LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси корхоналарини техник қайта жиҳозлаш асосида республикада юқори сифатли пойабзал ва уларни тайёрлаш учун чарм товарлари, Европа андозаларидаги чинни буюмлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 — 1999 йилларда «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг чарм-пойабзал тармоғини янада ривожлантириш ва импортнинг ўрнини босувчи чарм, пойабзал ва чинни буюмлар ишлаб чиқарувчи қувватларни яратиш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
хорижий фирмалар, маблағ билан таъминловчи банклар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари, идоралари билан биргаликда лойиҳа-смета, техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни, лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни, дастур кўрсатилган муддатларда амалга оширилишини;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига экспертизадан ўтказиш ва лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш учун зарур ҳужжатлар белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1998-1999 йиллар учун республика инвестиция дастурини шакллантиришда унга мазкур қарорга иловада кўрсатиб ўтилган «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси объектларини киритишни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига лойиҳаларнинг самарадорлиги ва ўзини қоплашини тасдиқловчи экспертиза асосида «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг мазкур қарорга иловада назарда тутилган корхоналарига корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ва уларнинг зарур айланма маблағларини шакллантириш учун чет эл ва миллий валютада кредитлар ажратиш тавсия этилсин;
5. Чарм заводларида асбоб-ускуналарнинг самарали ишлашига эришиш, республикада ҳосил бўладиган чарм хом ашёсидан максимал даражада фойдаланиш ҳамда чарм товарлари ва бошқа материаллар импортининг ўрнини босишни таъминлаш мақсадида:
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси чарм хом ашёсини, шу жумладан қорамоллар терисини биринчи навбатда республика чарм-пойабзал тармоғининг қайта ишловчи корхоналарига фақат Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг лимитлари бўйича сотилишини таъминласин.
6. «Ўзбекенгилсаноат» ва «Ўзгўштсутсаноат» уюшмалари бир ой муддатда аҳолига тегишли бўлган молларнинг гўшт комбинатлари ҳамда туман кушхоналарида сўйилишини рағбатлантирувчи қоидаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси «Чарм» акциядорлик компаниясининг тайёрлов ташкилотларининг аҳоли ва хўжаликлар билан чарм хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилишлари тартибини ишлаб чиқсинлар.