Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«ЦЕМЕНТГА ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1908-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 45, 2019-21-сонли «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908-6, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1245-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сонли «Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 март,
19-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 март,
2010-9-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номида ва 1-банддаги «Цементга» деган сўздан кейин «ва клинкерга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Низомда:
а) номи ва муқаддимасидаги «Цементга» деган сўздан кейин «ва клинкерга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
б) 2-бандида:
«цементни», «цементнинг» деган сўзлар тегишинча «цементни (клинкерни)», «цементнинг (клинкернинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларни чегирилиб ташланган ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир»;
в) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқаришда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди»;
г) 4-бандидаги «цемент» деган сўз «цемент (клинкер)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир»;
е) 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ҳар бир маҳсулотнинг тури бўйича ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача, ушбу Низомнинг 1 ва 2 иловалари шаклида тақдим этилади»;
ж) иловаси 1-илова деб ҳисоблансин;
з) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
Цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
| Юридик шахс штампи | | | | | | | | | | ||
| ______________________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига | |||||||||||
| Солиқ тўловчи ______________________________________________________ | |||||||||||
| | |
(корхона, ташкилотнинг номи) | |||||||||
| | | | | | | | | | | ||
| СТИР | | | | | | | | | | | |
| | |||||||||||
| Телефон ___________________________ | |||||||||||
| Тўловчи манзили ____________________________________________________ | |||||||||||
| Ҳисоб-китоб рақами ______________________________________________-сон | |||||||||||
| | | |
(банк муассасаси номи, коди) | ||||||||
|
| |||||||||||
|
ҲИСОБ-КИТОБИ | |||||||||||
|
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ўлчов бирлиги |
Суммаси | ||||||||
| Реализация қилинган клинкер ҳажми |
010 |
тонна |
| ||||||||
| Клинкерни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси |
020 |
минг сўм |
|||||||||
| 1 тонна клинкернинг ҳисоб-китоб баҳоси |
030 |
сўм |
| ||||||||
| Реализация қилинган клинкернинг барча ҳажми ҳисоб-китоб баҳоси (010-сатр х 030-сатр) |
040 |
минг сўм |
| ||||||||
| Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (020-сатр– 040-сатр) |
050 |
минг сўм |
| ||||||||
| Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ____% ставкада: (050-сатр х ___%) |
060 |
минг сўм |
| ||||||||
| Солиқ солинадиган база (050-сатр – 060-сатр) |
070 |
минг сўм |
| ||||||||
| Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси |
080 |
% |
| ||||||||
| Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси (070-сатр х 080-сатр) |
090 |
минг сўм |
| ||||||||
| Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси |
100 |
минг сўм |
| ||||||||
| Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр – 090-сатр)* |
110 |
минг сўм |
| ||||||||
Раҳбар ___________ |
____________________________ | ||||||||||
| |
(имзоси) |
| |
(Ф.И.Ш.) |
| | |||||
| Бош бухгалтер ______________ | ____________________________ | ||||||||||
| | |
(имзоси) |
(Ф.И.Ш.) |
| | ||||||
| 20___ йил «___» _____________ | | М.Ў. | | | | | | ||||
*Изоҳ: Корхона ихтиёрида қолган сумма, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида: балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган тўловчиларнинг 020-сатри; балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг 010-сатри камаяди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 90-модда)