LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 1999-2000 йилларда Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказишга доир чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Қарши магистрал каналидан фойдаланишнинг ишончлилигини яхшилаш учун «Ўзсувқурилиш» давлат концернининг «Ўртаосиёмахсусқурилиш» трести Дўстлик гидромеханизация бошқармасини бир ой муддатда ўз балансига қабул қилсин;
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда 1999-2000 йилларда «Ўзбеккимёмаш» очиқ акциядорлик жамиятида насос станциялари ва ер снарядларини тиклаш учун эҳтиёт қисмлар, узел ва агрегатлар тайёрланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш учун:
1999 йилнинг иккинчи ярим йиллигида — жорий йил учун маблағ билан таъминлашнинг давлат бюджетида тасдиқланган лимитлари бўйича;
2000 йилда — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган ҳисоб-китоблари бўйича ўз вақтида маблағ билан таъминласин ва маблағ ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Дўстлик гидромеханизация бошқармаси фаолиятига солиқ солиш масаласини Туркманистоннинг тегишли идоралари билан бир ой муддатда ҳал этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги насос станциялари каскадининг узлуксиз ишлашини таъминловчи Қарши магистрал канали объектларини энергия билан кафолатли таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Энергетика ва электрлаштириш вазири В.Й. Отаев насос станцияларининг энергия билан ишончли таъминланиши ва уларнинг узлуксиз ишлаши учун шахсан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирилсин.
5. Қарши магистрал каналидан кафолатли сув ўтказилишини таъминлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Туркманистон ҳукумати билан хизмат кўрсатувчи ходимларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва Қарши магистрал каналининг Туркманистон ҳудудидаги объектларини қўриқлаш масалаларини белгиланган тартибда келишиб олсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлигининг Қарши магистрал каналини реконструкция қилиш лойиҳасини 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш тўғрисидаги, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит маблағларини кўрсатиб ўтилган лойиҳани маблағ билан таъминлашга жалб этиш бўйича таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қарши магистрал каналини реконструкция қилишга зарур лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича таклифларни, қишлоқ хўжалиги ва ирригация соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ҳисобига маблағларни ва бошқа грант маблағларини жалб қилиш ҳам шу жумлага киради, ишлаб чиқсин ва бир ой муддатда киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
8-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ишларнинг турлари | Ўлчов бирлиги | 1999 йил | 2000 йил | ||||||||||
IX | X | XI | XII | I | II | III | IV | V | VI | VII | VIII | ||
Толимаржон сув омборида сув тўпланиши | млн куб. метр | 500 | 750 | 750 | 950 | 1100 | 1300 | 1525 | — | — | — | — | — |
Насос станцияларидаги насос — куч агрегатларини тўлиқ таъмирлаш: | та | ||||||||||||
№№ 1 — 6 - насос станцияларида | 3 | 6 | 6 | 6 | 6 | 6 | 3 | — | — | — | — | — | |
№ 7-насос станцияларида | — | — | — | — | — | — | — | 2 | 2 | 2 | 2 | 1 | |
Қарши магистрал каналининг бош қисмини тозалаш | млн куб. метр | 1 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)