Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1997 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ, ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ВА 1998 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар, инсон манфаатларини таъминлаш Дастурининг ҳамда Ҳукумат бошқа қарорларининг амалга оширилиши макроиқтисодий барқарорлаштириш соҳасида эришилган ижобий силжишларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсиш ва республика аҳолиси фаровонлигини янада яхшилаш учун барқарор базани яратиш имконини берди.
Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши 5,2 фоизни ташкил қилди, унинг аҳоли жон боши ҳисобига ҳажми эса 3,2 фоизга кўпайди. 1997 йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилги бошланғич даражадан 12,7 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пудрат қурилиш-монтаж ишлари, чакана товар обороти ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмлари анча кўпайди.
Инфляциянинг ўртача ойлик суръатини икки баравар пасайтириш таъминланди. Давлат бюджети тақчиллиги белгиланган параметрлар доирасида сақлаб қолинди.
Капитал қўйилмалар ҳажми қарийб 17 фоизга кўпайди, шу билан бирга хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 1,3 баравар ўсди. Кўкдумалоқ конида компрессор станцияси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги ип йигирув фабрикаси ҳамда бошқа кўпгина объектлар ишга туширилди.
Бозор қайта ўзгартиришлари натижасида нодавлат секторида ишлаётганлар улуши 73 фоиздан кўпроқни ташкил қилади. Ўтган йили ушбу секторда саноат маҳсулотларининг 59 фоизи ишлаб чиқарилди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизи етиштирилди ва қурилиш-монтаж ишларининг қарийб 72 фоизи бажарилди.
Иқтисодий аҳволни барқарорлаштириш, аҳоли даромадлари даражасини ошириш ва уларни адресли ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар 1997 йилда аҳолининг ҳақиқий даромадларини 10,5 фоизга кўпайтириш имконини берди. Аҳоли жами даромадларининг қарийб тўртдан бир қисми тадбиркорлик фаолияти эвазига шакллана бошлади.
Шу билан бирга, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бир қатор ҳал этилмаган муаммолар мавжуд.
Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар бозор муносабатларини ривожлантириш, қайта ўзгартирилган корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартиришлар ва замонавийлаштириш асосида маҳсулот рақобатбардошлигини яхшилаш, ички ва ташқи товар бозорларини ўрганиш бўйича етарли ишлар олиб бормаяптилар.
Айрим тармоқлар ва корхоналарнинг молиявий аҳволи нобарқарорлигича қолмоқда. 1998 йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра зарар кўриб ишлаётган корхоналар 302 тани ташкил қилди. Зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг аксарияти «Ўзкимёсаноат», «Ўзэлтехсаноат», «Тошшаҳарйўловчитранс», «Ўзбекенгилсаноат» уюшмалари, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси тизимида, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидадир. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳажмлари кўпайди. Банкротлик механизми корхоналарни ўзининг молия-хўжалик фаолияти натижаларини яхшилаш борасида фаол ишлашга даъват этувчи таъсирчан воситага айланмади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қишлоқда деҳқонда ерга, етиштирилган маҳсулотга ва даромадларга нисбатан мулкдорлик туйғусини шакллантирувчи мулкчилик муносабатларини ўзгартиришга, қишлоқ бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорликни йўлга қўйишга етарли эътибор бермаяптилар.
Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичи қайта ўзгартирилган корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишда сезиларли натижалар бермади. Акциядорлар ҳали ҳақиқий мулкдорлар бўлишгани йўқ, улар корхонани бошқаришда сусткашлик билан иштирок этмоқдалар. Акциялар инвестициялар манбаи бўлиб хизмат қилмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонининг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминламаяптилар.
Шартнома интизоми даражаси бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермайди, тузилган шартномалар бажарилиши учун томонларнинг зарур ҳуқуқий жавобгарлиги таъминланмаяпти. Бу ишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди фаол фаолият кўрсатмаяптилар.
Иқтисодиётда амалга оширилаётган бозор ўзгартиришларини чуқурлаштириш, 1998 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги муҳокамани ва мазкур қарорни ҳисобга олган ҳолда 1997 йилдаги ишлар якунини ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини синчиклаб таҳлил қилсинлар, мавжуд камчиликлар сабабларини аниқласинлар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласинлар.
Кучларни ва саъй-ҳаракатларни Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастурини амалда рўёбга чиқаришга ва Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети прогнозини бажаришга жамласинлар.
2. Қуйидагилар 1998 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
барқарор иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини мустаҳкамлаш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, инфляцияни кескин қисқартириш;
оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастурини амалга ошириш. Оилаларнинг саломатлигини муҳофаза қилишни яхшилаш, таълим даражасини ошириш, иш билан таъминланишини ва даромадларини ўстириш, оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини ва маданий манфаатларини такомиллаштириш учун шароитлар яратиш;
қишлоқ хўжалигида деҳқонда ерга, меҳнатга, етиштирилган маҳсулотга нисбатан мулк эгаси ҳиссини шакллантиришни таъминловчи иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, халқаро молия институтлари томонидан ушбу мақсадларга ажратилган маблағлардан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш;
шартнома интизомини мустаҳкамлаш, қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш;
ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлигини кучайтириш, валюта ва тўлов балансини мустаҳкамлашни таъминлаш;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, ҳар бир кишининг ўз ўрнида бозор муносабатларини рўёбга чиқариш тамойиллари ва асосларини ўрганишини таъминлаш;
ҳақиқий фонд бозорини шакллантириш. Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини фонд бозорида бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш асосида молиявий ресурсларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни ишлаб чиқаришни янгилашга жалб этишни таъминлаш;
коррупцияга қарши курашни кучайтириш.
3. 1998 йилда Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тасдиқланган Дастурнинг бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Бош вазир ўринбосарлари Дастур тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар қуйидаги биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласинлар:
тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебитор-кредиторлик қарзлари сабабларини бартараф этиш ва уларни кескин қисқартириш, ҳар бир корхона ва умуман тармоқнинг барқарор молиявий аҳволини таъминлаш;
маҳсулотлари ноликвид ва харидоргир бўлмаган ҳар бир зарар кўриб ишловчи ва истиқболсиз корхонани танқидий ўрганиб чиқиш, уларни қайта ихтисослаштириш, тузилмасини ўзгартириш ёки тугатиш чора-тадбирларининг аниқ дастурларини ва жадвалларини ишлаб чиқиш. Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар комплексини 1998 йил 1 июлгача ниҳоясига етказиш;
корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги ва уларнинг банкрот деб эълон қилиниши, корхоналарни банкрот бўлишгача олиб келган айбдор шахсларни қаттиқ жавобгарликка тортиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан кўриб чиқилишини таъминлаш;
шартномалар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ушбу ишда расмиятчиликни тугатиш, шартнома мажбуриятлари бажарилишининг аҳволини мунтазам ўрганиш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш.
1998 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича мазкур банднинг бажарилиши тўғрисида Бош вазир ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Давлат мулки қўмитаси раиси В. А. Чжен, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги 1740-сон Фармони талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар, бунда қуйидагиларга асосий эътиборни қаратсинлар:
акцияларнинг тўртта пакетини шакллантириш, акцияларни бирламчи ва иккиламчи фонд бозорларида сотиш, шу жумладан, хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳисобига сотиш;
қайта ўзгартирилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш, акциядорларни, шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларини ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини оширишни ва сотиш бозори кенгайтирилишини таъминлаш жараёнига жалб қилиш;
Ўзбекистон фонд бозорининг, айниқса акциялари ташқи қимматли қоғозлар бозорига чиқарилиши мумкин бўлган устувор корхоналар акциялари халқаро сармоялар бозорига киришини таъминлаш;
хусусийлаштириш масалаларида бюрократизмга, сансалорликка ва расмиятчилик билан ёндашувга барҳам бериш, бутун тизимни малакали, профессионал тайёрланган кадрлар билан мустаҳкамлаш.
6. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастурининг барча давлат ва жамоат тузилмалари, жойлардаги ҳокимият органлари томонидан бажарилишини қаттиқ назоратга олсинлар. Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги ҳисоботларни йилнинг ҳар чорагида эшитсинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси (И. Ҳ. Жўрабеков), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари эътиборни қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг туб масалаларини ҳал этишга қаратсинлар. Шу мақсадда Ў.Т. Султонов, И.Ҳ. Жўрабеков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т.А. Алимов, В.А. Голишев:
1998 — 2000 йилларда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш комплекс дастурини бир ҳафта муддатда пухта ишлаб чиқсинлар ва тақдим этсинлар;
Олий Мажлис ўнинчи сессиясининг қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар масалалари бўйича материаллари ва ҳужжатларини, Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги ширкати тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар лойиҳаларини чуқур ўрганиш юзасидан ҳамма жойда агросаноат комплекси тизими раҳбарлари ва мутахассисларининг ўқувини ташкил этсинлар. Бунда мулкий пай ва оила пудрати жорий этилиши масалаларига алоҳида эътибор берилсин;
бир ой муддатда 1997 йилда 1177 фермер хўжалиги ўз фаолиятини тўхтатганлиги сабабларини ўрганиб чиқсинлар ва фермер хўжаликлари тўғрисида яратилаётган янги қонунчилик базасини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар киритсинлар.
8. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
баҳорги дала ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалиги техникасини тайёрлашни 1998 йил 15 мартгача, барча дон ўриш-йиғиш комбайнларини ва ем-хашак ўриш-йиғиш техникасини тайёрлашни эса 1 майгача тугалласинлар. Техникани хўжаликларда таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни бевосита заводлардан етказиб беришни амалда қўлласинлар. Чигитни плёнка остига экишга тайёрланишга, хўжаликларга плёнкалар, минерал ўғитлар, сеялкалар етказиб беришга, шунингдек техниканинг ишга шай ҳолатда бўлишига алоҳида эътибор берсинлар;
пахта териш машиналари парклари 1998 йил 1 апрелгача текшириб чиқилишини таъминласинлар, уларни таъмирлаш ва тиклаш ишларини авж олдирсинлар.
9. Иқтисодий ўсиш суръатларини оширишнинг, республика аҳолисини иш билан таъминлаш даражасини кўтариш ва даромадларини кўпайтиришнинг муҳим шарти сифатида кичик ва ўрта бизнесни узлуксиз ривожлантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, вазирликлар ва идораларнинг, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг, Бизнес-фонднинг муҳим вазифаси ҳисоблансин. Шу мақсадларда:
Бош вазир Ў. Т. Султонов, Давлат мулки қўмитаси (В. А. Чжен), Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р. С. Азимов) Кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгашининг, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг фаолиятини фаоллаштиришга доир қарор лойиҳасини 15 кун муддатда киритсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармонига иловага мувофиқ белгиланган рўйхатдаги хорижий кредит линияларининг ўзлаштирилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва бошқа тижорат банкларига юклансин;
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суди кичик корхоналар ва тадбиркорлар манфаатларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган, қаттиқ чора-тадбирлар кўрсинлар, порахўрлик ва таъмагирлик ҳолларининг олдини олсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва Инвестиция дастурлари департаментлари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
корхоналар, тармоқлар ва ҳудудларнинг экспорт потенциалини янада оширишни устувор вазифа сифатида таъминласинлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонининг бажарилишини қаттиқ назорат қилсинлар:
минтақавий ва жаҳон бозорларида маҳсулоти Ўзбекистон учун устувор аҳамиятга эга бўлган алоҳида муҳим объектларнинг ўз вақтида қурилишини ва қувватлари ишга туширилишини таъминласинлар;
1998 йил учун тасдиқланган Инвестиция дастурининг бажарилиши бўйича доимий мониторингни таъминласинлар. Жорий йилнинг инвестиция дастури объектлари бўйича маблағ билан таъминлашнинг очилишини таъминласинлар. Бунда лойиҳа ҳужжатларининг тайёрлигини, пудрат шартномалари тузилганлигини ҳамда пудрат ташкилотларини ва моддий-техника ресурслари етказиб берувчиларни танлаш бўйича тендер ўтказилганлигини ҳисобга олсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларнинг ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг бажарилишини таъминласинлар.
Бош вазир ўринбосари А. А. Азизхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Т. Рисқиев:
янги турдаги ўқув юртлари — академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятини ташкил этиш;
«Таълим» харита-схемасини тузиш, касб-ҳунар таълими турлари бўйича мутахассислик ва касблар йўналишлари классификаторини амалиётга жорий этиш бўйича икки ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсинлар ва киритсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Олий суди:
коррупцияга, уюшган жиноятчиликка ва бошқа салбий ҳодисаларга қарши курашишни кучайтириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан таъсирчан ва қаттиқ чора-тадбирлар кўрсинлар, ушбу ишни республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш барча органларининг устувор вазифалари деб ҳисобласинлар;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини аттестациядан ўтказишни амалиётга жорий этсинлар. Ушбу мақсадларда прокуратура, милиция, адлия, божхона ва солиқ қўмиталари тизимларида кадрларни аттестациядан ўтказиш ва кўрсатиб ўтилган органлар ходимлари сафининг тозалигига риоя этиш бўйича махсус инспекциялар ташкил қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқа органлари билан биргаликда коррупцияга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари Дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва киритсин.
13. «Ўзтелерадио» компанияси (А. Кўчимов) жойларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан боғлиқ масалаларни кенг ёритсин, ислоҳотларни ўтказиш жараёнидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни республика жамоатчилигига холисона кўрсатсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т.А. Алимов, Б.Ҳ. Ғуломов, В.А. Голишев, Т.Т. Рисқиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 2 март,
90-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 мартдаги 90-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1998 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
| Т/р | Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари номи | Ҳужжат лойиҳаси | Бажариш муддати | Бажариш учун масъуллар |
| I. Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш шартларини сақлаш | ||||
| 1. | Инфляцияга қарши чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унда қуйидагиларни назарда тутиш: | Чора-тадбирлар мажмуи | Доимо | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги |
| | — инфляциянинг ўртача ойлик даражаларини прогноз қилинаётган 1,7 фоизгача пасайтириш; | | | |
| | — мавсумий товарлар нархидаги жиддий тафовутларни бартараф этиш; | | | |
| | — инфляция жараёнларига ташқи омиллар таъсирини бартараф этиш учун самарали чора-тадбирлар кўриш. | | | |
| 2. | Умумий пул массаси ҳажмининг реал ўсиши сақланишини таъминлаш, бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш: | Чора-тадбирлар мажмуи | Доимо | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Марказий банк, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги |
| | — ялпи ички маҳсулотни амалда ўстириш ва бюджет тақчиллиги миқдорини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3.1 фоиздан оширмаган ҳолда жорий йил давлат бюджетини бажариш; | | | |
| | — нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси белгиланган параметрларининг ва касса режаларининг бажарилишини ҳар чоракда бевосита назорат қилиш. | | | |
| 3. | Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг 1998 йил учун тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг (ЯИМ ҳажми ва суръати, тармоқларни ривожлантиришнинг синтетик кўрсаткичлари, давлат бюджетининг бажарилиши, пул-кредит соҳаси кўрсаткичлари) ўзгариши устидан доимий мониторингни жорий қилиш. | Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот | Ҳар чоракда | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк |
| 4. | Қуйидагилар учун сўмдаги маблағларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилиш тартибини ишлаб чиқиш: | Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия қарори |
II чорак | Ф. М. Муллажонов Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг валюта маблағларининг манбалари ва уларни тўлдириш захиралари бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, Марказий банк, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги |
| | — инвестиция дастурида ва Ҳукумат қарорларида тасдиқланган лойиҳалар учун асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар харид қилиш учун; | | ||
| | — маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар учун; | | | |
| | — кичик ва ўрта бизнес учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар харид қилиш учун; | | | |
| | — истеъмол товарлари ва хизматлар харид қилиш учун; | | | |
| | — хорижий инвесторлар фойдасини репатриация қилиш учун. | | | |
| 5. | Инфляциянинг ўзгарувчи даражасини ва иқтисодиётни кредитлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаларининг мўътадил ўзгаришини таъминлаш. қайта молиялаштириш ставкалари ўзгариши тўғрисидаги хабарларни матбуотда эълон қилиш. | Марказий банк материаллари | I чоракдан бошлаб доимо | Б. С. Ҳамидов Марказий банк, Молия вазирлиги |
| 6. | Банк статистикаси кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва унинг махсус нашрларда эълон қилинишини таъминлаш. | Статистик ахборот | II чоракдан бошлаб ҳар чоракда | Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги |
| 7. | Ҳисобга олинмаган даромадларни аниқлаш ва нақд пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, унда аҳоли билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини кучайтириш, солиқ ва божхона ходимларини яшириб қолинган даромадларни аниқлаганликлари учун якка тартибда рағбатлантириш тартибини жорий этиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | II чорак | Б. С. Ҳамидов Марказий банк ва тижорат банклари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги |
| 8. | Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлари вариантларини ишлаб чиқиш. | Ривожлантириш дастури | III чорак | Б. С. Ҳамидов. Г. К. Саидова Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 9. | «Давлат молиялари тўғрисида» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | II чорак | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Молия вазирлиги |
| 10. | «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» Қонунга мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш. | Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари | II чорак | Б. С. Ҳамидов Молия вазирлиги |
| 11. | Қуйидагиларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш: | Норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Вазирлар Маҳкамасининг қарори | II чорак | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси |
| | — Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида Низомни; | | ||
| | — маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомни. | | ||
| 12. | Давлат ўрта муддатли облигацияларини муомалага чиқариш тартиби тўғрисида таклифлар тайёрлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | III чорак | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Молия вазирлиги |
| 13. | Бажарилмаган шартнома мажбуриятлари тўғрисидаги даъволар бўйича хўжалик судлари қабул қилган қарорларнинг бажарилиши жараёнини жадаллаштириш. | Чора-тадбирлар мажмуи | Доимо | Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Прокуратура |
| 14. | Идораларга қарашли корхоналарда маҳсулотни етказиб бериш ва олиш юзасидан тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги ҳамда эътироз-даъво фаолиятини амалга ошириш бўйича хизматлар ташкил этиш. | Чора-тадбирлар мажмуи | II чорак | Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар |
| |
II. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш | |||
| 15. | 2000 йилгача бўлган даврда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларини назарда тутиш: | Чора-тадбирлар дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 10 кун | И. Ҳ. Жўрабеков Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Шахсий ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, вазирликлар ва идоралар |
| | — барча мавжуд қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, уларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш; | | | |
| | — жамоа хўжаликларини пай асосидаги қишлоқ хўжалиги ширкатларига айлантириш: | | | |
| | — қишлоқ хўжалиги ширкатларида ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш; | | | |
| | — фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва давлат билан муносабатларини такомиллаштириш; | |||
| | — деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, уларни қишлоқ хўжалиги ширкатлари, тайёрлов, суғурта ташкилотлари, юридик ва консалтинг фирмалари томонидан қўллаб-қувватлаш. | | | |
| 16. | «Ер кодекси» (иккинчи ўқишда) лойиҳасини, «Қишлоқ хўжалиги ширкати тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» Қонунлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Олий Мажлисга киритиш. | Қонун лойиҳаси | Март | Республика комиссияси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси |
| 17. | Пай асосидаги қишлоқ хўжалиги ширкатлари ташкил этиш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | I чорак | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги |
| 18. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 776-Ф-сон фармойишини бажариш мақсадида санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари мониторингини таъминлаш. | Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг ахбороти | Ҳар чоракда | Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси |
| 19. | Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси тузилмасини такомиллаштириш ҳамда уларнинг ролини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | I чорак | Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
|
III. Кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш | ||||
| 20. | Кичик ва ўрта бизнесга оид амалдаги барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта хатлаш ва бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш. | Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари | I чорак | Ў. Т. Султонов. В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Адлия вазирлиги |
| 21. | Ўзбекистон Республикасида ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш. | Чора-тадбирлар дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарори | II чорак | Ў. Т. Султонов, В. А. Чжен,. Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар |
| IV. Таркибий ўзгаришлар асосида ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилишини кучайтириш ва тўлов балансининг мутаносиблигини таъминлаш | ||||
| 22. | Муфассал тўлов балансининг ҳар чоракда ишлаб чиқилишини таъминлаш. Тўлов балансининг мутаносиблигини ва барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш. | Тўлов баланси | Ҳар чоракда | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, ТИАВ, Давлат божхона қўмитаси |
| 23. | Хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор йўналишлари бўйича жалб этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. | Қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар | II чорак | Ў. Т. Султонов Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
| 24. | Инвестиция дастури бажарилиши устидан доимий мониторингни таъминлаш. | Вазирлар Маҳкамасига ахборот | Ҳар чоракда | Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар |
| 25. | Қуйидаги алоҳида муҳим объектлар бўйича қурилишни ва қувватлар ишга туширилишини таъминлаш: | |||
| | — ёқилғи-энергетика комплекси бўйича (Шўртан газ-кимё комплекси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Хўжаобод ерости газ омбори, магистрал газ қувурлари, Толимаржон ва Сирдарё ГРЭСлари ва бошқалар); | Ишлар дастури | Тасдиқланган муддатларга мувофиқ | И. Ҳ. Жўрабеков «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси, Энергетика вазирлиги, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси |
| | — кимё саноати бўйича (хлорат-магний дефолианти, полиамид-6, меламин, карбамид, альфа-целлюлоза, каустик ва кальцийланган сода, фосфоритлар ва бошқалар ишлаб чиқариш); | Ишлар дастури | Тасдиқланган муддатларга мувофиқ | И. Ҳ. Жўрабеков «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «қизилқумнодирметаллолтин» концерни |
| | — рангли металлургия бўйича (Навоий КМК, Олмалиқ КМК); | Ишлар дастури | Тасдиқланган муддатларга мувофиқ | «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Давлат геология қўмитаси |
| | — машинасозлик комплекси бўйича (автомобиллар учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, автобуслар, юк машиналари, ярим тиркамалар, аккумуляторлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳамда бутловчи ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш); | Ишлар дастури | Тасдиқланган муддатларга мувофиқ | «Ўзавтосаноат», «Ўзмашсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси |
| | — транспорт ва алоқа комплекси бўйича («Тошкент», «Самарқанд», «Бухоро», «Урганч» аэропортлари, магистрал темирйўл ва автомобиль йўллари, Тошкент — Андижон — Ўш автомобиль йўлининг туннел участкаси, телекоммуникациялар ва шу кабиларни ривожлантириш); | Ишлар дастури | Тасдиқланган муддатларга мувофиқ | И. Ҳ. Жўрабеков «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекистон темир йўллари» компаниялари, «Ўзавтойўл» концерни, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
| | — енгил ва озиқ-овқат саноати бўйича (тўқимачилик комплекслари, «Ўзқоғоз», қанд-шакар заводи ва шу кабилар). | Ишлар дастури | Тасдиқланган муддатларга мувофиқ | И. Ҳ. Жўрабеков «Ўзбекенгилсаноат», «Озиқ-овқатсаноат» уюшмалари, «Ўзбекмебель» бирлашмаси |
| 26. | Республиканинг ипакчилик тармоғини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, бунда ипак қурти уруғи заводларини, пилла етиштиришни ипак йигириш ҳамда товар маҳсулот сифатида ипак калаваларини шойи тўқиш фабрикаларига ва экспортга сотиш билан бирлаштиришни назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 10 кун | М. З. Усмонов Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси |
| 27. | «Ўзбекистон пахта толасини сертификациялаш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 20 мартгача | И. Ҳ. Жўрабеков ТИАВ, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси |
| 28. | Пахта толасини ташиш ва унга ишлов бериш базаларини ташкил этиш бўйича Бухоро шаҳри тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида мавжуд омборлар негизида худди шундай комплексларни ташкил этиш. | Ишлар дастури | I ярим йилликда | И. Ҳ. Жўрабеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, ТИАВ |
| 29. | Жаҳон ва ички бозорда минерал ўғитларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда уларни сотиш учун республика ташқарисида омборлар, шу жумладан, консигнация омборлари ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 20 мартгача | «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, ТИАВ |
| V. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш | ||||
| 30. | Таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (тасдиқланган рўйхат бўйича) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Март | А. А. Азизхўжаев Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси |
| 31. | Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури биринчи босқичининг устувор вазифалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорлари пакетини амалга ошириш мониторингини таъминлаш. | Қарорларнинг бажарилиши тўғрисида ахборотлар | Тасдиқланган жадвал бўйича | А. А. Азизхўжаев Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси |
| 32. | Хорижий мамлакатлар (Жанубий Корея, Германия, Малайзия, Япония, АҚШ) билан ҳукуматлараро битимлар асосида Ўзбекистон ёшларини касб-ҳунар таълими олиш ва ишлаш учун чет мамлакатларга юбориш дастурларини бажаришни давом эттириш. | Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, Ҳукуматлараро битимлар | Йил давомида | Меҳнат вазирлиги |
| VI. Фонд бозорини ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларида таркибий ўзгартиришлар | ||||
| 33. | Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини дастлабки жойлаштиришни ниҳоясига етказиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларига, хусусийлаштирилган корхоналар ишлаб чиқаришини ва маҳсулотини янгилашга акцияларни иккиламчи жойлаштириш йўли билан ватанимиз ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. | Тадбирлар | 1 ой | В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Марказий банк |
| 34. | «Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолияти тўғрисида» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | IV чорак | В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги |
| 35. | Электротехника ва машинасозлик тармоқлари ҳамда кимё саноатининг акциялар пакетида давлат улуши 26 фоиздан кам бўлмаган корхоналари негизида акциядорлик компаниялари ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | II чорак | В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, «Ўзэлтехсаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзмашсаноат» |
| 36. | Табиий монополиялар соҳаларида таркибий ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасига таклифлар | II чорак | В. А. Чжен, Г. К. Саидова Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги |
| 37. | Товарлар, ишлар ва хизматларни давлат томонидан харид қили? тизими ва тартибини шакллантириш. | Қонун лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамаси қарори | II чорак | Б. С. Ҳамидов, Г. К. Саидова Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди |
| VII. Ижтимоий сиёсат | ||||
| 38. | Оила манфаатларини таъминлаш Давлат дастурининг амалга оширилиши доимий мониторингини олиб бориш. | Таҳлилий материаллар | Ҳар чоракда | Д. М. Ғуломова, Г. К. Саидова Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари |
| 39. | Қишлоқ жойларда саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринлари яратишнинг 1998-1999 йиллар учун минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. | Минтақавий дастурлар | I чорак | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар |
| 40. | «Ўзуйжойжамғармабанк» линияси бўйича 2,9 минг квартиранинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш. | Чора-тадбирлар комплекси | Йил давомида | Р. Р. Юнусов «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси, «Ўзжамоақурилиш» уюшмаси, «Ўзсувқурилиш», «Гидроэнергоқурилиш», «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси |
| 41. | Аҳолига уй-жой-коммунал хизмати кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Март | И. Ҳ. Жўрабеков Бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш республика комиссияси |
| 42. | «Реклама тўғрисида» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | I чорак | А. А. Азизхўжаев «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази, Адлия вазирлиги |
| 43. | Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | I чорак | М. З. Усмонов Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси |