Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013 09.03.2010 йилдаги 40-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИНСТИТУТЛАР, ДОНОР МАМЛАКАТЛАРНИНГ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАГИНИ (ГРАНТЛАРИНИ) ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сонли «2013 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун 2010 йилда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кейинги йилларда республикада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун беғараз техник кўмакни (грантлар)ни пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига жалб этишни ташкил қилишнинг, шунингдек ажратиладиган грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун ҳисоб ва назоратнинг яхлит тизими яратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ишлари тизимли асосда ташаббус кўрсатиб ва самарали олиб борилганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш механизми шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан олдиндан келишилган 2010 йил учун беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан пухта ишлаб чиқиладиган 2010 йил учун беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро молиявий институтларда Ўзбекистон Республикаси номидан бошқарувчилар — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага киритилган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар узил-кесил келишилиши, маъқулланиши ва расмийлаштирилиши бўйича зарур тартиб-қоидалар амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 2-иловага киритилган лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирликлар ва идоралар тегишли лойиҳалар молиялаштирилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш юзасидан халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан олиб бориладиган ишларни фаоллаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-иловаларга киритилган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, ушбу қарор билан тасдиқланган лойиҳаларни амалга оширишни бошлашни таъминлаш бўйича зарур тайёргарлик тадбирлари ўтказилиши, шунингдек лойиҳалар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С.Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳага беғараз техник кўмак (грантлар)ни жалб этиш бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан иш олиб боришни, республика вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлари улардан мақсадли ва самарали фойдаланишини мунтазам кўриб чиқишни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарорига мувофиқ грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган ишлар учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан олдиндан келишилган ва пухта ишлаб чиқиладиган Беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхатини вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ҳар йили ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1 ва 2-иловаларга киритилган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш жараёни самарали мувофиқлаштирилишини, шунингдек грант маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, 2-иловага киритилган лойиҳалар рўйхатлари ва параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10 -11-сон, 74-модда)