22.12.2006 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУДЛАР ТОМОНИДАН АМНИСТИЯ АКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят ишларини кўришда судлар томонидан жиноят, жиноят-процессуал, бошқа қонунчиликнинг амнистия актини қўллаш шартлари ва тартибига доир нормалари асосан тўғри қўлланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, амнистия актларининг айрим бандларини муайян ишлар бўйича қўллашда судлар баъзи қийинчиликка учраётганлиги бу масалада қўшимча тушунтириш берилишини тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, амнистия акти маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган муайян тоифа шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ифодаси бўлиб, бундан кўзланган мақсад мазкур шахсларга нисбатан маъмурий ёки жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлламаган ҳолда уларнинг ахлоқан тузалиши учун имконият бериш ёхуд бундай чоралар қўлланилган шахслар ҳолатини енгиллаштиришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амнистия акти маъмурий ва жиноят қонуни нормаларидан фарқ қилиб, амал қилиш даврида содир этилган қилмишга нисбатан эмас, балки кучга киргунга қадар содир этилган қилмишга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия акти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилаётган (тортилган) шахсларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиноят кодекси 68, 76 ва 79-моддаларига мувофиқ, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазонинг қисқартирилиши (камайтирилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумга тайинланган жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этган шахсдан судланганлик муддатидан илгари олиб ташланиши.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, амнистия акти юридик моҳиятига кўра, номуайян шахслар доирасига қаратилган ҳужжат бўлса-да, бироқ уни қўллаш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга нисбатан алоҳида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиноят-процессуал қонунига мувофиқ амнистия актини қўллаш масаласи, жиноят процесси босқичидан қатъий назар, фақат суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга, жумладан, қуйидагиларни кўриб чиқиш тегишлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни судга қадар юритиш босқичида — амнистия актига асосан муайян шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд муҳокамаси босқичида — амнистия актига асосан судланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш ёки жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариш ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш ёинки муддатидан илгари шартли равишда озод этиш, жазони қисқартириш (камайтириш) тўғрисидаги масалани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукмни ижро этиш босқичида — амнистия актига асосан маҳкумни жазодан озод қилиш ёки муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёхуд жазони қисқартириш (камайтириш) тўғрисидаги прокурор илтимосномасини.
(5-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Амнистия актини қўллаш ҳар доим жиноят содир этган шахснинг ҳуқуқий ҳолати билан боғлиқ бўлиши туфайли, судлар ҳар бир ҳолда у қонунга кўра судланган ёки судланмаган ҳисобланишини аниқлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодекси 77-моддасига мувофиқ, агар айблов ҳукми чиқарилган ва унда шахсга нисбатан жазо тайинланган бўлса, шахс судланган ҳисобланади. Бироқ қонунга кўра, шахсга нисбатан жазо тайинланган ҳолларда ҳам, агар суд ЖК 69-71-моддаларига асосан, шунингдек амнистия актини қўллаган ҳолда ҳукмда уни ушбу жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида қарор қилган бўлса, шахс судланмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсга нисбатан амнистия актига асосан жазо тайинланмасдан айблов ҳукми чиқарилган ҳолда ҳам у судланмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонунга кўра, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ бўлган барча ҳуқуқий оқибатлар барҳам топади. Шунинг учун ҳам амнистия актини қўллаш чоғида қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик инобатга олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, жиноят қонуни ўзгариши натижасида жиноят ҳисобланмай қолган (ЖК 13-моддаси иккинчи қисми) қилмиш учун судланган шахс ушбу судланганлик учун белгиланган тугалланиш ёки олиб ташланиш муддатлари ўтган-ўтмаганлигидан қатъи назар, судланмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар амнистия актида ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, амнистия акти муқаддам амнистия актига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиши рад этилган ёки амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёхуд жазодан озод этилган ва амнистия акти қўлланилгандан сўнг қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодекси Умумий қисми нормаларига мувофиқ, амнистия акти шахс муқаддам амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган-этилмаганлигидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят қонуни ўзгариши натижасида шахс муқаддам жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган қилмиш жиноят деб ҳисобланмай қолган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия акти қўлланилган пайтдан бошлаб шахс амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган жиноят учун қонунда белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддатларига тенг вақт ўтган бўлса (агар амнистия актида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс муқаддам бошқа давлат (шу жумладан, собиқ СССР)нинг амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва амнистия актида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал кодекси 23-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар текшириш натижалари бўйича шахсга нисбатан ўтмишда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисида маълумот тўплаш имкони бўлмаса, амнистия акти қўлланилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давомли ва узоққа чўзилган жиноятларга хос хусусият жиноий ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг узоқ вақт мобайнида содир этилиши бўлиб, бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан амнистия актини қўллашда жиноят бошланган ва тугалланган вақт аниқланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давомли жиноятнинг бошланиши деб умумий қасд билан қамраб олинган бир неча бир-бирига айнан ўхшаш ҳаракатлардан биринчиси содир этилган пайт, тугаши деб охирги жиноий ҳаракат содир этилган пайт ҳисобланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоққа чўзилган жиноят жиноий ҳаракат (ҳаракатсизлик) бошланган пайтдан бошланиб, айбдорнинг жиноятни тугатишга қаратилган ҳаракати ёки жиноят содир этилишига тўсқинлик қилган воқеа бошланган пайтда тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давомли ва узоққа чўзилган жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан амнистия акти, фақат бу жиноятлар амнистия акти кучга киргунга қадар тамомланган бўлса, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар шахснинг ҳаракатлари бир хил ҳуқуқий оқибат туғдирувчи, яъни шахсни фақат жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этишни ёхуд жазо қўлланилиши истисно этилишини назарда тутувчи бир неча амнистия акти таъсири доирасига тушса, суд шахс содир этган охирги жиноятдан кейин кучга кирган амнистия актини қўллаши керак. Бироқ, агар амнистия актларида фақат жазо муддатлари камайтирилиши назарда тутилган бўлса, барча амнистия актлари хронологик кетма-кетликда қўлланилиши лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг ҳаракатлари турлича ҳуқуқий оқибат туғдирувчи, яъни айримлари шахсни жиноий жавобгарликдан, бошқалари эса жазодан озод этишни ёки жазо муддатлари камайтирилишини назарда тутувчи бир неча амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда шахснинг аҳволини кўпроқ яхшилайдиган амнистия акти қўлланилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш тўғрисида ЖПК 587-моддасига мувофиқ прокурорга тақдимнома билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бундай тақдимномага амнистия актини қўллаш масаласи қўйилаётган шахс аризаси ҳам илова қилинишини талаб этиши туфайли, суриштирувчи, терговчи дастлаб унга ариза бериш ҳуқуқи ва келиб чиқиши мумкин бўлган процессуал оқибатларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Прокурор суриштирувчи, терговчининг тақдимномасига рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади ва у суд томонидан ЖПК 63-бобида назарда тутилган тартиб ва қоидаларга биноан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома киритиш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган материалларни ёки жиноят ишини умумий асосларда юритиш учун суриштирувчига, терговчига қайтариш тўғрисида асослантирилган қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд эмаслиги суд мажлиси давомида аниқланса, терговга қадар ўтказилган материаллар ёки жиноят иши суд ажрими билан прокурорга юборилади.
(13 ва 14-бандлар Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар шахс ишни судга қадар юритиш босқичида қандайдир сабабга кўра ариза беришдан (ЖПК 588-моддаси) бош тортса ва бундай ариза билан иш судга келиб тушгандан сўнг мурожаат этса, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш масаласи суд томонидан ЖПК 84-моддасининг иккинчи қисми, 401 ва 421-моддаларига мувофиқ ҳал этилади. Мазкур масала амнистия акти иш айблов хулосаси билан судга келиб тушгандан кейин қабул қилинган ҳолларда ҳам шу тариқа ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айбланувчи, судланувчи (у вафот этган ҳолда — яқин қариндошларидан бири) эътироз билдирса, жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда жиноят ишини юритиш умумий тартибда олиб борилади ва етарли асослар мавжуд бўлганда, суд айбдорни жазодан озод қилишни назарда тутувчи ёки жазо тайинламаган ҳолда айблов ҳукми (ЖПК 463-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари) ёхуд оқлов ҳукми чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазодан озод қилишни, муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни, жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш ёки қисқартириш (камайтириш)ни назарда тутувчи амнистия актини қўллаш учун судланувчи(маҳкум)нинг розилиги талаб этилмайди.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, ишни судга қадар юритиш босқичида ва биринчи инстанция судида (суд маслаҳатхонага киргунга қадар) амнистия актини қўллаш масаласини ҳал этиш учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбини бўйнига олган-олмаганлиги аҳамият касб этмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қонунга кўра амнистия актини қўллаш учун жабрланувчининг розилиги талаб этилмайди. Суриштирувчи, терговчи тақдимномаси, прокурорнинг илтимосномаси, суднинг амнистия актини қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган жабрланувчи улар устидан умумий асосларда шикоят бериши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Амнистия акти қўлланилишига эътироз билдирган шахс томонидан айблов ҳукми чиқарилгандан сўнг жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатиш тўғрисида ариза берилиши, агар ҳукмни бекор қилиш учун бошқа асослар бўлмаса, унинг апелляция, кассация, назорат тартибида бекор қилинишига олиб келмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқич судида амнистия актига асосан жиноят иши тугатилишига розилик берган шахснинг ишни айб мазмуни бўйича кўриб чиқишни талаб этган шикояти ҳам суд қарорининг бекор қилинишига, агар бунинг учун бошқа асослар бўлмаса, сабаб бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шуни назарда тутиш лозимки, муайян шахс, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг унга нисбатан амнистия актини қўллаш чоғида иштироки масаласи суд томонидан ЖПК 410-моддаси, 590-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳал этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агар биринчи босқич суди судланувчининг эътирози бўлмаган ҳолда шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия актига хилоф равишда айблов ҳукми чиқарган бўлса, гарчи унда маҳкумни жазодан озод қилиш назарда тутилган ёки жазо тайинланмаган бўлса-да, бекор қилиниб, иш ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан тугатилиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жиноят ишининг амнистия актига асосан тугатилиши жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масаланинг жиноят процессида ҳал этилиши имкониятини истисно этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишида фуқаровий даъво мавжуд бўлганда суд амнистия акти асосида жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда даъво кўрилмасдан қолдирилганлигини кўрсатади. Айни пайтда, ЖПК 276-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, манфаатдор шахсларга бундай даъвони фуқаролик судида ишларни юритиш тартибида тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жиноят кодексининг 76-моддаси, ЖПК 463-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари биринчи бандларига асосан суд:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар амнистия акти ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда ушбу ҳукм бўйича тайинланган жазодан озод қилишни назарда тутса — шахсни жазодан озод қилиб;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 3 апрелдаги 2-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар амнистия акти жазо тайинланишини истисно этса — жазо тайинламасдан, айблов ҳукми чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар амнистия актида ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда шахс қайси жазо туридан (асосий ёки қўшимча) озод қилиниши аниқ кўрсатилмаган бўлса, суд уни ҳам асосий, ҳам қўшимча жазодан озод қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар амнистия актида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, шахсга нисбатан такроран амнистия акти қўлланилган пайтда ҳам шундай қоидага амал қилиш лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Амнистия акти қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги суд хулосаси жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажримнинг, шунингдек ҳукмнинг тавсиф қисмида, уни қўллаш тўғрисидаги қарори - қарор қисмида баён этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Биринчи, апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан амнистия актининг жазо муддатини қисқартиришни назарда тутувчи бандини қўллаш чоғида жазонинг амнистия акти чиққан кунга қадар амалда ўталган муддати чегириб ташлангандан сўнг қолган қисми қисқартирилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси ва биринчи ва иккинчи кичик хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 3 апрелдаги 2-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Амнистия акти татбиқ этилмайдиган шахслар доираси амнистия актида белгиланади ва у қатъий бўлиб, кенгайтирилган ҳолда шарҳланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласини ҳал этишда судлар Жиноят-ижроия кодексининг ушбу масалани алоҳида жазо турлари бўйича тартибга солувчи нормаларига риоя этишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 77-моддаси, ЖИК 5-моддасига мувофиқ қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс жазо ўтовчи ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукм қонуний кучга киргунга қадар намоён этган хулқ-атвори уни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласи ҳал этилаётган пайтда инобатга олиниши мумкин эмас. Ушбу қоида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган вақтда янги жиноят содир этганлиги учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Амнистия актини маҳкумнинг шахсини белгиловчи маълумотларни аниқламай туриб қўллаш мумкин бўлмаганлиги туфайли, судлар тегишли органлардан зарур маълумотларни (унинг судланганлиги, унга нисбатан интизомий чора, амнистия акти қўлланилганлиги ҳақида) талаб қилиб олишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Шуни эътиборга олиш лозимки, амнистия акти қўлланилишини истисно этувчи муайян шартлар белгиланган ҳолларда амнистия актини, агар унда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, бундай шартлар (масалан, жазо ўташ тартибини муттасил бузиш, шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш) амнистия акти кучга киргунга қадар юзага келгандагина қўлламаслик мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жиноят ишининг амнистия акти асосида тугатилиши шахсни жиноий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатларни истисно этиши туфайли алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари (ЖК 96-моддаси) қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилгандан сўнг руҳий касалликка йўлиққан ва мажбурий даволанишга юборилган шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи суд томонидан шахс тузалгандан кейин ЖПК 579-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қонунга кўра, жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ёки иш бўйича бошқача қарор қабул қилиш масаласини (ЖПК 395—401-моддалари) судья якка тартибда, уни суд мажлисига киритмаган ҳолда ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисми ва ЖПК 84-моддаси иккинчи қисми талабларига мувофиқ, судланувчига нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган пайтда суд мажлисида прокурор, судланувчи, унинг қонуний вакили ва ҳимоячисининг (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно) иштироки мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Апелляция, кассация, назорат инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келганда ва бу модда шахсни жиноий жавобгарликдан, жазодан озод этишни ёки жазо қўлланилишини истисно этишни назарда тутувчи амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда, тегишли инстанция суди биринчи инстанция суди қилмишни тўғри квалификация қилганда қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация, назорат инстанцияси судида айблов ҳукми ўзгартирилган ҳолларда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисидаги қарор, муқаддам у суд томонидан ЖПК 5361-моддасида назарда тутилган тартибда қўлланилганлигидан қатъий назар, ажрим (қарор)нинг қарор қисмида кўрсатилиши шарт.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агар суд амнистия актини қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан қўллаган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси жабрланувчининг шикояти ёки прокурор протести бўлган тақдирда, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, агар апелляция, кассация, назорат инстанцияси амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда тайинланган жазо амнистия акти қўлланилмаган ҳолда ҳам маҳкум учун етарли деб топса, ҳукмни ўзгартиришга — ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда белгиланган муддат (миқдор) доирасида жазо тайинлашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни эътиборга олиш лозимки, ЖПК 500, 513-моддаларида белгиланган бир йиллик муддат амнистия акти қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан асоссиз қўлланилган ҳолларга ҳам тааллуқлидир. Бундай ҳолларда юқори инстанция суди ҳукмни ўзгартиришга — ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, ҳукмда амнистия акти қўлланилган ҳолда тайинланган жазони қолдиришга ҳақли.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган ҳолларда фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, ашёвий далиллар тақдири тўғрисидаги масалалар суд томонидан ЖПК 401-моддаси биринчи қисми, 211-моддаси 14, 6-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади,
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-сон