Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.09.1998 йилдаги 406-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 23.09.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 - 2005 ЙИЛЛАРДА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари тармоғини яратиш ва ривожлантириш, уларни республика ҳудудида мақбул жойлаштириш ва замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозлаш бўйича белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1999—2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларни қайта ихтисослаштириш хамда уларда ўқувчилар .ўринларини ва ётоқхоналарни ишга тушириш бўйича 1—3-иловаларга*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақалари бўйича академик лицейларни олий ўқув юртларига бириктириб қўйиш бўйича 4-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш ҳамда уларда ўқувчилар ўринларини ва ётоқхоналарни ишга тушириш бўйича 5—8-иловаларга*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан 1999-2005 йилларда янги қурилиш ва реконструкция қилиш ҳисобига касб-ҳунар коллежларини ишга тушириш юзасидан топшириқ бўйича 9-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва қайта ихтисослаштиришни маблағ билан таъминлаш ҳажмлари ва манбалари бўйича 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар маблағлари, корхоналар ва ташкилотлар, ҳомийларнинг ўз маблағлари, хорижий кредитлар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва маблағ билан таъминлаш дастурини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган объектларни янгидан қуриш ва қайта ихтисослаштириладиганларини реконструкция қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг намунавий лойиҳалари бўйича ҳамда унинг назоратида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва. статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999—2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва маблағ билан таъминлаш. минтақавий дастурларини, академик лицейларни ва касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш ва ишга туширишнинг аниқ ҳудудий дастурларидан (11-12-иловалар*) келиб чиққан ҳолда, бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда қуйидаги принциплар асос қилиб олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг янги турларига қўйилаётган талабларга мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини барпо этиш учун фаолият кўрсатиб турган ўрта махсус ва ҳунар-техника таълим муассасаларининг моддий-техника базасидан, шунингдек бошқа бинолар, иморатлар ва қурилиши тугалланмаган объектлардан юқори даражада фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш амалиёти базалари ва ўқувчиларнинг яшаш жойлари яқинлигини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларини оқилона ихтисослаштириш ва жойлаштириш. Зарур ҳолларда яшаш жойи узоқ бўлган ўқувчилар учун ётоқхонада яшаш шароитлари яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларни, қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида, шунингдек юқори малакали педагог кадрлар мактабига эга бўлган шаҳарларда ва туманлар марказларида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-синф битирувчиларини 2005-2006 ўқув йилидан кечиктирмай ўқитишнинг янги шакллари билан қамраб олган холда уларни янги ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига босқичма-босқич қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан корхоналар ва ташкилотлар, ҳомийлар маблағларини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий дастурларда ишга туширилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари аниқ рўйхатларини шакллантириш .назарда тутилсин ва Дастур топшириқларининг бажарилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999—2005 йиллардаги даврда хар йили ишлаб чиқиладиган республика инвестиция дастурларида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастурининг амалга оширилишини таъминловчи ҳажмларда лимитлар ва маблағ билан таъминлаш манбалари (шу жумладан бюджет маблағлари)ни назарда тутсинлар, зарур ҳолларда илгари қабул қилинган инвестиция дастурлари ва лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари ва маблағ билан таъминлаш манбаларини қайта кўриб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш учун имтиёзли шартларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича, ушбу мақсадлар учун Ҳукумат кафолати берилишини ҳисобга олган ҳолда, халқаро молия ташкилотлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан доимий асосда иш олиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури топшириқларининг бажарилиши амалиётини ҳисобга олган ҳолда зарур холларда унинг кўрсаткичларига киритилиши мумкин бўлган тузатишлар тўғрисида таклифлар тақдим этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежларининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик-лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва маблағ билан таъминлаш минтақавий дастурларига мувофиқ ўз балансидаги ўрта махсус ва ҳунар-техника таълим муассасаларини қайта ихтисослаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси) касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қурилишига, уларни реконструкция қилишга, қайта ихтисослаштиришга ва жиҳозлашга йўналтириладиган фойда суммасига камаяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини жиҳозлаш учун импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари бож тўловларидан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш молиявий ресурсларнинг топилишига қараб босқичма-босқич амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш нормативларини, қурилишлар сметасига кирувчи асбоб-ускуналарни алоҳида сатрга ажратган ҳолда, 1998 йил охиригача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини лойиҳалаштириш ва қуриш юзасидан бош буюртмачи функцияларини бажариш Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилиши бўйича Қорақалпоғистон республика ва вилоят дирекцияларига юклансин, бош пудратчи этиб эса, қоидага кўра, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий ихтисослаштирилган қурилиш трестлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Минтақавий дастурларнинг бажарилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда 1998 йил 1 декабргача 1999 йилда қуриладиган объектлар бўйича тендер ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда тайёрласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежларини тажриба хўжаликлари ва ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш учун камида 20 гектар ер майдони билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссияси 1999—2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури топшириқларининг бажарилиши устидан доимий мониторингни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406-сон