Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ГАЗМОТОРС» ВА «ГАЗКОМПРЕССОР» ЎЗБЕКИСТОН—АМЕРИКА ҚЎШМА КОРХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ТЎҒРИСИДА
Энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнилғининг ватанимиздаги муқобил турларидан фойдаланишни кенгайтириш, республикадаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларнинг:
Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтотранс» корпорациясининг ўзларига қарашли корхоналарда Американинг «Американ инженеринг ИНК» компанияси билан газ баллони ускуналари ишлаб чиқариш, автотранспорт техникасини суюлтирилган табиий газда ишлаш учун қайта жиҳозлаш бўйича, устав фондида Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги улуши — 3,5 млн АҚШ доллари (30,2%), «Ўзавтотранс» корпорацияси улуши — 1,7 млн АҚШ доллари (14,6%), «Американ инженеринг ИНК» компанияси улуши — 6,4 млн АҚШ доллари (55,2%) бўлган (1-илова) ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги «Газмоторс» қўшма корхонасини ташкил этиш;
«Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг ишлаб турган «Ўзавтогаз» ҳудудий бошқармаси базасида Американинг «Американ инженеринг ИНК» компанияси билан автомобилларга газ ёнилғиси қуйиш шохобчалари инфраструктурасини комплекс ривожлантириш бўйича, устав фондида «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси улуши — 36,9 млн АҚШ доллари (63,1%), «Американ инженеринг ИНК» компанияси улуши — 21,6 млн АҚШ доллари (36,9%) бўлган (2-илова) ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги «Газкомпрессор» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.
Ўзбекистон томонининг таъсис бадаллари асосий фондлар, асбоб-ускуналар, айланма маблағлар ва ер участкалари билан биргаликда ишлаб чиқариш майдонлари кўринишида қўйилади.
2. Америка томони қўшма корхоналарга 5 йилга АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида 75 млн АҚШ доллари миқдорида кредит бериши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
АҚШнинг маблағ билан таъминловчи банклари билан белгиланган тартибда кредит битимини расмийлаштирсин;
олинган кредит ресурслари бўйича «Газмоторс» ва «Газкомпрессор» қўшма корхоналари ўз вақтида қайта молиялаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига «Газмоторс» ва «Газкомпрессор» қўшма корхоналари лойиҳалари учун олинган кредитлар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бериш ваколати берилсин.
Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва қўшма корхоналарнинг муассислари билан биргаликда заём маблағларини қайтариш жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Газмоторс» ва «Газкомпрессор» қўшма корхоналарининг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказсин.
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Газмоторс» ва «Газкомпрессор» қўшма корхоналарини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар қурилиш ва автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчаларини жойлаштириш учун ер участкалари ажратишда, ишлаб чиқариш майдонлари ва хизмат хоналарини ижарага беришда ёрдам кўрсатсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхоналарнинг чет эллик мутахассисларига кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
9. Қўшма корхоналар масалалари юзасидан ишга келувчи чет эллик мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари К.Р. Раҳимов ва Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 4 июнь,
210-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 июндаги 210-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Газмоторс» қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 июндаги 210-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Газкомпрессор» Ўзбекистон—Америка қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши
СХЕМАСИ