Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.03.2010 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТАСАРРУФИДАГИ ЕР УЧАСТКАЛАРИ МАЙДОНЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек ер, сув ва бошқа моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, хўжаликларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 октябрдаги Ф-3287-сон Фармойишини бажариш юзасидан Махсус комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вилоятлари ва туманлари бўйича фермер хўжаликларининг ер участкалари майдонларини илгари ўтказилган мақбуллаштириш ва улар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини хатловдан ўтказиш, улардан фойдаланишнинг самарадорлигини, шунингдек фермерларга ер участкалари беришнинг асосланганлигини, холислигини ва ошкоралигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларининг молиявий аҳволини, моддий-техникавий базаси, меҳнат ресурслари ва айланма маблағларининг мавжудлигини, шунингдек улардан оқилона ва самарали фойдаланилишини ўрганиш ишлари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича фермер хўжаликлари ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришнинг йиғма якунлари 1 — 1д-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича фермер хўжаликлари ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш якунларига кўра ер участкаларининг сони ва ўртача майдонлари 2 — 15-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда — 2010 йил 25 мартгача бўлган муддатда йириклаштирилган фермер хўжаликлари билан ер участкаларини ижарага олиш, давлат эҳтиёжлари учун пахта хомашёси ва бошоқли экинлар дони сотиш, шунингдек моддий-техника ресурслари сотиб олиш ҳамда хизмат кўрсатувчи тармоқлар корхоналари билан хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни қайтадан тузиш ишларини тугаллаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан белгиланган тартибда чиқариш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий ресурслари сарфланишини тўлақонли ҳисобга олиш жорий этилиши ташкил қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда фермерлар малакасини оширишнинг мамлакатимиз минтақаларидаги тегишли олий таълим муассасаларида уларнинг бизнесни бошқариш ва юритиш асосларига тизимли ўқитишни назарда тутувчи дастурини бир ой муддатда тайёрласин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 ноябргача 2011 — 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг намунавий истиқболли технологик хариталарини минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва фермер хўжаликларига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда фермер хўжаликларига тегишли равишда минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари етказиб бериш ҳамда сервис хизматлари кўрсатиш ҳажмларини аниқлашда технологик хариталар бўйича моддий-техника ресурслари сарфлашнинг белгиланган нормативларига қатъий амал қилсинлар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ўзларига қарашли ташкилотлар томонидан тузилган шартномаларга қатъий мувофиқ равишда фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер хўжаликлари қонуний манфаатларининг ҳуқуқий жиҳатдан самарали ҳимоя қилинишини таъминласинлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишга уринишларга қатъий барҳам берсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги телевидениеда ҳамда оммавий ахборот воситаларида фермер хўжаликларининг ривожланиши ва фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш инфратузилмаси такомиллаштирилиши жараёнларини ёритиш бўйича махсус кўрсатувлар ва рукнлар ташкил этсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 77-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)