Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2016 02.02.2010 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 30 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1251-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги самарали сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори билан тасдиқланган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг белгиланган умумий сони доирасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Бухоро вилоятининг Когон туманида, Навоий вилоятининг Кармана туманида, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманларида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги янгиланган низомларни ҳамда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил этилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларини хоналар (бино), моддий-техника воситалари, шунингдек малакали кадрлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари учун масъул бўлган тугатилаётган ижтимоий таъминот бўлимлари тегишли бўлинмаларининг мол-мулки, тегишли ҳужжатлари, шу жумладан архив ҳужжатлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилишини ҳамда уларнинг янгидан ташкил этилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 февралдаги 10-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) меҳнат, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар ва қариялар учун «Мурувват» ва «Саховат» уйлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежлари, 2-сон юридик коллеж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизими ходимлари малакасини ошириш республика курслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳамда чет элга кетаётган фуқароларни жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-компьютер маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги бошқа ташкилотлар орқали ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек Вазирлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек бошқа тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг узоқ муддатли устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, аҳолининг бандлиги, шу жумладан хорижда ишлашини таъминлаш, демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш бўйича самарали чора-тадбирларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшларга, аёлларга, имкониятлари чекланган шахсларга уларни профессионал қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича, шунингдек ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа заиф тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича амалий ва аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни, меҳнат муносабатлари, меҳнатни моддий рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. Меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожлантириш прогнозларини амалга оширади, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар комплексини асослаган ҳолда меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганади, уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг бандлиги даражаси ва таркибини тўлиқроқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг аҳволи мониторингини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилади, ташқи меҳнат миграциясини ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди, шунингдек меҳнат миграцияси масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ҳисобга олишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан банд бўлган фуқароларни ҳисобга олишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилади ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан бўшаб қолган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш, шунингдек бўш иш жойлари бўйича ахборотларнинг шакллантирилишини ва таҳлил этилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар ҳисобини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандлик ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек ташкилотларнинг банкрот бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва ташкилотларга корхоналар ҳамда фуқаролар ўртасида кооперация асосида касаначиликни ташкил этишни кенгайтириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларида кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотларга ва ногиронларнинг бошқа ташкилотларига ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти такомиллаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни касб-ҳунарга ўқитишни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасини бошқаришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳтож оилалар, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кекса фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилганлиги ва аниқ тарздалигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий сиёсатини амалга ошириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш механизмининг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар ва махсус ҳаракатланиш воситалари берилишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативлари рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини тадқиқ этади, уни оширишга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, аҳолининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа ижтимоий заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг таъминланишини белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларда энг кам иш ўринлари ажратилиши ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.3. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни моддий рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш методларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида хўжалик бошқаруви органларига ва бошқа ташкилотларга методик ва амалий ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли касаба уюшмалари органларининг (ходимлар бошқа вакиллик органларининг) ҳамда иш берувчиларнинг (улар бирлашмаларининг) таклифларига кўра тармоқ битимлари тузишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун қонунчилик базасини яратиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади, иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказишда методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш мажбуриятларининг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг шикаст етказиш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахсларни аккредитациядан ўтказади, шунингдек уларнинг мутахассисларини ўқитади ва аттестациядан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлари юзасидан хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзларнинг амалдаги рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни белгиланган тартибда текширади ва ҳисобга олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, унинг шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, иш билан таъминлаш ҳамда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва боқувчисини йўқотган, давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.4. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика, вилоят, туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган бошқа аҳоли гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий таъминот муассасаларида («Мурувват» ва «Саховат» уйларида, пансионатларда, санаторийларда) яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил қилади, ушбу муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ташкил этади ва уларнинг ишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи нодавлат хизматлар ташкил этишга кўмаклашади ҳамда уларнинг иши устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли ташкилотларнинг аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларини молиялаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган ишларини, шу жумладан уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни реабилитация қилиш ишларига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларнинг касб-ҳунар-техника таълими ва уларни қайта ўқитиш бўйича ўзига қарашли таълим муассасаларига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилма объектларининг ногиронлар ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожлантирилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган буюртманомаларга мувофиқ ҳаракатланишнинг махсус воситалари, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламалар, ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш учун буюртмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва ногиронларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш воситаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.5. Молия-хўжалик фаолияти соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимида режа-молия ишларини, тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ижтимоий ёрдам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этиш бўйича иқтисодий асослашни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини нормалашнинг ташкил этилишини такомиллаштириш тадбирларини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги ташкилотларнинг давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, Вазирлик тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига меҳнатга ҳақ тўлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожлантириш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улар учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳайъати мажлисларида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар масъул ходимларининг Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларга жарима солиш, шунингдек мансабдор шахсларга маъмурий жазолар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар фаолиятини ҳамда меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиғи ёки ҳаётига хавф туғдирадиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни Вазирлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик, зарур ҳолларда, давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда, белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилаётган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини ҳамда Вазирликка қарашли ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини Вазирлик томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш бўйича Вазирлик тўғрисидаги Низомда белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга оширишни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Вазирликка бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан амалга оширилади. Вазир туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, шунингдек ҳудудий бош бошқармаларга қарашли тиббий-ижтимоий ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларини тайинлаш юзасидан розилик беради. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тўғрисидаги низомлар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 39-модда, 23-сон, 183-модда)