Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.03.1998 йилдаги 112-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 ЙИЛГИ БАҲОРГИ ДАЛА ИШЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари шу йил 28 апрелгача асосий майдонларда чигит экишни тугаллаш, 5 майгача эса ниҳолларни тўлиқ ундириб олиш учун барча баҳорги дала ишларини ўз вақтида ўтказиш юзасидан зарур ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган чигит экиш муддатлари бўйича таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари чигит экишни ва уларнинг навлар бўйича жойлаштирилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йил ҳосили учун пахта навларини жойлаштиришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 15 январдаги 24-сон қарорига 1-иловага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилда пахтани плёнка остида етиштириш масалалари тўғрисида» 1998 йил 21 январдаги 37-сон қарорига 1а-иловага мувофиқ таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси чигит ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда машина-трактор паркларининг самарали ишлашини таъминласин ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси учун зарур эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар жамланишини ва қишлоқ хўжалик корхоналарига ўз вақтида етказиб берилишини ташкил этсин, машина ва механизмларнинг юқори даражада техникавий тайёрлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини навларнинг тасдиқланган жойлаштирилишига қатъий мувофиқ равишда юқори сифатли уруғлик ва кўчатлар билан таъминласинлар, туксизлантирилган чигитларни ва уларнинг плёнка остига экиш учун далаларни тайёрлашни алоҳида назоратга олсинлар. Кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида озиқлантириш, суғориш ва уларни парвариш қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 мартдаги 112-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чигит экишни тугаллашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тахминий муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏
Экиш майдони,
‎минг гектар
Экишни тугаллаш муддатлари
жами шу жумладан
‎плёнка остида
плёнка остида барча майдонларда
Қорақалпоғистон Республикаси 145‎ 15‎ 25.04‎ 28.04‎
вилоятлар: ‎
Андижон ‎ 110‎ 90‎ 10.04‎ 10.04‎
Бухоро 129‎ 20‎ 15.04‎ 15.04‎
Жиззах ‎ 111‎ 10‎ 15.04‎ 20.04‎
Қашқадарё‎ 173‎ 17‎ 10.04‎ 20.04‎
Навоий‎ 44‎ 10‎ 15.04‎ 20.04‎
Наманган 95‎ 50‎ 15.04‎ 20.04‎
Самарқанд 97‎ 34‎ 15.04‎ 23.04‎
Сурхондарё 120‎ 30‎ 10.04‎ 20.04‎
Сирдарё 141‎ 10‎ 15.04‎ 25.04‎
Тошкент 108‎ 34‎ 15.04‎ 25.04‎
Фарғона ‎ 127‎ 50‎ 10.04‎ 15.04‎
Хоразм ‎ 100‎ 50‎ 15.04‎ 22.04‎
Жами 1500 420 25.04 28.04