Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РУМИНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Руминия ўртасида ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Руминия билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгаш иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Идоралараро кенгашга — республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Руминия билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга оид фаолиятини мувофиқлаштириш функцияларини бажариш,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгашнинг котибияти функцияларини бажариш юклансин.
3. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Руминия томони билан келишган ҳолда идоралараро кенгаш доирасида ҳамкорлик қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш топширилсин.
4. Руминия билан савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича идоралараро кенгаш:
1996 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси ва Руминия вазирликлари ҳамда идоралари ўртасида эришилган аҳдлашувларга кўра Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг тегишли лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун тақдим этсин;
1996 йил августда Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-Руминия ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини ўтказиш масаласини ишлаб чиқсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К. Рахимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 3 июль,
231-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 декабрдаги 520-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)