Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2019 24.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1908
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 24.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1908
Кучга кириш санаси
06.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 90-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда 1908-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 45, 2019-21-сонли «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908-6, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 90-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 8 февралдаги 13 ва 2008-10-сон билан тасдиқланган «Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Адлия вазирлигида 2008 йил 21 февралда 1772-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 48-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 90-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 90-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом оқ цементга, шунингдек муқобил ёқилғи — кўмирда ишлаб чиқарилган цемент ва клинкерга татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 4 мартдаги 20, 2014-7-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-3, 06.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 119-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цементни (клинкерни) реализация қилишдан олинган соф тушум — қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда цементни (клинкерни) реализация қилишдаги тушум;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб баҳоси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган цементнинг (клинкернинг) баҳолар даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча фойда — цементни (клинкерни) қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) чегириб ташланган ҳолдаги цементни (клинкерни) реализация қилишдан олинган соф тушум билан барча реализация қилинган цемент (клинкер) ҳажмининг ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 20 июлдаги 53, 2016-31-сонли (рўйхат рақами 1908-4, 28.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 373-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин солиқ тўловчи ихтиёрида қоладиган маблағ — солиқ солинадиган база билан қўшимча фойда солиғи ўртасидаги фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 42 ва 2018-14-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-5, 09.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1908-5/0869-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 42 ва 2018-14-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-5, 09.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1908-5/0869-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ тўловчилар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширадиган юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 90-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги қўшимча фойда солиғи, қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Солиқ солинадиган база
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисобот даврида реализация қилинган цементнинг (клинкернинг) барча ҳажми бўйича аниқланадиган соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 20 июлдаги 53, 2016-31-сонли (рўйхат рақами 1908-4, 28.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 373-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Солиқ ставкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўшимча фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ даври — бир ой.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 14 июлдаги 58, 2010-30-сон қарори (рўйхат рақами 1908-2, 20.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта — сўмда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ҳар бир маҳсулотнинг тури бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача, ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловалари шаклида тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 14 июлдаги 58, 2010-30-сон қарори (рўйхат рақами 1908-2, 20.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 28-29-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Қўшимча фойда солиғи ҳисобини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар» ҳисобварағининг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг кредити»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўшимча фойда солиғини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган, қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган «Қўшимча фойда солиғи» 251-сатрида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 19, 2010-9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1908-1, 25.03.2010 й.) мувофиқ 1-илова деб ҳисоблансин — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 90-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс штампи
_____________________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига ‎‎
Солиқ тўловчи _____________________________________________________

(корхона, ташкилотнинг номи)‎‎

СТИР‎‎‎
Телефон ___________________________‎‎
Тўловчи манзили ___________________________________________________
Ҳисоб-китоб рақами _____________________________________________-сон‎‎

‎(банк муассасаси номи, коди)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Цементга қўшимча фойда солиғи

‎ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар Сатр коди‎ Ўлчов бирлиги‎ Суммаси‎
Жами реализация қилинган цемент ҳажми 010‎ тонна‎
Цементни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси‎ 020‎ минг сўм‎
1 тонна цементнинг ҳисоб-китоб баҳоси‎ 030‎ сўм‎
Реализация қилинган цементнинг барча ҳажми ҳисоб-китоб баҳоси
‎(010-сатр х 030-сатр)‎
040‎ минг сўм‎
Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси
‎(020-сатр- 040-сатр) ‎
050‎ минг сўм‎
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%) 060‎ минг сўм‎
Солиқ солинадиган база
‎(050-сатр-060-сатр)‎
070‎ минг сўм‎
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси‎ 080‎ %‎
Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси
‎(070-сатр х 080-сатр)‎
090‎ минг сўм‎
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр- 090-сатр) 100‎ минг сўм‎

‎Раҳбар‎


‎________________‎

‎‎
‎_______________

(имзоси)

‎‎(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер‎

________________

‎‎_______________

(имзоси)

‎‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎200__ йил «___»___________________ М.Ў.‎
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 42 ва 2018-14-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-5, 09.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1908-5/0869-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎Юридик шахс штампи
‎‎______________________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига
‎‎Солиқ тўловчи ______________________________________________________

(корхона, ташкилотнинг номи)

‎‎СТИР
‎‎
‎‎Телефон ___________________________
‎Тўловчи манзили ____________________________________________________
‎‎Ҳисоб-китоб рақами ______________________________________________-сон

‎(банк муассасаси номи, коди)


‎‎Клинкерга қўшимча фойда солиғи

‎‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‎Кўрсаткичлар

Сатр коди‎‎

Ўлчов бирлиги‎‎

Суммаси‎‎

Жами реализация қилинган клинкер ҳажми

010‎‎

тонна‎‎

‎‎
Клинкерни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси‎

020‎‎

минг сўм

1 тонна клинкернинг ҳисоб-китоб баҳоси‎‎

030‎‎

сўм‎‎

‎‎
Реализация қилинган клинкернинг барча ҳажми ҳисоб-китоб баҳоси (010-сатр х 030-сатр)‎‎

040

‎‎минг сўм

‎‎
Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (020-сатр– 040-сатр)

050‎‎

минг сўм‎‎

‎‎
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%)

060‎‎

минг сўм‎

‎‎
Солиқ солинадиган база (050-сатр – 060-сатр)

070‎‎

минг сўм‎‎

‎‎
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси

080‎

%‎‎

‎‎
‎‎Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси (070-сатр х 080-сатр)

090‎‎

минг сўм‎‎

‎‎
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр – 090-сатр)

100

минг сўм

‎‎

‎‎‎Раҳбар ___________
‎‎‎
‎____________________________

‎‎(имзоси)

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎Бош бухгалтер ______________ ‎‎____________________________

‎‎(имзоси)

‎‎‎‎(Ф.И.Ш.)

‎20___ йил «___» _____________ М.Ў.‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 42 ва 2018-14-сонли қарори (рўйхат рақами 1908-5, 09.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1908-5/0869-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда; 2010 й., 12-сон, 90-модда, 28-29-сон, 249-модда; 2014 й., 10-сон, 119-модда; 2016 й., 30-сон, 373-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1908-5/0869-сон)