Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.02.1997 йилдаги 100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБДУЛҲАМИД СУЛАЙМОН ЎҒЛИ ЧЎЛПОН ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг Ўзбекистон маданияти ва адабиёти тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ва келажак авлодларга ўрнак бўлувчи фуқаролик жасоратини инобатга олиб ҳамда унинг адабий меросини халқимизга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллигини 1997 йилда мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси иловага мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адибнинг 100 йиллиги муносабати билан «Шарқ халқларининг миллий уйғониши ва Чўлпон ижоди» мавзуида симпозиум ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 — 2000 йиллар давомида адибнинг «Тўла асарлар тўплами»ни тайёрлаш ва чоп этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази билан биргаликда 1997 йил ноябрь ойида Андижон шаҳрида Абдулҳамид Чўлпоннинг юбилей кечасини тайёрласин ва ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига Абдулҳамид Чўлпон асарлари асосида театр спектакллари ва адиб ҳақида адабий-бадиий композиция яратиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Абдулҳамид Чўлпоннинг асарларини, у ҳақидаги хотиралар тўплами, рисолалар ва плакатларни юбилейга нашр этишни режалаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Абдулҳамид Чўлпон юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигига тегишли идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Андижон шаҳрида Абдулҳамид Чўлпон боғини яратиш, у ерда адибга ёдгорлик ўрнатиш ҳамда адиб яшаган ҳовлида унинг уй-музейини ташкил этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказий банк ҳузуридаги Махсус ишлаб чиқариш корхонаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон сиймоси акс эттирилган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорига мувофиқ фильмлар яратиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Абдулҳамид Чўлпоннинг ўзбек халқи маданияти ривожига қўшган ҳиссаси аҳамиятини кенг ёритиш, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда адиб асарлари асосида теле- ва видеофильмлар яратиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Абдулҳамид Чўлпон юбилейини ўтказиш харажатларини республика бюджетидан қопласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 февралдаги 100-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика ташкилий қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азизхўжаев А.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Раҳматов Ў.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи (келишувга мувофиқ)‎
Жўраев X.‎ —‎ Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Саидов Н.‎ —‎ Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Абдуллаев Р.‎ —‎ Бастакорлар уюшмаси раиси‎
Абдуллаев Ш.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Аминов Н.‎ —‎ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг раҳбари‎
Жўраев Т.‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси президенти‎
Йўлдошев Ж.‎ —‎ Халқ таълими вазири‎
Каримов Н.‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтининг бўлим мудири‎
Мелибоев А.‎ —‎ «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг бош муҳаррири‎
Миржалилов Т.‎ —‎ рассом‎
Муҳаммад Юсуф‎ —‎ шоир‎
Орипов А.‎ —‎ Ёзувчилар уюшмасининг раиси‎
Салимов О.‎ —‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Шоғуломов Р.Ш.‎ —‎ Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Юнусов Т.‎ —‎‎ «Ўзбеккино» ДАК раиси‎
Қориева Б.‎ —‎‎ Театр арбоблари уюшмаси раиси‎
Ҳакимова З.‎ —‎‎ Ўзтелерадио компанияси раиси вазифасини бажарувчи‎
Ҳусанбоев Б.‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» МК раиси‎