Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РУМИНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Руминия ўртасида ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Руминия билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгаш иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Идоралараро кенгашга — республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Руминия билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга оид фаолиятини мувофиқлаштириш функцияларини бажариш,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгашнинг котибияти функцияларини бажариш юклансин.
3. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Руминия томони билан келишган ҳолда идоралараро кенгаш доирасида ҳамкорлик қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш топширилсин.
4. Руминия билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгаш:
1996 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси ва Руминия вазирликлари ҳамда идоралари ўртасида эришилган аҳдлашувларга кўра Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг тегишли лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун тақдим этсин;
1996 йил августда Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-Руминия ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини ўтказиш масаласини ишлаб чиқсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К. Рахимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 3 июль,
231-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 июлдаги 231-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Руминия билан савдо-иқтисодий илмий- техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгаш
ТАРКИБИ
| 1. | Раҳимов К.Р. | — | Бош вазирнинг ўринбосари (кенгаш раиси) |
| 2. | Рисқиев Т.Т. | — | Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари) |
| 3. | Василенко С.П. | — | «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раисининг биринчи ўринбосари |
| 4. | Гадельшин Э.А. | — | «Ўзфармсаноат» давлат концерни раисининг ўринбосари |
| 5. | Ғаниев Э.М. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари |
| 6. | Донаев А.Д. | — | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси раисининг ўринбосари |
| 7. | Исмоилов Б.А. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлигининг «Ўзташқитранс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси бош директори |
| 8. | Мақсудов С.Т. | — | «Ўзбекмебель» давлат-акционерлик бирлашмасининг раиси |
| 9. | Муҳитдинов М.Х. | — | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг ўринбосари |
| 10. | Норматов А.Н. | — | «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси раисининг ўринбосари |
| 11. | Пенцов Б.Е. | — | «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раисининг ўринбосари |
| 12. | Попков Ю.В. | — | «Ўзмашсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари |
| 13. | Хасанов Б.В. | — | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 14. | Ҳусейнов С.К. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| 15. | Қаюмов А.П. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Европа мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи (кенгаш масъул котиби) |
Кейинги таҳрирга қаранг.