Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.06.1998 йилдаги 267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ЭКСПО — 2000» УМУМЖАҲОН КЎРГАЗМАСИДА ҚАТНАШИШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ганновер шаҳрида (ГФР) 2000 йил 1 июндан 31 октябргача ўтказиладиган «ЭКСПО — 2000» Умумжаҳон» кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг қатнашиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг «ЭКСПО — 2000» Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши учун масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси миллий экспозициясининг ягона концепциясини ишлаб чиқиш учун 1 ва 2-иловаларга ташкилий қўмита ва республиканинг «ЭКСПО — 2000» Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши бўйича муаллифлик жамоаси мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши бўйича тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик жамоаси билан биргаликда уч ой муддатда мавзу-экспозиция режасини ишлаб чиқсин, экспонатлар рўйхатини тайёрласин, республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларини жалб этган ҳолда Умумжаҳон кўргазмасида миллий экспозицияни яратиш учун зарур бўлган экспонатлар, фотоматериаллар, эсдалик совғалари, мультимедия дастури ва бошқа реклама-ахборот маҳсулотлари ўз вақтида тайёрланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик жамоаси ва Бадиий академия билан биргаликда миллий стенднинг рамзи ва логотипини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмитага ахборот материалларни тайёрлашда илмий муассасалар ва ташкилотлар олимлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси, «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзэкспомарказ» савдо кўргазма марказига тарих, ранг-тасвир, амалий санъати бўлимини ва «Ўзбекистон — тарихи ва ҳозирги куни» мультимедия дастурини барпо этиш учун зарур бўлган маслаҳат ёрдами кўрсатсинлар, статистика, ахборот материаллари ва экспонатларнинг берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «ЭКСПО — 2000» Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиши бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси ҳомий ташкилотларининг маблағлари ҳисобига қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика экспозицияларини жойлаштириш учун кўргазма майдони ижараси учун 1998 йилда тўланадиган бошланғич бадал 283 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Умумжаҳон кўргазмасида қатнашиш бўйича харажатларни қоплаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомий ташкилотларнинг маблағларини жамлаш учун махсус банк счётини очсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма ташкилотчилари томонидан бериладиган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда Молия вазирлиги билан келишилган узил-кесил харажатлар сметасини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ҳомий ташкилотларнинг рўйхатини ишлаб чиқсин ва улар тўлайдиган маблағларни аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма майдони ижараси учун бошланғич ва кейинги бадалларни жамланган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 267-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «ЭКСПО—2000» Умумжаҳон кўргазмасида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Султонов Ў.Т.‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси‎
Азизхўжаев А.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосори, ташкилий қўмита раиси ўринбосари‎
Ғаниев Э.М.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазири‎
Мухамедов Р.С.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг «ЭКСПО—2000» Умумжаҳон кўргазмасидаги бош вакили‎
Шодиев Б.А.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси директори‎
Азимов Р.С. ‎ —‎ «Ўзмиллийбанк» бошқаруви раиси‎
Дадақўзиев Б.М.‎ —‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар қўмитаси раиси‎
Жўраев Х.Р. ‎ —‎ Маданият ишлари вазири‎
Жўраев Т.Ж.‎ —‎ Фанлар академияси президенти‎
Кўчимов А.‎ —‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
Кўзиев Т.‎ —‎ Бадиий академия президенти‎
Муҳидов А.А.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи‎
Муллажонов Ф.М.‎ —‎ Марказий банк раиси‎
Рўзметов А.Г.‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи‎
Тўхтаев А.‎ —‎ Архитекторлар уюшмаси раиси‎
Очилов Қ. ‎ —‎ ЎзА бош директори ўринбосари‎
Ҳабибулаев П.Қ.‎ —‎ Фан ва техника давлат қўмитаси раиси‎
Файзиев З.О.‎ —‎ «Ўзбексавдо» компанияси раиси‎
Ҳусанбоев Б.М.‎ —‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Шоғуломов Р.Ш.‎ —‎ Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Эргашев Б.Қ‎ —‎ «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси раиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганларида улар лавозимига янгидан тайинланган шахслар ташкилий қўмита таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 июндаги 267-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «ЭКСПО—2000» Умумжаҳон кўргазмасидаги миллий экспозициясининг мавзу-экспозиция режасини ва мультимедия дастурини ишлаб чиқиш бўйича муаллифлар жамоаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Умумий раҳбарлик:
Муҳамедов Р.С.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг «ЭКСПО—2000» Умумжаҳон кўргазмасидаги бош вакили‎
Шодиев Б.А.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси директори‎
Зокирова М.М.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бош мутахассиси‎
Эрматов Б.М.‎ —‎‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзэкспомарказ» РСКМ бош директори‎
‎Дизайнер рассомлар:
Тўхтаев А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси раиси‎
Салохутдинов О.‎ —‎ «Ўзэкспомарказ» РСКМ ишлаб чиқариш безаш бўлими бошлиғи‎
Тичина С.‎ —‎ «Ўзэкспомарказ» РСКМ проектант рассоми‎
Қаҳҳоров Ш.‎ —‎ «Ўзэкспомарказ» РСКМ дизайнер рассоми‎
Жўраев И.‎ —‎ «Ўзэкспомарказ» РСКМ дизайнер рассоми‎
Санъатшунослар:‎‎
Ҳакимов А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси илмий котиби, санъатшунослик доктори‎
Кодзаева Л.‎ —‎ Бадиий академиянинг бадиий кўргазмалар дирекцияси директорининг фан бўйича ўринбосари‎
Шоёқубов Ш.‎ —‎ «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори‎
Зуфаров И.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи‎
Дадақўзиев Б.М.‎ —‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматбаҳо металлар қўмитаси раиси‎
‎‎Мультимидия дастурини яратиш
Турсунов М.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзинкоммарказ» Ўзбекистон Ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази бош директори‎
Қамбаров М.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзинкоммарказ» Ўзбекистон Ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази «Инсофт» фирмаси директори‎
‎‎«Ўзэкспомарказ» республика савдо кўргазма маркази методистлари
Арифова Д.‎ —‎ Халқаро ва миллий кўргазмалар бўлими бошлиғи‎
Собирова Т.‎ —‎ Халқаро ва миллий кўргазмалар бўлимининг тоифали мутахассиси‎
Альмяшева А.‎ —‎ кўргазма сервиси ва экспонатлар бўлими етакчи мутахассиси‎