Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ «ХЎЖАОБОД» КОНИДА ЕР ОСТИ ГАЗ ОМБОРИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Фарғона водийси аҳолисини ва халқ хўжалиги объектларини қиш даврида табиий газ билан янада тўлароқ ва ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси 1996—1998 йилларда Андижон вилоятидаги «Хўжаобод» нефть-газ конининг ишланиб тамом бўлган қатламлари базасида компрессор станцияси бўлган ер ости газ омбори қурилишига тайёргарлик кўриш, лойиҳалаштириш ва уни қуришни амалга оширсин. Сиғими йилига 400 млн куб метр бўлган ер ости газ омбори биринчи навбатининг ишга туширилишини, диаметри 720 мм бўлган 41 километрлик магистраль газ қувурини ва 14 та газ ҳайдаш агрегатини қурган ҳолда, 1997 йилнинг III чорагида таъминласин. Омборнинг сиғими 500 млн куб метр бўлган иккинчи навбатининг, 17 та газ ҳайдаш агрегатини қурган ҳолда, 1998 йилда ишга туширилишини назарда тутсин.
«Ўзгазузатиш» давлат бирлашмаси Хўжаобод ер ости газ омбори ва газ қувури қурилиши буюртмачиси, «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмаси бош пудратчи этиб белгилансин.
2. Андижон вилояти ҳокимлиги ер ости газ омборининг қўриқланадиган зонасидаги иморатларни кўчириш бўйича буюртмачиси, «Ўзжамоахўжаликқурилиш» давлат бирлашмаси ва «Ўзсувқурилиш» давлат концерни — бош пудратчилар этиб белгилансин. Буюртмачи:
икки ҳафта муддатда ер ости газ омбори ва газ қувури қурилиши учун ер майдонлари ажратсин;
бир ой муддатда бош пудратчи ташкилотларга иморатларни кўчиришга оид ҳужжатларни тақдим этсин;
1996 йил 20 майгача иморатларни кўчириш ишларини маблағ билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин.
Иморатларни кўчиришга оид ишларнинг биринчи навбати 1996 йилда, иккинчи навбати 1997 йилда тугаллансин.
3. Ер ости газ омбори ва газ қувури қурилиши табиий газни МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш ва республиканинг кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
5. Нефть-газ тармоқлари объектларининг валютага бўлган эҳтиёжини энг кўп даражада қоплаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси бирлашмалари ер ости газ омбори қурилиши ишга туширилгунга қадар ускуналар импорт қилишда пошлина тўловларидан озод қилинсин.
6. Мазкур объектнинг республика халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги муносабати билан Хўжаобод ер ости газ омбори қурилиши даврида ушбу объектларда ишловчи барча тоифадаги ходимларнинг лавозим маошларига ва тариф ставкаларига 30 фоиз миқдорида устама белгилансин.
7. Андижон вилояти ҳокимлиги «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси билан биргаликда ер ости газ омбори қурилишига жалб қилинганларнинг жойлаштирилиши ва овқатланишини таъминласин, улар учун ижтимоий-маиший шароитлар яратиб берсин.
8. Ер ости газ омбори қурилиши билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида иловага мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин. Республика штабига зарур бўлган ҳолларда мазкур объект қурилишига республика корхоналари ва ташкилотларини жалб қилишга рухсат этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари К.Ж. Хаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 апрель,
169-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 169-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Андижон вилоятидаги «Хўжаобод» конида ер ости газ омбори қурилиши бўйича республика штабининг
ТАРКИБИ
| И.Х. Жўрабеков | — | Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, штаб раҳбари |
| Қ.Ж. Хаққулов | — | Бош вазирнинг ўринбосари, штаб раҳбарининг ўринбосари |
| Б.А. Ашрафхонов | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи саноати ва энергетика бўлими мудири |
| А.О. Обидов | — | «Нефтгазфан» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг биринчи ўринбосари |
| Т.Л. Бобожонов | — | «Ўзбекгеофизика» давлат геология корхонаси бош директори |
| Р. Жуманазаров | — | «Ўзсувқурилиш» концерни раиси |
| А.Д. Донаев | — | «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раисининг ўринбосари |
| Н.И. Жулин | — | «Ўзгазузатиш» давлат бирлашмасининг бош директори |
| А.С. Ибобеков | — | «Ўзқурилишматериаллари» концерни раиси |
| Н.Х. Каримов | — | «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси раисининг ўринбосари |
| В.Ш. Камолов | — | «Ўзжамоахўжаликқурилиш» бирлашмаси раиси |
| Т. Набиев | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси |
| А.С. Нисневич | — | Мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари |
| А.Н. Норматов | — | «Ўзнефтгазқазиболиш» давлат-акционерлик бирлашмаси бош директори |
| Г.М. Толмачев | — | Энергетика ва электрлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари |
| В.М.Товаровский | — | «Ўзнефтгазқурилиш» давлат-акционерлик бирлашмасининг бош директори |
| М.Ё. Ёқубов | — | Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари |