LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1995 йилда иқтисодий ва молиявий барқарорлаштириш дастурида белгиланган мақсадларга асосан эришилди.
Инфляция даражаси анча қисқарди. Иқтисодиётни тизимли ва таркибий қайта ўзгартириш жараёнлари жадаллашди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши бартараф этилди. Тўлов балансининг аҳволи яхшиланди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучли чора-тадбирлари таъминланди, аҳолининг реал даромадлари ошди.
Миллий валюта анча мустаҳкамланди ва унинг ички конвертация қилиниши таъминланди. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш жараёни жадал суръатлар билан бормоқда. Нодавлат секторнинг миллий даромаддаги улуши 67 фоизга етди. Иқтисодиётни жонлантириш ва уни изчил ўстиришнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга ошириш учун замин яратилди.
Шу билан бирга, иқтисодиётни ислоҳ қилиш юзасидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқ амалга оширилмаяпти. Ишлаб чиқаришни «буюртмалар портфели»ни шакллантириш асосида ташкил этиш тизими амалда юзага келмади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга бўлган талабни ва уни сотиш бозорларини ўрганиш ишлари яхши йўлга қўйилмаган, бу корхоналарнинг омборларида ва савдода сотилмаган тайёр маҳсулот ҳажмлари анчагина миқдорда тўпланиб қолишига, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ўсиб кетишига олиб келмоқда.
Ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ташкилотчилик ишларининг етарли эмаслиги, адлия ва прокуратура органлари томонидан зарур даражадаги назоратнинг йўқлиги туфайли қабул қилинган қонунлар ва норматив ҳужжатлар секинлик билан ва чала ижро этилмоқда. Амалдаги бошқарув тизимининг энг заиф жойи ижрочиларнинг ўрта бўғини — корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисобланадилар, улар эскича тасаввур билан яшамоқдалар, боқимандалик ва бюрократизмдан қутула олмаяптилар.
Минтақаларда истеъмол бозорини тўлдириш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, савдо ва пулли хизматларни, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ишлари паст даражада олиб борилмоқда. Натижада Навоий (67,6 фоиз), Жиззах (66,9 фоиз), Хоразм (64,1 фоиз), Бухоро (60,6 фоиз), Сирдарё (59,4 фоиз), Сурхондарё (57,5 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (58,9 фоиз) нақд пул эмиссияси даражасининг юқорилиги сақланиб қолмоқда.
Қимматли қоғозлар бозори, бозор инфраструктураси, айниқса қишлоқ жойларда етарлича фаол ривожланмаяпти. Суғурта компаниялари, аудиторлик ва лизинг фирмалари ташкил этилмаган.
Қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни тубдан кучайтириш зарур. Илгари қабул қилинган ислоҳотлар дастурлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг турли соҳаларида бажарилмаяпти. Меҳнат сарфлари юқорилигича қолмоқда, хўжалик ички ҳисоб-китобларидан бўш фойдаланилмоқда, мулкий пайларни жорий қилиш тизими асосида хўжаликларни қайта ташкил этишга эътибор берилмаяпти, хўжалик юритишнинг кўп харажатли механизми бартараф этилмаган, ҳисоб-китоб ва ҳисобот ишлари паст даражада ташкил этилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ташкилотчилик ишларининг сустлиги ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш туфайли қишлоқда иқтисодий ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар кутилган натижани бермаяпти. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари, 43 туман ва 344 хўжалик пахта хом ашёси давлат харидларининг мўлжалланган ҳажмини бажармадилар.
Мавжуд камчиликларни тугатиш, 1996 йилда иқтисодиётни жонлантириш ва уни ўстириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қайд этилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари бозор қайта ташкил этишларини амалга ошириш, истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришни таъминлаш, нақд пул эмиссияси даражасини пасайтириш, қишлоқнинг ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш бўйича ишларни суст амалга оширишмоқда.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (Тожиев), «Ўзмашсаноат» (Собиров), «Ўзбекенгилсаноат» (Эргашев), «Махсусқотишма» РБ (Мақсудов), Чкалов номидаги ТАИБ (Журавлёв) раҳбарларининг эътибори маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, талаб ва таклифларни ўрганиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда қайта ихтисослаштириш асосида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича улар амалга ошираётган ишларнинг етарли эмаслигига қаратилсин.
Кўрсатиб ўтилсинки, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» (Орипов), «Тошкентуйжойинвестқурилиш» (Зокиров) корпорацияларида, «Ўзагроқурилиш» (Йўлдошев) бирлашмасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш тузилмаларини монополиядан чиқариш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ниҳоятда суст амалга оширилмоқда.
2. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1995 йилдаги ишлар ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши якунларини пухта таҳлил қилсинлар, йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларнинг сабабларини аниқласинлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгиласинлар, ўзларининг барча ишларини 1996 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларида назарда тутилган вазифаларни ҳамда давлат бюджетини бажаришга қаратсинлар.
3. 1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.
Бош вазир ўринбосарлари иловада кўрсатилган ҳужжатлар тегишли лойиҳаларининг ўз вақтида тайёрланишини ва белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар.
Бош вазир Ў.Т. Султонов ишларни мувофиқлаштириб боришни ва дастурда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ҳамда қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг тақдим этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги корхоналарни акционерлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг яхлит механизмини шакллантириш, акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан икки ҳафта муддатда таклифлар тайёрласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси қишлоқ хўжалиги корхоналарини ислоҳ қилиш, уларни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига ёки қишлоқ хўжалиги кооперативларига айлантириш, мулкий пайларни жорий этиш асосида қишлоқда мулкчилик муносабатларини ўзгартиришга оид норматив ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси билан биргаликда товарлар (ишлар ва хизматлар) олди-сотди шартномаси тўғрисидаги намунавий низомни, талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва харидга «буюртмалар портфели»ни шакллантириш ва жойлаштириш, шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан жавобгарликни ошириш тартиби тўғрисидаги таклифларни 1996 йил 15 мартгача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги шу йил 1 апрелгача ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулотга талаб ва таклифни ўрганиш бўйича республика, томонлар ва алоҳида корхоналар даражасида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш механизмини ишлаб чиқсинлар.
Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар маркетинг тадқиқотлари материаллари асосида корхоналарни рақобатбардошли, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришларни босқичма-босқич техника ва технология билан қайта жиҳозлашнинг аниқ дастурларини ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун 1996 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида қишлоқ хўжалигида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш юзасидан шу йил 1 майгача аниқ таклифлар киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг зарар кўриб ишлаши сабабларини муфассал таҳлил қилсинлар, уларнинг молиявий аҳволини яхшилашга доир аниқ таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Зарар кўриб ишловчи корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси, Хўжалик суди корхоналар ва ташкилотлар ишларининг 1995 йилдаги молиявий натижаларини таҳлил қилиш асосида «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ истиқболсиз, доимо зарар кўриб ишловчи корхоналарни шу йилнинг 1 майигача тугатиш бўйича қарорлар қабул қилсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси 1996 йил 1 июлгача республика ер кадастрини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
11. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари:
истеъмол бозорини кундалик эҳтиёж товарлари билан тўлдириш, нақд пул тушуми тушишининг аҳволи, аҳолига иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши;
товарлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича кичик корхоналар ташкил этиш ва ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларининг бажарилиши;
қишлоқ даволаш пунктлари ҳамда мактабларни мукаммал тузатиш, реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш дастурларининг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
12. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қизилқум фосфорит комбинати, Қўнғирот сода заводи, Газли—Нукус газ қувури қурилиши, Кўкдумалоқ конини тартибга келтириш, янги темир йўл линиялари қурилиши бўйича лойиҳалар ва бошқа устувор инвестиция лойиҳаларининг биринчи навбатда амалга оширилишини таъминласинлар;
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда қишлоқ жойларда лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва маҳаллий хом ашёни қайта ишловчи ихчам, юқори унумли технологик асбоб-ускуналарни лизинг шартларида кичик ва хусусий корхоналарга, фермер (деҳқон) хўжаликларига берувчи хорижий инвесторлар иштирокидаги суғурта ва лизинг компаниялари тармоқларини ривожлантиришга оид таклифларни 1 апрелгача киритсинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишни янада рағбатлантириш ва мақбуллаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини, шунингдек республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан валюта тушумидан самарали фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришга доир таклифларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар ва концернлар иштирокида саноатда, қишлоқ хўжалигида, қурилишда меҳнатдан фойдаланиш самарадорлигини ўргансин ва яширин ишсизликнинг турли шаклларини тугатиш бўйича шу йилнинг 1 майигача бўлган муддатда аниқ таклифлар киритсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси хўжалик суди, оммавий ахборот воситалари иштирокида март ойи мобайнида маҳсулотни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш юзасидан контрактлар тузиш тартибини, томонларнинг юридик жавобгарлигини тушунтириш бўйича минтақавий семинар-кенгашлар ўтказсинлар.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
№ | Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўналишлари ва чора-тадбирлари | Ҳужжат лойиҳаси | Бажариш муддати | Масъул бажарувчилар |
1. | Қимматли қоғозлар бозорининг самарали фаолият кўрсатиши, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини ишлаб чиқиш | Қонун лойиҳаси | I чорак | Молия вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Миллий депозитарий, Фонд биржаси |
2. | Давлат қимматли қоғозлар қўмитасини ташкил этиш | Президент Фармони лойиҳаси | I чорак | Давлат мулк қўмитаси, Молия вазирлиги |
3. | 1996 йил учун хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш | Дастурлар | I чорак | Қорақалпоғистон Республикаси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
4. | Аниқ тармоқларда ва фаолият соҳаларида молия-саноат гуруҳлари ва холдинг компаниялар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш | Таклифлар, ВМ қарори | 1 июнгача | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» |
Қуйидагиларнинг намунавий уставларини ишлаб чиқиш: холдинг компаниялар; молия-саноат гуруҳлари | Норматив ҳужжат | I ярим йиллик | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги | |
5. | Таклифлар ишлаб чиқиш: | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, ТИАВ | ||
траст компаниялар ва фонд бозорида траст операциялари бўйича; | ВМ қарори | I ярим йиллик | ||
лизинг компаниялари тўғрисида; инвестиция фондлари тўғрисида | ||||
6. | Бозор инфраструктурасини, шу жумладан қишлоқ жойларда ривожлантиришни рағбатлантириш Республика ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш. Уларнинг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида назорат қилишни амалга ошириш | Минтақавий дастурлар | I чорак | Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимликлари, тармоқ вазирликлари, идоралари |
7. | Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқиш: майда ва ўрта корхоналарни кредит билан суғурталаш тўғрисида; миллий анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳақида | ВМ қарори | II ярим йиллик | Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат», вазирликлар, идоралар Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар |
8. | Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш | Фармон ва ВМ қарори | I чорак | Давлат мулки қўмитаси, Тадбиркорлар уюшмаси |
II. МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА | ||||
9. | Пул массасини таъсирчан назорат қилиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: ўртача йиллик ҳисоб бўйича пул оборотининг 15 фоизини қўшимча равишда ҳар ойда нақд пул билан мустаҳкамлашни чеклаш; | Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш | Ишлаб чиқиш I чоракда, жорий этиш йил давомида | Марказий банк, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» |
Инфляциянинг ўртача ойлик даражасини ҳар ойда ўртача 3 фоизгача пасайтириш | Чора-тадбирлар дастури | —»— | —»— | |
10. | Банк корхоналарнинг илгари олинган кредитлар бўйича қарзлари ҳолатини қайта рўйхатдан ўтказиш, инфляция даражасининг пасайишини ҳисобга олган ҳолда қарзлар миқдорларини ва фоиз ставкаларини тартибга солиш йўллари тўғрисида таклифлар киритиш | ВМ қарори | I чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари, «Ўзистиқболстат» |
11. | Векселнинг муомалада бўлиши амалиётини умумлаштириш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш | ВМ қарори | II чорак | Марказий банк, Молия вазирлиги |
12. | Давлат хазинаси облигациялари (ДХО)ни чиқаришни ташкил этиш | ВМ қарори | I чорак | Молия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ |
13. | Транспорт, суғурта, почта хизматлари ва бошқа хизматлар импорти учун чет эл валютасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини ишлаб чиқиш | ВМ қарори | июнь | Марказий банк, Молия вазирлиги, ТИАВ, «Ўзавтотранс», Алоқа вазирлиги |
14. | Кредит пластик карточкалари воситасида жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш | ВМ қарори | IV чорак | Марказий банк, тижорат банклари |
15. | Суғурта фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида таклифлар тайёрлаш | ВМ қарори | I чорак | Молия вазирлиги, «Ўзбекинвест» агентлиги |
16. | Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлисга киритиш: | |||
«Хазина тўғрисида» | қонун лойиҳаси | 15 апрелгача | Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» | —»— | апрель | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» | |
17. | Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқишни тугаллаш | Кодекс лойиҳаси | I чорак | Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ | ||||
18. | Мулкий пайни жорий этиш асосида қишлоқда мулкчилик муносабатларини шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш, ушбу муносабатларни мустаҳкамловчи қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларни тайёрлаш | қонунчилик ва норматив ҳужжатлар | I чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» |
19. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг икки-уч хўжалигида эксперимент тариқасида ҳар бир меҳнаткашнинг мулкнинг умумий қийматидаги пайи ёки улушини белгиловчи сертификатлар тизимини жорий этиш | йил давомида | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари | |
20. | Қишлоқ хўжалигидан бўшаётган меҳнат ресурсларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқда саноатда ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги ишчи ўринларини яратиш Дастурини ишлаб чиқиш | Дастур | II чорак | «Ўзистиқболстат», Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
21. | Зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини таҳлил қилиш ва тегишли таклиф киритиш | ВМ қарори | март | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат», Марказий банк, тижорат банклари |
22. | Республикада табиатдан фойдаланишнинг илмий асосланган иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини жорий этишга оид таклифлар тайёрлаш | Концепция | июнь | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзистиқболстат», вазирликлар, идоралар |
23. | Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш мақсадида: | |||
машина-трактор парклари ташкил этилиши натижаларини ва уларнинг ишини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш; | Таклифлар | апрель | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари | |
ўсимликларни биологик ва кимёвий ҳимоя қилиш, барча ердан фойдаланувчиларга агрокимёвий хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш | Чора-тадбирлар | I ярим йиллик | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликкимё», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари | |
24. | Табиий-иқлим зоналари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турларини етиштириш харажатлари таркибини танлов йўли билан ўрганиш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш | Тавсиялар | II чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат», Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ҳокимликлар |
25. | Республика ер кадастрини ишлаб чиқиш | ВМ қарори | 1996 йил 1 июлгача | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
IV. ТАРКИБИЙ ҚАЙТА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЙИЧА | ||||
26. | Фан ва техника, ноу-хау замонавий ютуқларини ишлаб чиқиш ва халқ хўжалигига жорий этишни, илм-фанни кўплаб талаб қиладиган, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция дастурларини маблағ билан таъминлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни ва ташқи инвестицияларни жалб этишни рағбатлантирувчи иқтисодий механизмини яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш | ВМ қарори | II чорак | ФТДҚ, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», ЎзФА |
27. | Қуйидагилар бўйича устувор инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда ушбу лойиҳаларни амалга оширишга оид чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш | ВМ қарорлари | I чорак | Бош вазир ўринбосари, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Марказий банк, Миллий банк ва тижорат банклари |
Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ нефть конларини ўзлаштириш; | —»— | —»— | Ҳаққулов К.Ж. | |
Бухоро нефтни қайта ишлаш, Навоий фосфорит, Қўнғирот сода заводлари, Хоразм ишлаб чиқариш бирлашмаси; Газли-Нукус, Пахтакор-Янгиер-Тошкент магистрал газ қувурлари; Учқудуқ-Нукус, Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл магистраллари қурилиши; | —»— | —»— | ||
Қамчиқ довонидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш | ВМ қарорлари | I чорак | Юнусов Р.Р. | |
28. | Қуйидаги устувор тармоқлардаги ишлаб турган қувватларни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш: | |||
а) Ангрен ва Янги Ангрен ГРЭСлари | Дастур | II чорак | Энергетика вазирлиги | |
б) «Навоийазот» ИБ (аммиак селитраси ва аммиак ишлаб чиқариш) | Дастур | II чорак | «Ўзкимёсаноат» уюшмаси | |
в) «Капролактам» ҚК (капролактам ишлаб чиқариш) | Дастур | II чорак | «Ўзкимёсаноат» уюшмаси | |
г) 2-НМЗ, 3-ГМЗ | Дастур | доимо | «Қизилқумнодирметаллолтин» ДК | |
«Қизилқумнодирметаллолтин» ДК д) «Ўзметкомбинат» АИБ (ЭСПЦ)ни реконструкция қилиш, 3-АКОСнинг биринчи навбатини ишга тушириш) | Дастур | IV чорак | «Ўзметкомбинат» АИБ | |
е) Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) (реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш-мис эритиш заводини «2-КПФ»га ўтказиш, «Учқулоч» конининг «Далний» участкаси захираларини ерости усулида қазиб олиш, мис билан бойитиш фабрикасининг майдалаш бўлими) | Дастур | IV чорак | ОКМК | |
ж) чарм-пойабзал корхоналари | Дастур | III чорак | «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси | |
29. | Қуйидаги лойиҳаларни тайёрлаш: | |||
Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом; Инвестиция лойиҳаларини ва аниқ рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом | ВМ томонидан тасдиқланадиган норматив-хуқуқий ҳужжатлар | I ярим йиллик | «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш», Адлия вазирлиги, Марказий банк | |
30. | Саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишчи ўринларини аттестациядан ўтказиш ва иш билан банд ходимлардан самарали фойдаланиш ҳамда ишсизликнинг турли шаклларини тугатиш бўйича таклифлар киритиш | Тавсиялар | II чорак | Меҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат», вазирликлар, идоралар |
31. | Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини (2-қисм) ишлаб чиқишни тугаллаш | Кодекс лойиҳаси | II чорак | Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди |
V. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ, ИНТЕГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ | ||||
32. | Экспортга давлат томонидан етказиб бериладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ва валюта тушуми ҳамда мажбурий тўловлар ўз вақтида тушиши учун жавобгарликни оширишни назарда тутган ҳолда марказлаштирилган экспорт бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида низом ишлаб чиқиш | ВМ қарори | I чорак | «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш», Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк |
33. | Экспорт ва импорт бож пошлиналарининг максимал тариф ставкаларини ва экспорт пошлиналари жорий қилинадиган товарлар рўйхатини аста-секин қисқартириб боришни назарда тутувчи янги самарали тизимини ишлаб чиқиш | ВМ қарори | I чорак | Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзистиқболстат» |
34. | Экспорт қилинадиган маҳсулотни чет элларга сотишни рағбатлантириш мақсадида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида таклифлар киритиш | ВМ қарори | I чорак | Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат», Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси |
35. | Республиканинг Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БСТ)га кириши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш | Меморандум қоидаларини келишиб олиш | ноябрь | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси |
36. | Республика ҳудудида пахта толасини сақлаш ва сертификациялашни амалга ошириш учун консигнациялаш омборларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар | Таклифлар | ноябрь | Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
VI. АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ | ||||
37. | Истеъмол товарларини консигнация асосида етказиб бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш | ВМ қарори | I чорак | «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзистиқболстат», Марказий банк |
38. | Пуллик хизматлар бозори шаклланишига тўсқинлик қилаётган сабабларни таҳлил қилиш. Уларни ривожлантиришни рағбатлантирувчи тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш | ВМ қарори | II ярим йиллик | «Ўзмаишийхизмат», Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
39. | Сув таъминоти ва газ таъминоти дастурлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни ва таҳлилни ташкил этиш | Муҳокама қилиш протоко�лари | ярим йилликлар бўйича | Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, «Ўзистиқболстат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
40. | Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, «Ўзистиқболстат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Дастур | 1996 йил 1 апрелгача | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги |
41. | Тиббий суғурта тизимини жорий этишга оид таклифлар ва зарур ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқиш | Ҳужжатлар пакети | II ярим йиллик | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги |
42. | Ўқувчиларни дарсликлар, ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш | Дастур, ВМ қарори | I чорак | «Ўзистиқболстат», Давлат матбуот қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги |
43. | «Ўзбекистон Республикаси машғулотлар миллий стандарт классификатори (ММСК-96)ни ишлаб чиқиш: | Миллий классификатор лойиҳаси | Меҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат» | |
I—III гуруҳлар | I ярим йиллик | |||
IV—VII гуруҳлар | II ярим йиллик |