Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ОИД ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ, МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАРГА НИСБАТАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР ВА САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 декабрь,
39/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкцияларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Марказий банк ушбу Низомга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўйган тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан чора ва санкцияларни қўллайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаган ҳолларда Марказий банк:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тижорат банкига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;
тижорат банки устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.
3. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банкнинг кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган тижорат банкига нисбатан Марказий банк:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу тижорат банки (филиали) раҳбари, шунингдек, унинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни бир йилгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш;
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаган ҳолларда Марказий банк:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилоти ва ломбардларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрокредит ташкилотидан микрокредит ташкилотлари устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
ломбарддан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаригача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Марказий банкнинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган микрокредит ташкилоти ва ломбардга нисбатан Марказий банк:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу микрокредит ташкилоти ва ломбард раҳбари, шунингдек, уларнинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;
микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни тўхтатиб қўйиш;
микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
IV. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомда белгиланган жарима чоралари тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга Марказий банкнинг фармойиши асосида қўлланилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ва чақириб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банк Бошқарувининг қарорига асосан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
8. Ундирилган жарима суммаси Марказий банкнинг «Бошқа фоизсиз даромадлари» баланс ҳисобварағига ўтказилади.