Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013 03.03.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2085
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 03.03.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2085
Кучга кириш санаси
13.03.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ҚАРЗДОРЛАР ВА УЛАРНИНГ ДЕБИТОРЛАРИ БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ҚИДИРИШДА БАНК ДЕПОЗИТОРЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ АХБОРОТ БАЗАСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 3 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2085]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 23 мартдаги 1, 7/12-сонли «Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2448, 02.04.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2010 йил 20 февраль,

13-сон

Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 20 февралдаги 13, 7/1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда), «Банк сири тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 5-сон, 80-модда) қонунларига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнида Банк депозиторлари Миллий ахборотлар базаси (бундан кейинги ўринларда БДМАБ деб юритилади) бўйича қарздорлар ва уларнинг дебиторлари томонидан миллий ва хорижий валютада очилган банк ҳисобварақларини қидиришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош Маркази (бундан кейинги ўринларда АБМ деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (бундан кейинги ўринларда Суд департаменти деб юритилади) органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суд департаменти БДМАБдан электрон сўров асосида маълумотларни фақат суднинг ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ёки уларнинг мол-мулкини хатлаш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори бўлган тақдирда сўрашга ҳақлидир. Суд департаменти БДМАБга жўнатиладиган электрон сўровнинг ҳаққонийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот алмашинуви ва у билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби АБМ ва Суд департаменти ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. АБМнинг Суд департаменти билан маълумот алмашинувидаги ўзаро ҳамкорлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирувчининг ҳуқуқлари амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар тезкор алмашинувини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг бажарилиши устидан самарали назоратни ташкил этишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маълумотлар алмашинуви тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. АБМ Суд департаментининг электрон сўровига асосан унда кўрсатилган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақлари (бундан кейинги ўринларда банк ҳисобварақлари деб юритилади) тўғрисидаги маълумотларни электрон сўровни олган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарздор ва унинг дебиторлари банк ҳисобварақларини аниқлаш бўйича АБМга Суд департаменти ҳар бир вилоят ҳудудий бошқармалари бўйича алоҳида-алоҳида тарзда қуйидаги тартибда электрон сўров жўнатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг (қарздорнинг) идентификация рақами (СТИР);

қарздорнинг номи (юридик шахснинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқарма ва тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими номи;

ижро ҳужжати чиқарган орган номи;

ижро ҳужжати рақами ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. АБМ БДМАБ маълумотларини тақдим қилиш учун Суд департаментига алоҳида почта қутиси очади, унга идентификация рақами ва яширин шартли сўз (пароль) орқали кирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумотларнинг ишончлилигини, тўлиқлилигини, тўғрилигини ва сақланилишини таъминлаш мақсадида БДМАБ маълумотлари шифрланган ҳолда тақдим қилинади. Марказий банк Суд департаментига дешифрация дастурини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотларнинг бузиб кўрсатилиши ҳолатларининг олди олинишини ҳамда маълумот жўнатувчининг идентификацияланишини таъминлаш мақсадида, маълумот электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қабул қилинган маълумотларнинг махфийлиги ва сир сақланишини таъминлаш учун Суд департаменти мазкур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар доирасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд департаменти почта қутисига ташланадиган БДМАБ маълумотлари қуйидаги тузилишга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг (қарздорнинг) идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқарма ва тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжати чиқарган орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжати рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга банк ҳисобварағини очган банк коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга банк ҳисобварағини очган банк номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг банк ҳисобварағи очилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий банк ҳисобварағининг 20 та белгили рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи банк ҳисобварақларининг 20 та белгили рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз банк ҳисобварағи ёпилиш асоси белгилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз банк ҳисобварағи ёпилган сана.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 5 ва 9-бандларига мувофиқ АБМ ва Суд департаменти ўртасидаги маълумотлар алмашинуви мазкур Низомда келтирилган иловадаги жадвалга асосан электрон шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. БДМАБ маълумотларининг Суд департаментига тақдим қилиниши, банкларни Суд департаменти органларининг ёзма сўровларига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздорларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни бериш мажбуриятларидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суд департаменти БДМАБ маълумотларини ўз вақтида қабул қилади, таҳлил қилади, уларни вилоятлар бўйича ажратади ҳамда ушбу маълумотларни жойлардаги ҳудудий бошқармаларга иш жараёнида фойдаланиш учун етказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари ушбу маълумотларни келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан ижро ҳужжати ижросини таъминлашда фойдаланиш учун тегишли суд ижрочисига етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суд департаменти БДМАБ маълумотларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суд департаменти БДМАБ маълумотларидан қонун ҳужжатлари доирасида фойдаланади ва маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суд департаменти БДМАБ маълумотларини ўрганиб боради ва зарур ҳолларда уларни мукаммаллаштириш борасида тегишли таклифларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. АБМ ушбу Низом бўйича берилаётган электрон маълумотлар базасининг ҳаққонийлиги ва ўз вақтида берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. БДМАБ маълумотларидан фойдалана олиш ҳуқуқига эга бўлган Суд департаменти ходимлари улардан қонун ҳужжатлари доирасида фойдаланади ва маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорлар ва уларнинг дебиторлари банк ҳисобварақларини қидиришда Банк депозиторларининг Миллий ахборот базасидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорларнинг банк ҳисобварақларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

99-сўров тури

Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Солиқ тўловчининг идентификация рақами +‎ +‎
2.‎ Қарздорнинг номи‎ +‎ +‎
3.‎ Ҳудудий бошқарма ва тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими номи‎ +‎ +‎
4.‎ Ижро ҳужжати чиқарган орган номи‎ +‎ +‎
5.‎ Ижро ҳужжати рақами ва санаси‎ +‎ +‎
6.‎ Қарздорга банк ҳисобварағини очган банк коди‎ +‎
7.‎ Қарздорга банк ҳисобварағини очган банк номи‎ +‎
8.‎ Қарздорнинг банк ҳисобварағи очилган сана‎ —‎ +‎
9.‎ Асосий банк ҳисобварағининг 20 та белгили рақами‎ —‎ +‎
10.‎ Иккиламчи банк ҳисобварақларининг 20 та белгили рақами‎ —‎ +‎
11.‎ Мижоз банк ҳисобварағи ёпилиш асоси белгилари‎ —‎ —/+‎
12.‎ Мижоз банк ҳисобварағи ёпилган сана‎ —‎ —/+‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: жадвалдаги «+» ва «–» ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«+» — сўров (жавоб) таркибига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
« — » — сўров таркибига кирмайди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 72-модда)