Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.01.1997 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 ЙИЛДА НАҚД ПУЛ ЭМИССИЯСИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, республика минтақаларида нақд пул айланиши тезлашиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда умуман 1997 йилда ва йилнинг 1 чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозларига ва касса режасига 1, 2, 3-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари бажарилиши устидан амалий назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1997 йилнинг кейинги чоракларига нақд пул эмиссияси даражасининг аниқлаштирилган параметрларини ва касса режаларини йилнинг навбатдаги чораги бошланишидан камида 10 кун олдин тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзмаишийхизматуюшма», «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, чакана савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда маҳаллий бозорларни халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча даражалардаги коллегиал органлар мажлисларида мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги мунтазам равишда кўриб чиқилсин, белгиланган касса режалари бажарилиши учун жавоб берувчи мансабдор шахслар ва мутахассисларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлиги юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кенг қўлланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари мазкур банд амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар сотилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишидан тушган нақд пул тушуми ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши таъминланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартиб бузилганлиги аниқланган ҳолларда айбдорларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг бажарилишини ҳар ойда кўриб чиқсин ва тегишли таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эмиссия даражасининг белгиланган параметрлари ва касса режалари бажарилишини баҳолашни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон