Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва «Микрокредитбанк» кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом»га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1548-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 273-В-5, 97-сонли «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1548-5, 19.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 273-В, 111-сонли қарори (рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва «Микрокредитбанк» кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 ноябрь,
33/2-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 ноябрь,
112-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2009 йил 21 ноябрдаги 33/2 ва 112-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва «Микрокредитбанк» кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бюджетдан ташқари жамғармалар — Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси ҳамда собиқ «Бизнес Фонд»га қарашли кредит линияларини АТ «Микрокредитбанк»га қайтарилиши натижасида шаклланадиган АТ «Микрокредитбанк» (қуйида — Микрокредитбанк) имтиёзли кредит ресурслари».
2. 39-банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарори билан белгиланган туманлардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан бериладиган микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида ажратилади».
3. 45-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси билан бош банк ўртасида тузиладиган бош келишув Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда ушбу жамғарма томонидан очилган кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши қарори билан белгиланган туманлардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади».
4. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
2009 йил 21 ноябрь
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
2009 йил 21 ноябрь,
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2009 йил 21 ноябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси в.б. Т. БОЗОРОВ
2009 йил 21 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 585-модда)