05.05.2010 йилдаги 83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«XXI АСР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ» ЖУРНАЛИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тўғрисида» 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни бажариш, болалар ва ўсмирларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни замонавий илм-фан, технология ютуқлари ва янгиликлари билан таништириб бориш, иқтисодиёт тармоқларидаги юқори технологиялар, конструкторлик ишланмалари ва илмий-амалий изланишларнинг натижалари, уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотларни мураббийлар ва устозлар, мутахассислар, айниқса ёш авлод вакиллари ўртасида оммабоп тарзда тарғиб қилиш, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг белгиланган устувор йўналишларини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси муассислигида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«XXI аср технологиялари» журналини таъсис этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган «XXI аср технологиялари» журнали таҳририяти» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «XXI аср технологиялари» журналининг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда фан ва технологияларни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан, замонавий технологияларнинг яратилиши ва уларни кенг татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жаҳонда мазкур соҳаларда рўй бераётган жараёнлар ва сўнгги янгиликлардан болалар ва ўсмирларни мунтазам хабардор қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологияларга асосланган ягона миллий ахборот маконини яратиш ҳамда XXI аср технологияларини шакллантиришнинг назарий-амалий жараёнларига иқтидорли ёшларни фаол жалб этиш мақсадида турли мавзудаги илмий-техникавий мақола ва материаллар, ёшлар ижодиётининг энг илғор намуналарини чоп этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги технологияларни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш соҳасида амалий аҳамиятга эга бўлган илмий-техникавий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар ишлаб чиқилишини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«XXI аср технологиялари» журнали таҳририяти» давлат корхонасининг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журналнинг ҳажми, даврийлиги, таҳрир ҳайъати ҳамда журнал таҳририятининг штат жадвалини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Журнал таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Тошкент шаҳар, Я. Ғуломов кўчаси, 70-уйдаги биносида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журнални оммавий ахборот воситаси сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг матбаа базасида журнални чоп этиш ҳамда уни нашр этиш учун зарур бўлган қоғоз ва бошқа матбаа хом ашёларининг доимий захирасини шакллантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар бир умумтаълим мактаби, мактабдан ташқари таълим муассасаси, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметасига «XXI аср технологиялари» журналининг бир нусхасига обуна бўлиши учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда харажатлар сметасида режалаштирилган маблағлар доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда маблағлар кўзда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «XXI аср технологиялари» журнали таҳририяти» давлат корхонасининг моддий-техника базасини яратиш, бошланғич айланма маблағларини шакллантириш бўйича ҳомий корхона ва ташкилотларнинг маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журнални нашр этиш, таҳририят харажатлари муассис ва ҳомийлар томонидан ажратиладиган ҳамда обуначилар ва сотувдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Турин политехника университети, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси журналнинг бўлимлари ва рукнларини шакллантириш, унинг ҳар бир сонини нашрга тайёрлаш, мақола ва материаллар билан таъминлаш бўйича доимий равишда таҳририятга илмий-методик ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «XXI аср технологиялари» журнали таҳририятини белгиланган тартибда телефон алоқаси билан таъминласин ва журнал обуначиларга имтиёзли нархларда етказилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 139-модда)