1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 январда рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами 2070]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги 527-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2070-1, 21.11.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 25 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2009 йил 25 декабрдаги 4-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 8-модда) 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ–2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 10-11-сон, 209-модда) 7-бандига мувофиқ назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан (кейинги ўринларда аттестация деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аттестация назорат қилувчи органларнинг текшириш ўтказувчи мансабдор шахсларини (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга тааллуқли қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аттестация ўтказишда мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик асосий тамойиллар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ходимлар сони, шунингдек уларга қўйиладиган касбий талаблар ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан ўрнатилган тартибда қонун ҳужжатлари билан унга юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўзига хос тарафлари ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимлар назорат қилувчи орган томонидан белгиланган даврийликда, лекин камида уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аттестация комиссиясини тузиш ва унинг ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аттестация назорат қилувчи орган буйруғи асосида ташкил этиладиган, камида беш кишидан иборат бўлган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади. Аттестация комиссияси раис, котиб ва аъзолардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг буйруғи билан унинг жойлардаги бўлинмаларида ҳудудий ёки ҳудудлараро аттестация комиссиялари ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади, унинг фаолияти ташкилий жиҳатдан аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган функциясини назорат қилувчи органнинг кадрлар билан ишловчи тузилмаси бажаради ва унинг вакили аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси билан биргаликликда аттестацияни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияни ўтказиш учун ходимлар рўйхатини тузади ва аттестация комиссиясига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация ўтадиган сана ва жойи тўғрисида ходимларга хабар қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга асосан аттестация комиссияси иши ҳамда унинг қарорлари ижроси билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аттестация комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтаётган ходим ҳақида қисқача ахборотни тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтаётган ходимга саволлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация якунлари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтаётган ходим фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текшириш ўтказиш ҳуқуқи бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация ўтказиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари асосида ходимга аввал берилган хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аттестацияни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аттестацияни ўтказиш муддати аттестация комиссияси раиси томонидан ходимларнинг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини тугаш муддати, назорат қилувчи органнинг тузилмаси, штат бирлигини ўзгариши, ходимлар қўнимсизлиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, назорат қилувчи орган раҳбари билан келишган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аттестацияни ўтказиш тўғрисида назорат қилувчи орган раҳбарининг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтадиган ходимлар рўйхати тасдиқлаш ҳамда аттестация ўтказишни ташкиллаштириш бўйича буйруғи қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ходимлар рўйхатига назорат қилувчи органнинг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган (муддати тугаган ёки тугаётган) ва бундай ҳуқуқни олишга таклиф этилаётган ходимлари киритилади. Бунда ходимлар рўйхатига олдин хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилган, аммо хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтган ходимлар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериладиган ҳар бир ходим бўйича назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси раҳбари томонидан ушбу ходимнинг иш фаолиятида эришган натижалари, ижобий ва салбий хусусиятлари тўғрисида аттестация комиссиясига хизмат тавсифномаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтказиладиган ходим аттестациядан камида икки ҳафта олдин, аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ва ўзи ҳақидаги хизмат тавсифномаси билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг 3/4 қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аттестация аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ходим ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилинади. Қарор аттестацияда иштирок этган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади. Аттестация комиссияси аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аттестация натижаси бўйича аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим аттестациядан ўтди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим аттестациядан ўтмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳар бир аттестациядан ўтаётган ходимга икки нусхада мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестация варақаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация якуни бўйича аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарор аттестация комиссияси раиси, котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланадиган аттестация варақасига киритилади. Аттестация варақасининг иккинчи нусхаси аттестация ўтказилгандан кейин уч кун муддатда аттестациядан ўтган ходимга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аттестация якунлари бўйича уч кунлик муддатда баённома тузилади. Баённомада аттестация ўтказилган сана ва жойи кўрсатилади ҳамда аттестация варақалари илова қилинади. Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади ва унда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга берилган саволлар мазмуни, жавоблар тўғрилиги, шунингдек ходимга хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш ҳақида қабул қилинган қарори кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аттестация комиссияси томонидан «ходим аттестациядан ўтди» деб қарор қабул қилинган ходимга аттестация комиссияси томонидан белгиланадиган, аммо назорат қилувчи орган томонидан ўрнатилган аттестацияни ўтказиш даврийлигидан ошмаган муддатга хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аттестацияга узрли сабабларга кўра (касаллиги туфайли, хизмат сафарида бўлган ва ҳоказолар) келмаган ходимлар аттестация комиссиясининг кейинги йиғилишига қўйиладиган ходимлар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган ходим, мазкур масала ҳақидаги тегишли аттестация комиссияси қарорига мувофиқ, аммо аттестация ўтказилганидан камида уч ойдан кейин қайта аттестацияга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтмаган ҳамда унга нисбатан аттестация комиссияси томонидан қайта аттестацияга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган, шунингдек текшириш ҳуқуқи бекор қилинган ходим аттестация комиссиясининг тегишли йиғилиши ўтказилган кундан камида бир йил муддат ўтгандан кейин қайта аттестацияга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома (кейинги ўринларда махсус гувоҳнома деб юритилади) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Махсус гувоҳномалари бланкларини тайёрлаш, кўпайтириш, бериш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш назорат қилувчи органнинг маблағлари ҳисобидан, ходимларнинг хизмат гувоҳномалари учун белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Махсус гувоҳнома йўқотилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳолларда ходимнинг мурожаати асосида назорат қилувчи орган ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан унга махсус гувоҳноманинг дубликати берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Назорат қилувчи органларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари ушбу назорат қилувчи органнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ бошқа лавозимига ўтган тақдирда, унга дастлаб берилган махсус гувоҳнома ўрнига ушбу махсус гувоҳнома амал қилиш муддатига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берувчи янги махсус гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аттестация комиссияси қарори юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича
Аттестация комиссияси қарори билан танишдим, мазкур аттестация варақасини иккинчи нусхасини олдим.
______________________
(сана, имзо, ходимнинг Ф.И.О.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш