01.04.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Италия Республикаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми
Кучга кириш санаси
01.04.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Италия Республикаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ўртасида ўзаро
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
англашув Меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ТИББИЁТ ФАНИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Италия Республикаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасини ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқлилик асосида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳамкорликнинг куйидаги йўналишларини устувор деб келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— соғлиқни сақлаш ва тиббиёт муассасалари ўртасида икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, шу жумладан — хирургия, онкология, урология, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдам, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, ҳамда санитар-эпидимологик назорат соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— амалдаги Ҳамкорлик иш режасига асосан, ва ушбу Меморандумнинг 4 ва 6-моддаларига биноан, ўқитиш, стажировка ва тажриба алмашиш мақсадида мутахассислар алмашинувини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— соғлиқни сақлаш соҳасига оид маълумот ва ҳужжатлар алмашинувини ўзаро манфаатдорлик асосида олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— технологик ва ташкилий инновацияларни яхшилашга қаратилган имкониятларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— янги фармацевтик воситалар ва асбоб-ускуналар, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасига оид технологик ривожланиш йўналишлари бўйича маълумот алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— расмий делегациялар ташрифларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳамкорликда илмий анжуманлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— соғлиқни сақлаш соҳаси ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорликнинг ўзаро келишилган бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари соғлиқни сақлаш соҳаси ва тиббиёт фанига оид тиббий адабиётларнинг маълум рўйхати, ҳамда аудиовизуал материаллари билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Ўзаро англашув Меморандумининг мақсадларини амалга оширишни кўзлаган ҳолда, Томонлар бажарилаётган фаолиятни тасвирлаб, Ҳамкорлик иш режасини унга мослаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Ўзаро англашув Меморандумида келтирилган фаолият Томонларнинг бюджетларидаги мавжуд маблағларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар, олимлар расмий делегациялари хизмат сафарларини маблағ билан таъминлаш учун, ушбу Ўзаро англашув Меморандумининг 2 ва 6-моддаларга мувофиқ, юборувчи томон икки давлат ўртасидаги бориш ва келиш чипталари билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи томон амалдаги қонунларга асосан, давлат ичидаги транспорт ва меҳмонхонада яшаш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳамкорлик доирасидаги устувор йўналишларни кўриб чиқувчи, ҳамда соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлик Иш режасини ишлаб чиқувчи-мониторинг ва мувофиқлаштириш бўйича Комитет тузадилар, бу Комитет ҳамкорликнинг бориши ҳақида Томонларга ахборот бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комитет аъзолари, раисдан ташқари, ҳар иккала Томондан 3 кишидан иборат бўлиб, уларнинг фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги юқори лавозимдаги шахс бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу гуруҳ Томонларнинг келишувига асосан, 1 йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда йиғилиб, унда томонларнинг белгиланган турли йўналишлардаги экспертлари иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Ўзаро англашув Меморандуми ва унда қайд этилган тадбирлар Томонларнинг амалдаги қонунлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳамкорликни ўзаро тенгҳуқуқлилик, манфаатдорлик, натижаларни тақсимлаш ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, халқаро қонунлар ва амалиёт асосида олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Ўзаро англашув Меморандуми имзоланган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро англашув Меморандуми 5 (беш) йиллик муддатга тузилади ва агар Томонлардан ҳеч бири уни бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда дипломатик каналлар орқали, унинг тугалланиши муддатидан 6 (олти) ой илгари бошқа Томонни хабардор қилмаса, Ўзаро англашув Меморандуми автоматик равишда кейинги шундай муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Ўзаро англашув Меморандуми Томонларнинг ўзаро келишуви асосида ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро англашув Меморандумининг барча кўринишдаги ўзгаришлари, ушбу ўзгаришлар учун зарур деб ҳисобланган тегишли тадбирлар бажарилиши орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2009 йил 1 апрелда икки асл нусхада ўзбек, итальян ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ўзаро англашув Меморандуми матнини изоҳлашда келишмовчиликлар юзага келса, инглиз тилидаги матн устуворлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2009 й., 2-3-сон)