Ҳужжат кучини йўқотган 27.04.2023 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.04.2023
Ҳужжат 09.09.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ҲИСОБ-КИТОБ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришни рағбатлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, аҳолининг банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республикада пластик карточкаларни ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ҳимоя қилишнинг самарали механизми яратилгани маълумот учун қабул қилинсин. Ушбу механизмга биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир пластик карточка эгаси карточка ҳисоб рақамидаги пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи шахсий идентификация рақами (ПИН-код)га эга бўлиб, у нотўғри терилган тақдирда пластик карточка автоматик тарзда блокировка қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бегона шахсларнинг сохталаштириши ва рухсатсиз фойдаланишига йўл қўймайдиган микрочипли модуллар ва маълумотларни шифрлайдиган тўрт поғонали тизимга эга пластик карточкалар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида ягона «Ўзкарт» тўлов тизими фаолият кўрсатмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда мижозлар ҳисоб рақамидан маблағ ечиш ва унга пул ўтказиш Умумреспублика ягона процессинг маркази орқали амалга оширилади, бу мижозлар ҳамда сотувчиларни турли қаллоблик ва алдовлардан ҳимоя қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари пластик карточкалар, ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар ва бошқа махсус жиҳозларни юқори даражада ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши устидан қатъий тизимли назоратни таъминласин, пластик карточкалардан фойдаланиш орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда сохталаштириш ҳамда фирибгарликларни истисно этадиган қўшимча чора-тадбирларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклар ассоциацияси ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган 2010-2011 йилларга мўлжалланган банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича махсус жиҳозлар тармоғини қўшимча кенгайтиришга доир прогноз кўрсаткичлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон банклар ассоциацияси ва тижорат банкларининг аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига (2-илова*) розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари манфаатдор давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда 2011 йилнинг 1 январига қадар мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ рўйхатга киритилган чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш объектларини банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, юқоридаги рўйхатга киритилган хўжалик субъектларининг тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга оид талабларга риоя қилмаслиги назорат-касса машиналари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш тартибини, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектларининг қонунчиликка биноан банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш талабларига сўзсиз риоя қилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган объектлар фаолияти устидан мунтазам мониторинг ўтказсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банклар ассоциацияси билан биргаликда тижорат банкларининг сўмли банк пластик карточкалари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича тасдиқланган ягона тарифларга риоя қилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг ягона тарифларга риоя қилмаслиги бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўрсин, шунингдек, тарифлар ошишига йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган санкцияларни қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 августда қабул қилинган «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-433-сон қарорининг 1-банд иккинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрда қабул қилинган «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-сон қарорининг 7-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июлда қабул қилинган «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-670-сон қарорининг 7-бандида кўзда тутилган солиқ ва божхона имтиёзларига амал қилиш муддати 2012 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1325-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 124-модда; 2013 й., 20-сон, 250-модда, 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)