | Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 7-уй | 1994 йил 19 — 24 ноябрь |
| Маданий-маиший товарлар, спорт буюмлари, кундалик турмушда ишлатиладиган товарлар, атторлик-пардоз буюмлари, бинокорлик материаллари, ишга яроқли ва нокондицион чиқитлар | — // — | 1994 йил 27 ноябрь — 2 декабрь |
| Пойабзал | — // — | 1994 йил 4 — 7 декабрь |
| Мебель | «Тошкент» мебель ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Магазин—Мавзук» кўчаси, 254-уй | 1994 йил 9 — 14 декабрь |
| Кийим-бош | Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси,7-уй | 1994 йил 16 — 21 декабрь |
| Озиқ-овқат товарлари | — // — | 1994 йил 22 — 29 декабрь |
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 октябрдаги 528-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ярмарка қўмитаси
ТАРКИБИ
| Раис | — | Усмонов М.З. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари |
| Раис ўринбосари | — | Шаронов Ю.Г. — «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси раиси |
| Раис ўринбосари | — | Мансуров А .Е. — Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол товарлари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш бўлими мудири |
| Ярмарка қўмитаси аъзолари: | ||
| Абдуғаниев Б.А. | — | Ўзбекбирлашув бошқаруви раиси |
| Ҳамидов Н.И. | — | «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси раиси |
| Ҳидоятов А.А. | — | «Ўзгўштсаноат» давлат уюшмаси |
| Собиров Т.К. | — | «Ўзмашсаноат» уюшмаси раиси |
| Қўчқоров Ж.К. | — | Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
| Хасанов Б.В. | — | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Миржалилов М.М. | — | «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси раисининг ўринбосари |
| Саидова Г.К. | — | «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Эргашхўжаев Д. | — | «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Абдураҳмонов Н.А. | — | «Ўзбекмебель» давлат бирлашмаси раисининг ўринбосари |
| Набиев У.Н. | — | «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раисининг ўринбосари |
| Пенцов Б.Е. | — | «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раисининг ўринбосари |
| Ҳакимов Б.А. | — | «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи |
| Махаммаджонов Ш.У. | — | «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси раисининг биринчи ўринбосари |
| Рашидов С.Ж. | — | «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари |
| Пўлатов К.А. | — | «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси раисининг ўринбосари |
| Раҳимов Ш.Х. | — | Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари |
| Салимов В.Р. | — | «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари |
| Шоносиров Н. Р. | — | «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси раисининг ўринбосари |
| Возненко А.Н. | — | «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
| Ғиёсов Н.С. | — | Ўзбекбирлашув бошқаруви раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи |
| Шайхов И.Э. | — | «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасининг доимий ишловчи ярмаркаси директори |